Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Келгуси давр харажатлари (муддати узайтирилган даромадлар)



Download 2,89 Mb.
bet107/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Келгуси давр харажатлари (муддати узайтирилган даромадлар)
Хизмат кўрсатиш бўйича олдиндан тўлов сифатида пул маблағларини олишда (юкларни етказиб бериш, чипталарни олдиндан сотиш, ижара ҳақи, журналларга обуна) ушбу пул маблағлари ўша заҳоти даромад деб тан олинмайди, ва алоҳида ҳисобварақ сифатида акс эттирилади.
Юкни етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишдан аввал бўнак тариқасида олинган пул маблағлари бўйича мажбурият келиб чиқади. Даромадни солиштириш тамойилига асосан, бу маблағлар даромад деб тан олиниши мумкин эмас. Бўнак тариқасида олинган даромадларга: коллежда ўқиш учун тўлов, ижара тўлови, чипталарнинг сотилиши ва журналларга обуна бўлиш учун тўловлар мисол бўла олади. Бундай хўжалик муомалалар пул маблағларнинг дебети ва тегишли жорий мажбуриятлар ҳисобварақлари кредити бўйича акс эттирилади. Кўпинча «келгуси давр даромади» деб аталадиган бу ҳисобварақ, аниқловчи сўзга эга бўлиши мумкин, масалан обуна учун тўловни олганда у обунадан олинган келгуси давр даромади бўлиши мумкин. Бу ҳисобварақ бошқа номларга ҳам эга бўлиши мумкин, масалан: «олдиндан тўланган обунадан даромад» ёки «бўнак тариқасида олинган обунадан даромад». Ушбу ҳисобварақлар номида баъзида муддати узайтирилган даромад деган ибора учраса ҳам, бу ҳисобварақни аниқ таърифламайди. Кейинчалик, маҳсулот етказилган ёки хизматлар кўрсатилган, ва даромад ҳам ҳақиқатдан ишлаб олингандан кейин, келгуси давр даромадлари ҳисобварағи камаяди, даромаднинг тегишли ҳисобварағи эса кредитланади. Бу охирги ёзув одатда йил охиридаги тузатиш ёзувларидан бири ҳисобланади.
Мисол: 2001 йил 1 ноябрда "Зорекс" компанияси келгуси олти ой учун 6,000 суммада ижара тўловини олди. Ҳисобот даври 31 декабрда тугайди. Ёзувлар қуйидагича бўлади:
2001 йил 1 ноябр - Бўнак тариқасида олинган ижара тўлови:
Пул маблағлари 6,000
Келгуси давр даромадлари 6,000
2001 йил 31 декабр – ишлаб топилган сумма қисмига тузатувчи ёзуви:
Келгуси давр даромадлари 2,000
Ижарадан даромад 2,000
Бўнак тариқасида олинган даромаднинг қолган қисми, 4,000 жорий мажбурият сифатида акс эттирилади, чунки “Зорекс” компанияси келажакда қолган тўрт ой давомида ижара хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларга эга.
Солиқлар
Давлат қонунлари субъектлардан маълум солиқларни тўлашни талаб этади. Солиқлар ҳисоблангандан кейин улар мажбуриятлар сифатида ҳисобга олинади, тўлангандан кейин эса – ҳисобдан чиқарилади.
Одатий фаолият жараёнида компанияда мажбуриятлар пайдо бўладиган солиқларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:

  • Харидорлардан йиғилган солиқлар (эгри солиқлар – масалан, ҚҚС)

  • Корхона харажатлари бўлган солиқлар

  • Ходимлар ва акциядорлардан йиғилган солиқлар

  • Фойда ҳисобидан тўланадиган солиқлар

Қўшилган қиймат солиғи
ҚҚС учинчи томон учун (ушбу вазиятда ҳукумат учун) йиғиладиган солиқдир. Даромадлар ундириладиган ҚҚСни айирган ҳолда ҳисобга олиниши зарур. Сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар қайтариб олинадиган ҚҚСни айирган ҳолда ҳисобга олиниши лозим, тўланадиган ёки олинадиган ҚҚСнинг соф суммаси тегишли равишда мажбуриятларга ёки активга (олинадиган ҳисобварақларга) ўтказилиши керак. Ҳар қандай қайтариб бўлмайдиган ҚҚС тааллуқли бўлган товарлар ёки хизматлар қийматининг таркибий қисми сифатида ҳисобга олиниши керак. Агар у тўланган бўлса ва асосий воситаларга тааллуқли равишда қайтарилмайдиган бўлса, ҚҚС активнинг капитализацияланадиган қийматига қўшилади. Агар у жорий харажатларга тааллуқли бўлса, унда ҚҚС давр учун соф фойда ҳисобига киритилади.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish