5. Узоқ муддатли мажбуриятлар Узоқ муддатли мажбурият — бу баланснинг ҳақиқий санасидан бошлаб бир йилдан ортиқ ёки қарздорнинг иш цикли муддатидан қайси бири узоқ бўлса тўлов муддатида қайтариладиган мажбуриятдир.
Узоқ муддатли мажбуриятларни пайдо бўлиш сабаблари жуда қўп. Масалан:
• айрим фирмалар, айниқса янгилари учун, жалб қилинган капитални акциядорлик капиталига қараганда олиш осон;
• жалб қилинган маблағларнинг тўлиқ қиймати янги акцияларни чиқариш йўли билан молиялаштиришга қараганда паст бўлиши мумкин;
• қарз маблағларининг улуши юқори бўлган айрим субъектлар қарз маблағларига меъёрий фоиз тўловларидан юқори бўлган фойдани ишлаб топади.
Бироқ, мажбуриятларни кўпайиши хавфли, чунки мажбуриятлар бўйича фоиз тўловларга кетадиган харажатлар ошиб кетади. Қарз бўйича битимлар қарздор-субъектнинг ҳаракатларини ва молиявий тизимини, мажбуриятларни бажармаслик таваккалчилигини пасайтириш мақсадида, чеклаб қўйиши мумкин. Чекловлар дивидендларнинг энг катта қийматини, даромад ва ликвидликни маълум даражада ушлаб туриш ва бошқа талабларни ўз ичига киритиши мумкин.
Инвесторнинг нуқтаи назаридан, кредитлаш – инвестициялар жойлаштирилишини етарли даражада ишончли усули деб ҳисобланади, чунки кредиторлар қонуний амалга ошириладиган қарз бўйича тўловларини юқори даражада бўлган ҳавфсизлигидан фойдаланадилар (активни қайтариш аста-секин амалга оширилади) ва дебитор тугатилишида унинг активларига имтиёзли ҳуқуқларга эга бўладилар.
Мажбуриятларни баҳолаш ва ўлчашда қуйидаги тамойилларни ҳисобга олиш керак:
• узоқ муддатли мажбуриятлар қарзга олинган товарлар ва хизматларни ҳаққоний бозор қиймати бўйича рўйхатга олинади;
• фоизларни даврий тўлаш мажбуриятни чиқариш санасига бозор фоиз ставкасига асосланади;
• баланснинг тузилиш санасига узоқ муддатли мажбуриятларни қолдиқ қиймати – бу эмиссия пайтида бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтланган барча қолган нақд тўловларни ҳақиқий қийматидир. Ушбу мақсадларда ишлатиладиган фоиз ставкаси, мажбуриятнинг бутун муддати давомида ўзгармайди.
6. Облигациялар Облигация – катта суммалардаги капитални узоқ муддат асосида ҳимоялаш мақсадида компаниялар ва давлат ташкилотлари томонидан чиқариладиган қарз гувоҳномаларидир. Облигациялар – бу фирма-эмитентнинг облигация эгалари (инвесторлар) томонидан инвестиция қилинаётган капитални қайтариш учун асосий сумма ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги расмий берган ваъдасини ифодалайдиган қонуний ҳужжатдир. Облигациялар бир нечта усулда сотилиши мумкин. Одатда, облигацияларни барча эмиссияси инвестор-банкларга сотилади. Инвестициявий банклар якка тартибдаги инвесторларга маълум нарх бўйича (сотилишда ёрдам кўрсатиш, ва барча таваккалчиликни ёки унинг бир қисмини ўз зиммасига олишни) облигациялар эмиссиясини кафолатлаши мумкин. Молиявий ташкилотлар ва алоҳида инвесторлар томонидан шахсий тўғри жойлаштириш кафолатга зид бўлган иккинчи йўлдир.
Аксарият облигацияларни эмиссияси ёзма равишда таклиф этилади. Ёзма таклиф — бу эмитентнинг текширилган молиявий ҳисоботлари ва таклиф этиладиган нарх белгиланган, таклиф этиладиган гувоҳномалар, эмитент-компаниянинг таърифи ва гувоҳномалар сотилишида риоя қилинадиган шароитларни ўз ичига киритган ҳужжатдир.