Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet102/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

4. Жорий мажбуриятлар
Мажбурият қисқа муддатли сифатида қуйидаги ҳолатларда таърифланади:

  • уни субъектнинг одатий шароитларда операцион цикл давомида қоплаш тахмин қилинади;

  • у ҳисобот давридан бошлаб ўн икки ой давомида қопланиши зарур.

Жорий мажбуриятлар ўз ичига қуйидагиларни киритади:

    1. Қисқа муддатли кредитлар ва овердрафт

    2. Узоқ муддатли кредитларни жорий қисми

    3. Кредиторлик қарзлар:

  • тўланадиган ҳисобварақлар ва тўланадиган қисқа муддатли векселлар;

  • харидорлардан ва буюртмачилардан олинган бўнаклар;

  • солиқлар бўйича қарздорлик;

  • тўланадиган дивидендлар;

  • асосий хўжалик ширкати ва унинг шўъба корхоналари орасидаги қарздорлик;

  • акцидорлик жамиятининг мансабдор шахсларга қарздорлик;

  • бошқа кредиторлик қарзлар.

    1. Ҳисобга олинган тўланадиган харажатлар

5. Келгуси давр даромадлари (муддати узайтирилган даромадлар)
6. Кўзда тутилмаган вазиятлар бўйича ҳисобланган тўловлар
Тўланадиган ҳисобварақлар
Тўланадиган ҳисобварақлар – одатий фаолият натижасида такрорланадиган савдо мажбуриятлари учун мўлжалланган мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблардир. Бу мажбуриятлар фирманинг асосий фаолияти давомида вужудга келиб, товар ва материалларни сотиб олиш, етказиб беришни, шунингдек фирма товар ва хизматларини ишлаб чиқараётганда ва сотаётганда фойдаланадиган хизматларни ўз ичига олади. Савдо ҳисобварақлари таърифига тўғри келмайдиган бошқа барча кредиторлик қарзлари (масалан, даромад солиғи ва узоқ муддатли қарзнинг жорий қисми) тўланадиган ҳисобварақлардан алоҳида кўрсатилиши керак.
Қисқа муддатли тўланадиган векселлар
Тўланадиган ҳисобварақлар билан боғлиқ бўлган хўжалик муомалалар натижасида пайдо бўладиган тўланадиган савдо вексели, ёки бошқа хўжалик муомаласи натижасида келиб чиқадиган носавдо вексели, ёки ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий қисми қисқа муддатли вексел бўлиши мумкин. Қисқа муддатли вексел кўчмас мулк ёки бошқа бирор бир мулкни олиб қолиш ҳуқуқи асосида, гаровга берилаётган муайян активни кўрсатилган ҳолдаги гаров билан таъминланиши мумкин, ёки агар векселни тўлаш эҳтимоли қарздорнинг умумий тўлов қобилиятига асосланган бўлса гаров билан таъминланмаслиги мумкин. Гаров билан таъминланган тўланадиган векселларнинг очиб берилиши гаровга қўйилган активларнинг солиштирилишини ўз ичига олган ҳолда, қарз мажбурияти тўғрисидаги бошланғич келишув шартларини ўрганиб чиқишни ўз ичига олиши керак. Тўланадиган вексел фоизли ва фоизсиз бўлиши мумкин. Фоизли векселда фоиз ставкаси вексел суммасидан алоҳида кўрсатилади. Фоизсиз векселларда эса фоиз, дисконтни белгилаш йўли билан, олдиндан тўланади, уларда ҳаққоний фоиз ставкаси ёки фоиз даромади деб аталадиган фоиз меъёри билвосита акс эттирилади. Бошқача қилиб айтганда, қандай номланишидан қатъи назар, ҳамма қарз воситалари бевосита ёки билвосита қарздор томонидан фоизлар тўлашини талаб қилади. Бу вақт ўтиши билан пулнинг қадрсизланишини чеклаб бўлмаслиги учун қилинади. Қарз мажбурияти бўйича даврий фоиз суммаси - бу:

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish