6. Инвестицияларни қайта баҳолаш Инвестициялар ҳаққоний қиймати бўйича қайта баҳоланганда, қайта баҳолаш натижасида уларни қийматини ошиши қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капитални таркибига киритилади. Молиявий инвестициялар қийматини пасайиши аввал қилинган қайта баҳолаш натижасида акс эттирилган хусусий капитални камайтиради. Агар молиявий инвестициялар қиймати аввал ҳисобланган қайта баҳолаш натижасида акс эттирилган капиталдан ошиб кетса, ушбу фарқ молиявий фаолият харажатлари сифатида тан олиниши керак. Аввалги қайта баҳолашларда қиймати камайган инвестициялар қиймати ошганда, мазкур инвестициялардан олинган зарарлар қоплангандан кейин хусусий капитални кўпайтиради.
7. Инвестицияларни чиқиб кетишининг ҳисоби Қимматли қоғозларни сотишдан компания одатда фойда олади ёки зарар кўради:
• даромад ва баланс қиймати орасидаги фарқ фойда ёки зарар сифатида тан олинади;
• активни қайта баҳолашдан келган ҳар қандай даромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромадга ўтказилади ёки бевосита бухгалтерия балансида тақсимланмаган фойдага қўшилиши мумкин (бунда танланган усулдан изчиллик билан охиригача фойдаланиш керак).
Агар инвестиция портфели асосида сотиб олиш ва бозор қийматидан энг кам қиймат бўйича ҳисобланадиган жорий актив бўлган бўлса, сотувдан келган фойда ёки зарар сотиб олиш қийматига асосланган бўлиши керак.
Агар инвестиция илгари қайта баҳоланган ёки бозор қиймати бўйича қайта баҳоланган бўлса, ҳамда кўпайиш қайта баҳолашдан келган даромадга (хусусий капитал)га ўтказилган бўлса, иккита усулни қўллаш мумкин:
а) ёки қайта баҳолашдан келган даромад суммасининг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши билан, сотувдан келган даромад суммасига кредитланиши билан;
б) ёки қайта баҳолашдан келган даромад суммасининг тақсимланмаган фойдага ўтказилиши билан.
Акциялар сотилганда, сотиш ва сотиб олиш қийматлари орасидаги фарқ ҳисобда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бундай инвестициялар бўйича олинган дивидендлар суммаси «Пул маблағлари» ҳисобварағининг дебети ва «Дивидендлардан олинган даромад» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади.
Фараз қилайлик, 5 декабрда “Атлант” компанияси 5,000 та акциясини “Компьютер технологиялари” корпорациясига сотади. Бу акцияларнинг ҳар бири, брокернинг хизмат ҳақлари билан биргаликда 35 ш.б. бўйича сотиб олинган эди. Бу акцияларнинг ҳар бири учун 25 ш.б. бўйича сотилиши (брокерлик комиссион тўловларидан ташқари) қуйидагича акс эттирилади:
05 декабрда: