Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш-активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келиши;
Давлат кредити ички ва ташқи кредит муносабатлари каби турларга бўлинади. Давлатнинг кредит муносабатлари натижасида давлат қарзи вужудга келади.
Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш-активларни хориж манбаларидан (чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
3. Давлатнинг облигацион заёмлари: турлари, эмиссия тартиби ва уларни жойлаштириш. Амалда давлат кредити муносабатларининг замонавий инструментларидан бири давлат облигацион заёмлари ҳисобланади. Ҳозирда Республикамизда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли облигацион заёмлар мавжуд
Облигация (лотинча obligatio сўзидан, мажбурият)-бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувоҳлик берувчи ва унга ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир.
Облигация - бу бир шахснинг (сармоядор - кредиторнинг) бошка бир шахсга (эмитент - карздорга) маблагларни вактинчалик фойдаланиш учун берганлиги (кредит) хакида гувохномадир.
Иқтисодиётни модернизациялашнининг ҳозирги шароитида молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ва уларни самарали инвестициялаш масалалари долзарб аҳамият каб этади. Бунда бевосита молиявий бозорларнинг аҳамияти ғоят юксакдир.
Молиявий бозорларда молиявий ресурслар ҳаракати турли молиявий инструментлар орқали жамғарувчи ва фойдаланувчи амалга оширилади. Шу сабабли молия бозори орқали молиявий ресурслар иқтисодиёт тармоқлари ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади. Ўз навбатида бу тақсимлаш жараёнида молиявий ресурслар нисбатан самарали инвестицияларга йўналтирилади. Турли молия-кредит муассасалари ёрдамида молиявий ресурслар харакати қандай амалга оширса‚ молиявий бозор орқали молиявий ресурслар ҳам капитал етказиб берувчилардан(инвестордан) капитал истеъмол қилувчиларга турли молиявий инструментлари воситасида тўғридан-тўғри ҳаракатланади.Шунинг учун молия муассасалари капитал (молиявий ресурслар)нинг нисбатан самарали ҳаракатига имкон туғдирувчи институтлар ҳисобланади.