Давлат кредити ва банк кредитининг асосий фарқли жиҳатлари.
|
Давлат кредити
|
Банк кредити
|
Кредит муносабатларида иштирок этувчи субъектлар
|
Давлат, тижорат банклари, аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар
|
Тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлари, аҳоли
|
Кредитдан фойдаланиш мақсадлари
|
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун фойдаланилиши, унда сиёсий устқуртмалар ва жамиятнинг молиявий муносабатларини бир қисмини акс эттирувчи бюджет маблағлари ҳаракати билан белгиланади
|
Ишлабчиқаришфондларинидоиравийайланишидавамоддийбойликларяратилишииштирокқилади
|
Кредит фоизининг асосий манбалари бўйича
|
Бюджетнинг даромадлари ва маблағлари
|
Хўжалик субъектларининг фойдаси
|
Давлат қарзларини ва унинг фоизларини қоплаш манбалари сифатида бюджет маблағлари қўлланилади. Давлат кредити миллий бойликнинг ва ялпи ички маҳсулотнинг қийматининг иккиламчи тақсимланишини таъминлайди.
Давлат кредит муносабатларига Ялпи миллий маҳсулотни тақсимлаш жараёнида шакилланган даромадларнинг ва пул фондларининг бир қисми тўғри келади. Асосий бундай молиявий ресурслар аҳоли, корхона ва муассасаларининг бўш турган маблағлари бўлиб ҳисобланади.
Давлатнинг қўшимча молия ресурсларини шаклланиши- аҳоли, корхона ва муассаларнинг вақтинчалик бўш турган пул маблағларидан жалиб қилиш давлат кредит муносабатларининг бир томони бўлиб ҳисобланади. Иккинчи томони бу қўшимча жалб қилинган ресурслар қайтарилиши, тўловчанлиги билан боғлиқ молиявий муносабатлар ҳисобланади. Жалб қилинган кредит ресурслари бўйича даромадлар бюджетнинг даромадлари ҳисобига кредиторларга берилади.
Давлат қимматли қоғозлари эгалари доираси солиқ туловчиларнинг доираси билан тўғри келмайди. Агарда шундай тасаввур қилсак, солиқ тўловчиларнинг контингенти қимматли қоғозлар эгалари контингентлар билан тенг бўлсада, лекин уларнинг таркибий тўғри келмаслиги мавжуд бўлади; яъни ҳар бир қимматли қоғозлар эгаларидан бюджетга солиқ тўловчиларнинг ҳажми уларнинг давлат кредит муносабатларидан олаётган даромадлари даражасига тўғри келмайди. Демак, давлат кредити муносабатларининг иккинчи бир томони у қайта тақсимлаш характерига эгалигидир.
Давлат кредити муносабатлариниг объектив асослари, жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш миқдори ва давлат бюджет даромадларини бундай эҳтиёжларни тўлақонли қондириш имкониятининг доимий равишда мавжуд бўлмаслик натижасидаги зиддиятлар билан белгиланади.
Давлат кредит муносабатларини амалга оширишнинг иккинчи объектив асоси сифатида бюджет даромадларини шакллантириш ва харажатларининг даври динамикаси ҳисобланади.
Давлат кредитининг самарали қўлланилиши давлатнинг қўшимча молиявий ресурсларининг шаклланиши ва давлат бюджети камомадининг қопланиши даражаси давлат молиясининг ва мамлакатдаги пул муомиласини монетар усуллари билан солиштирилган ҳолда давлатнинг даромад ва харажатларнинг баланслилигини вужудга келтиради.
Демак, давлат кредити- давлат ва хўжалик субъектлари, аҳоли ўртасидаги иқтисодий муносабат бўлиб, бунда давлат қарздор, кредитор ва кафолат берувчи сифатида майдонга чиқади.
2-чизма
Аҳоли жамғармалари ҳисобига вужудга келувчи кредит муносабатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |