Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари.
Молия Вазирлигининг вазифаси қарзлар бўйича шартномаларни кўриб чиқишдан иборат. Молия вазирлигида бир нечта бошқармалар мавжуд бўлиб, булар; бюджет, даромад ва солиқлар прогнози, валюта иқтисодий ва давлат қарзлари статистикаси ва чет эл кредитлар бошқармалари кабилардир.
Марказий банк республиканинг олтин ва валюта резервларини бошқаради, Марказий банк жалб қилинадиган қарз шартномаларини кўриб чиқади. Шунингдек кредитлаш шартларини, молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади. Адлия вазирлиги шартномаларнинг юридик жиҳатларини кўриб чиқади. Ҳар бир давлат узининг юридик масалаларини ҳал килувчи, тартибга солувчи қонун-коидаларига эга. Шунингдек, умумий кабул қилинган қонун-коидалар мавжудлиги сабабли, барча масалалар ўрганиб чиқилиб, уларга ойдинлик киритиш шарт.
Давлат томонидан кафолатланган қарзлар ва давлат мажбуриятлари мониторинги ҳақида куйдаги фикирларни билдирамиз.
Хукумат икки хилдаги қарзларни бошқаришда мажбурияти бор;
а) Марказлашган қарз. бунда хукумат бевосита қарздор ҳисобланади.
б) Кафолатланган қарз (бунда қарздор қарзни қайтара олмаган такдирда хукумат қарзни қайтаришни уз зиммасига олади). Молия вазирлиги давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарз бўйича мажбуриятлари тўғрисида энг сўнгги маълумотларга эга бўлиш шарт. Шу сабабли муассаса ва идоралар қарз шартномалари нусхасини Молия вазирлигининг ташқи қарз билан ишлаш булимига ва Марказий банкка такдим қилишлари керак. Корхонанинг қарз учун кафолат беришдан хукуматга қарз шартномасидан ташқари ҳар бир фаолият статуси керак.
Структуравий ўзгаришлар жараёни :
Ёнилги энергетик комплекснинг ривожланишини таъминлаш, нефт ва табиий газни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кучайтириш ва шу билан бирга республиканинг энергетик мустақиллигига эришиш. Шундай чораларни қўллаш республиканинг мухим тур махсулотларини импорт қилишдаги мустахкамлаш, республика ичида рақобат бардош махсулотларни ишлаб чиқариш.
Қишлоқ хужалик хом-ашеларини қайта ишлашни яхшилаш.
Қимматбоҳо қоғозларни иккиламчи бозорини ривожлантириш ва бу инфраструктурадаги бошка фаолиятлар учун яхши шароитларни яратиш.
Давлат бюджетидаги тақчилликни молиялаш учун ҳам ички, ҳам ташқи заёмлашдан фойдаланилади. Ўзбекистон амалиётида асосан давлат бюджетидаги тақчилликни молиялашнинг ички манбаларидан фойдаланилмокда. Марказий банкнинг тўғридан-тўғри қаратилган кредитлари давлат қисқа муддатли облигацияларини жойлаштиришдан келадиган маблағ ва бошқа маблағлар шундай манбалар бўлиб ҳисобланади. Давлат бюджетидаги тақчилликни молиялашда ноинфляциявий манбалардан фойдаланилади.
Ушбу келтирилган 8-жадвал Ўзбекистон Республикасининг 2000-йилги бюджет тизими ҳақидадир. 2000-йилнинг бюджет тизимида Давлат бюджети даромадлари 650 млрд, ҳаражатлари712.4 млрд сўмдир. Бюджет тақчиллиги эса 62.4 млрд сўмдир. Яъни ЯИМга нисбатан 2.8% дир. Бу сўмманинг 40.2 млрд сўми ноинфляцион, қолган 22.2% и Марказий банкнинг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилмокда. Бу курсаткичлардан кўриниб турибдики бюджет тақчиллигини молиялашда Республикамиз асосан ички маблағлардан фойдаланишни кўзда тутган. Бу ҳол ҳозирги ривожланаётган иқтисодиётимиз учун нормал ҳол деб боҳолаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |