Бюджет ҳаражатларини камайтириш - энг осон ва энг оғир йўлидир. Давлат фақат зарур бўлган жамиятни молиялаштиради. Бўлар даромадсиз бўлгани учун бозор билан эгалланмаган. Шунингдек, жамият эзгулик ва хизматларнинг кескин камайиши кузатилади. Бундай кадамлар жамиятдаги ижтимоий кескинлигига олиб келиб унинг сиёсий барқарорлигини бузади. Шунинг учун хукуматлар ижтимоий программаларни қисқартириш энг охирида ишлатилади. Агар бошқа давлат бюджетнинг тақчиллигини бошқариш методларини бажара олмаса. Бюджет даромадларининг ортиши - табиийки энг яхши йўлдир, лекин хақиқий бу муаммони ечиш жуда қийин. Бизга маълумки, инфляциянинг ўсиши билан хужалик субъектларининг ва фуқороларнинг даромадларининг абсолют сўммаси ошади, демак, шу даромадлардан солиқлар ҳам.
Аммо инфляциянинг ўсиши билан бюджетнинг ҳаражатлари ҳам ортади. Дунё тажрибаси кўрсатгандек, бюджет ҳаражатлари солиқ тушумларига нисбатан тезроқ ўсади ва тақчиллик қисқармайди. Ҳатто ортади. Бунинг сабаби оддий: ҳаражатларни ҳозир қилиш керак ва бугунги нархда, аммо солиқлар ҳар доим ўтган даромадлардан олинади. Эски шархларда шаклланганлардан. Солиқ ставкаларининг ўзгартирилиши эса ахолининг мехнатга бўлган рағбатлантиришни ўлдириш ва ишлаб чиқаришни ўлдириш мумкин. Таъминланмаган пулларни эмиссияси - энг осон ва шу билан энг хавфли йўллардан биридир. Пулни зарур бўлган даражадан кўплаб ишлаб чиқариш молиявий наркотикка тенгдир - у вақтинча оғирлигини тўхтатади, лекин ундан сўнг энг ёмони иқтисодий ахволнинг ёмонлашувини туғдиради. Табиийки, давлат учун пулни эмиссияси монопол хуқуқуга эга, пулни чиқариш қийин эмас, шу пулларни у доктор, уқитувчиларга кечиккан маошини тўлайди, лекин умуммиллий бозор шу пулларга хақиқий бахони аниқлаб беради ва бу нархларнинг ошишига сабаб бўлади. Шунинг учун ортикча эмиссияси - бу инфляциянинг методи.
Пулни (заём) қарзга олиш оддий фуқаро ёки хужалик субъектларга ўхшаб давлат ҳам пуллар етишмаганда уларни қарзга олиши мумкин. Аввало ўзининг, яъни давлат марказий банкдан пулни олиши билан давлат, бу банкнинг хусусий фирмаларни ва тижорат банкларни кредитлашдан келадиган даромадларни камайтиради. Марказий банкнинг давлат ҳукуматини бевосита кредитлаши, давлат қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш ёки ссудаларни ажратиш шаклида, эмиссияни келтириш демакдир. Шунинг учун давлат қарз олаётганда ўзининг давлат қимматбаҳо қоғозларни бевосита тижорат банкларида, молия кредит институтларида, алохида жойлаштириш керак. Шу билан бирга бошка чет мамлакатлардан ва халқаро ташкилотлардан кредит олиши мумкин. Лекин, бунда ҳам салбий томонлари бор, бу ички ва ташқи қарзларни келтиради. Чет капитални мамлакатга келтириш сиёсати йўлида, ҳамма мамлакатлар иқтисодий ривожланган мамлакатлар ҳам шу жумладан, капитални импорт қилинишини қўллаб қувватлайдилар, уни катта хажмга эришишга ҳаракат киладилар. Шундай килиб, биз учун бюджет тақчиллигини бошқариш методларини қайсисини кўлласак бўлади.
2010 йилда мамлакатимизнинг 15 та тижорат банки “барқарор” рейтингини олган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 23 тага етди, бу банкларнинг активлари юртимиз банк тизими умумий активларининг 98 фоизини ташкил этмоқда. Маълумки, аҳолининг банк тизимига ишончи ортиб бораётгани банклар фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Шу маънода, 2011 йилда депозитларга 18 триллион сўмдан ортиқ, ўтган йилга нисбатан 36,3 фоиз кўп маблағ жалб қилингани, жумладан, аҳоли депозитлари 38,8 фоизга ошгани, айниқса, эътиборлидир.
Банкларнинг кредит портфели таркиби сифат жиҳатидан тубдан ўзгармоқда. Агар 2000 йилда кредит портфелининг 54 фоизи ташқи қарзлар ҳисобидан шакллантирилган бўлса, 2011 йилда унинг 85,3 фоизи ички манбалар — юридик ва жисмоний шахслар депозитлари ҳисобидан шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётимиз тармоқларига инвестиция киритиш ва шунинг ҳисобидан тараққиётимизни таъминлашда ички имкониятларимиз тобора ортиб бораётганининг далилидир.
Тижорат банкларининг инвестициявий фаоллиги ортмоқда. Тижорат банклари қўйилмаларининг 75 фоиздан ортиғини уч йилдан зиёд бўлган узоқ муддатли инвестиция кредитлари ташкил этмоқда. Умуман, сўнгги ўн йилда банкларимиз томонидан иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш 7 баробар ошганини алоҳида қайд этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |