Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
«Давлат қарзларини бошқариш» фани бакалавриат босқичида ўрганилган «Молия», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Иқтисодий назария», «Миллий иқтисодиёт», «Халқаро молия муносабатлари» магистратуранинг «Халқаро молия», «Давлат молиясини бошқариш», «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими» каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади.
Шу билан бирга «Давлат қарзларини бошқариш» фани магистратурадаги қатор махсус фанлар, жумладан, «Халқаро молия институтлари», «Хорижий мамлакатлар бюджет тизими», "Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлиги" каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўқув режасига мувофиқ мазкур фанни ўзлаштириш учун маъруза машғулотлари, семинар машғулотлари ўқитишнинг интерактив услублари ва воситалари ёрдамида олиб борилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
«Давлат қарзларини бошқариш» мутахассисликнинг махсус фанлари сифатида ўқув-услубий мажмуасининг таркибий қисмлари, уларни тузиш ва ўқув жараёнига қўллаш методикаси. Намунавий дастурлар. Ишчи дастурлар. Ўқитишда кафедранинг ишлаб чиқаришдаги филиаллари базаларида ўқув жараёнларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш методикасини ишлаб чиқариш амалиётига тадбиқ этиш билан муҳим аҳамият касб этади.
“Давлат қарзларини бошқариш” фанини ўқиб чиқишдан асосий вазифа шундан иборатки, мамлакатимизда кейинги йилларда маориф соҳаси, соғлиқни сақлаш сохаларида олиб борилаётган ислоҳотлар етук молиячиларни тайёрлашни тақоза этмоқда. Чунки, айни қайд этилган соҳаларданинг ҳар бир бўлимида камида биттадан молиячи бўлишни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида, фанда қўйилган масалаларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан узвий боғлиқликда олиб боришни тақоза этмоқда.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
«Давлат қарзларини бошқариш» фанидан маъруза ва амалий (семинар) машғулотларни олиб боришда илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, “Бумеранг” ва “Веер” технологиялари, кластер усуллари каби илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади. Шунингдек, ҳар бир мавзуда компьютердан, слайдлардан фойдаланиш, эшитиш (аудио) воситалари, кўриш (видео) воситалари, кўриш-эшитиш (аудио-видео) воситалари, мультимедия воситалари ҳамда Интернет саҳифалари ва хизматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатларда мавжуд бўлган педагогик технологияларни изчил жорий этиш. Хусусан талабаларга масофавий таълим бериш жараёнини амалга ошириш. Бу борада, фанни масофавий ўқитишда лозим бўлган техника ва технологияларни ҳам изчил ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |