Давлат бюджети тақчиллигининг шакллари ва турлари.
Бюджет тақчиллигининг қуйидаги шакллари мавжуд:
Актив тақчиллик;
Пассив тақчиллик;
Доиравий тақчиллик;
Таркибий тақчиллик.
Актив тақчиллик - Итттисодий фаоллик умумий даражасининг пасийиши асосида ялпи талабнинг етарлича эмаслиги, иқтисодиётнинг буҳронга юз тутиш хавфи таъсирида купгина давлатларда бюджет харажатларини купайтириш ва солиқларни пасайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмокда. Уларни камайтириш, айниқса, урта ва майда компанияларнинг капитал қуйилмаларининг купайиши учун анча қулай шароит яратади. Аммо, солиқларнинг бундай камайиши шароитида давлат харажатлари муқаррар равишда Давлат бюджетидаги тақчилликнн купайтиради ва инфляция жараенларини тезлаштириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиради. Харажатларнинг даромадлардан бундай ошиб кетиши актив бюджет тақчиллиги номини олди ва одатда, бундай тақчиллик ЯИМнинг суръатларининг усиши билан бирга кузатилади.
Пассив тақчиллик- Айни вақтда, иқтисодий фаоллик даражасининг сусайиши натижасида давлат даромадларининг қисқариши юзага келтирган тақчиллик пассив тақчиллик номини олди. Бундай вазиятда корхоналарнинг банкрот булиши, иқтисодий самарадорликнинг пасайиши оқибатида кузланган даромадларнинг олинмаслиги, ЯИМ усиш суръатларининг салбий тус олиши ва бир қанча бошқа салбий омиллар натижасида Давлат бюджетига тушиши лозим булган солиқ ҳажмининг қисқариши юз беради ва бюджетда кузланган даромадлар келиб тушмайди.
Ташқи қарз борасида дунёдаги аҳвол қандай?
Давлатнинг қарзи энг юксак давлатлар дунёда энг иқтисоди ривожланган давлатлар — АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатларидир. Айни пайтда АҚШ ва Европа мамлакатларида ташқи қарз юқори бўлса БРИКС давлатлари ва Японияда ички қарз юқоридир, яъни улар миллий валютада ўз халқидан ва ўз банкларидан қарздор. Умуман, давлатнинг қарздорлиги миллий иқтисодга сармоя киритишни чеклайди, мамлакат бюджетининг сезиларли қисмини ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга эмас, қарз тўлашга сарфлашга мажбур қилади, мамлакат молия тизими халқаро захираларга тобе бўлиб қолади.
Албатта, ташқи қарз борасида энг катта қарздорлардан бири Америка Қўшма Штатларидир. 2016 йилнинг февралидаёқ АҚШ қарзи 19,013 триллион долларни ташкил этганди. АҚШ Конгрессининг Бюджет бошқармаси прогнозларига кўра, давлатнинг қарзи 2020 йилда 22,6 триллион долларга, 2026 йилга бориб эса 29,3 триллион долларга етиши мумкин. Бу аҳвол АҚШнинг ўзигагина эмас, жаҳон иқтисодига хавф солади ва буюк давлатлар қолганларни шу ҳолатнинг асири ҳолатида ушлаб турибди, чунки глобаллашув даврида жаҳондаги иқтисодлар бир-бирига ўта боғланган ҳолдадир. АҚШнинг ташқи қарзи ҳозирда 22,012 триллион долларни ташкил этиши айтилмоқда. Ҳолбуки жаноб Трамп ҳокимиятга келса, иккита президентлик муддатида ташқи қарзни тугатиб юборишини ваъда қилганди. Лекин у юқоридаги рекорд қарзни қайд этди ва биргина шу йилнинг февралидан бери бу кўрсаткич яна 90 миллиард долларга ошди.
Бошқа айрим давлатларнинг ташқи қарзлари уларнинг Ялпи ички маҳсулотларига нисбатан:
• Кувайт — 7,4 фоиз
• Саудия Арабистони — 7,5 фоиз
• Ўзбекистан — 10,1 фоиз
• Қозоғистон — 11 фоиз
• Озарбойжон — 10 фоиз
• Норвегия — 30 фоиз
Европа Иттифоқи давлатлари:
• Франция — 93,5 фоиз
• Германия — 78,4 фоиз
• Португалия — 129 фоиз
• Италия — 132,6 фоиз
• Греция — 175,1 фоиз
Таққослаш учун: АҚШ — ЯИМнинг 116,4 фоизи, Япония — ЯИМнинг 239,2 фоизи.
Do'stlaringiz bilan baham: |