Фанга оид охирги янгиликлар
Давлат инвестиция дастури доирасида амалга оширилган ишлар
Жами 876 та лойиҳадан ҳозиргача 741 таси бўйича инвесторлар ва молиялаштириш манбалари тўлиқ аниқланган бўлиб, Дастур амал қиладиган даврда 710 таси ишга туширилади. 135 та лойиҳа истиқболли бўлиб уларни амалга ошириш учун инвесторларни ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш жараёни давом этмоқда. Дастур доирасида 300 та иқтисодиётимизнинг салмоқли субъектларининг замон талабларига мос бўлмаган, жисмоний ва маънавий эскирган активлари тежамкор, самарали асосий активларга алмаштирилади. Буларга Фарғона ва Навоий иссиқлик электр станцияларини, “Навоийазот” АЖ, “Амофос Максам” АЖларини ва Тошент ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводларини киритиш мумкин
3- МАВЗУ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТАҚЧИЛЛИГИ ВА УНИ ҚАРЗЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ СИЁСАТИ.
1. Давлат ички ва ташқи қарзларини бошқариш тизимида бюджет тақчиллигини бошқаришнинг аҳамияти ва вазифалари.
2. Давлат бюджети тақчиллигининг шакллари ва турлари.
3. Давлат бюджети тақчиллигини самарали бошқариш усуллари.
4. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш масалалари.
5. Давлат бюджет тақчиллигини бошқариш масалалари.
6. Давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси.
1. Давлат ички ва ташқи қарзларини бошқариш тизимида бюджет тақчиллигини бошқаришнинг аҳамияти ва вазифалари.
Бюджет тақчиллигини вужудга келишини бюджет ижросининг концетуал асосларига таянган ҳолда изохлаш мумкин. Чунончи, бизга маълумки бюджетнинг даромад базаси миллий иқтисодиётда яратиладиган ЯИМ ва миллий даромад ҳисобланиб, солиқлар уларни давлат ихтиёрига марказлаштиришнинг молиявий усули ҳисобланади. Демак даромаднинг йил мобайнида ўз- ўзидан сезиларли кўпайиш ҳолатлари камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
Юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари олдидаги (давлат кафолатлари бўйича мажбуриятларни қўшган ҳолда) мамлакат ҳукуматининг қарз мажбуриятлари ҳукуматнинг давлат қарзини вужудга келтиради. Бу қарз давлат хазинасини ташкил этадиган давлат мулки билан тўлиқ ва ҳеч қандай шартсиз таъминланиши керак. Бунда давлат ҳокимияти органлари мамлакат ҳукуматининг қарз мажбуриятлари ва давлат қарзига хизмат қилиш учун республика бюджетининг даромадларини шакллантириш бўйича барча ваколатлардан фойдаланадилар.
Мамлакатнинг қарз мажбуриятлари қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин12:
қарз олувчи сифатида мамлакат ҳукумати номидан кредит ташкилотлари, хорижий давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар билан тузилган кредит битимлари ва шартномалари;
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилган давлат заёмлари;
мамлакат ҳукумати томонидан давлат кафолатини бериш тўғрисидаги шартномалар;
ўтган йиллардаги мамлакатнинг қарз мажбуриятларини рес-труктуризация қилиш ва муддатини ўзгартириш тўғрисидаги мам-лакат ҳукумати номидан тузилган (шу жумладан, халқаро) битим-лар ва шартномалар;
ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |