Шуҳрат МАТКАРИМ
ФИКРСИЗ ОДАМ
Бу одамнинг юзи йўқ. Демак, кўзи йўқ, қоши йўқ. Умуман боши йўқ.
Унинг силлиқ таралган сочи бор, холос. Яна оғзи ҳам. Лекин лаблари йўқ. Чунки, лаблар қимтилиши ё кулиши муқаррар.
Шунинг билан бирор кайфият ифода этилиши мумкин. Бу эса хавфли. Сабабики, бу одамнинг ўз фикри йўқ, демак, ўз кайфияти
йўқ. Шунинг учун унинг юзи йўқ, кўзи йўқ, қоши йўқ, боши йўқ.
Ялтираган сочлари орасида эса худди ақчадондаги каби тирқиш бор. Ақчадонга танга ташланса, бу тирқишга ундан юқори
-
роқда турган одамлар фикр ташлайдилар. Ва бу одамнинг юзида, айтайлик, кўз пайдо бўлади жилмайган ёки қош пайдо бўлади
чимирилган.
Хуллас, мен шу одамни танийман. Унга ишим ҳам тушиб туради. Яқинда қабулида бўлдим.
– Ассалому алайкум!
– Келинг, келинг! – деди у курсисидан туриб мени кутиб олар экан меҳр билан. – Биз ёқларга ҳам келар экансиз-ку!
Унинг юзида лаблар пайдо бўлган, улар кулар, кўзлар пайдо бўлган, улар табассумдан қисилган эди. Ишим битишига дарров
ишондим. Ва яна билдимки, юқоридагиларнинг мен тўғримдаги фикрлари яхши. Бундан қониқиш туйдим. Ҳаммамиз ҳам худ
-
бинмиз-да оз-моз!
Лекин кутилмаганда ўша ишим битмади. Қўнғироқ қилдим хавотирланиб. Ўзимни танитдим. У эса узоқ вақт эслолмай турди.
Бўш келмадим. Ён бермади. Эзмалик қилиб ёпишиб олдим. Қайириб ташлади. Овозида қаҳр бор эди унинг.
Демак, ўйладим мен, юқорироқдаги кимгадир ёқмайман. Ахир ҳаммага ҳам бирдай ёқиш мушкул-да! Қолаверса, шу арзимаган
ишимнинг битиши учун нега бунча хор бўлишим керак?! Тутақиб кетдим. Отландим. Юзига тупурмоққа. Бордим. Хонасида
ўтирган экан. Оқ кўйлак, қора костюм-шим кийган, галстук таққан бир махлуқ. Қўли бор, оёғи бор, қулоғи, сочи бор. Лекин юзи
йўқ. Тупурдим! Сочидан пастга, галстугидан юқорироққа. У қилт этмади. Бир сўз ҳам айтмади. На раҳмат ва на лаънат. Чунки
унинг юзи йўқ, кўзи йўқ, қоши йўқ, боши йўқ. Унга барибир.
Шундай кун кечиради фикрсиз одам.
ЧОРРАҲАДАГИ «АҲМОҚ»
Аввалига қаттиқ қўрқиб кетдим. Кейин танимни ўзим ҳис қилмай туриб қолдим.
Чурр!!! Ҳуштак яна қаттиқ чириллаганида ҳушимга келиб атрофга алангладим. Теварагимда машиналар «шув-шув» ўтар, ҳай
-
довчилар менга норози бақраярдилар.
Чуррр!
Энди ҳуштак чалаётган кишини кўрдим. У йўл четида турар, қўлига қизил латта боғлаб олган ҳаваскор дружиначи экан. Менга
шахт билан «қайт, қайт» ишорасини қиларди. Ноилож йўл ўртасидан изимга қайтдим.
— Жонингиздан умидингиз борми? – қулоғим остига келиб шанғиллади у. – Невчун йўл берк вақтида кесасиз кўчани?!
Кун анча салқин бўлишига қарамай унинг манглайида реза-реза тер, эрталабдан бақирса керак, овози бўғилаёзган эди.
У жавоб кутмай тағин бир тўда эътирозларини бидирлаб ташлади. Чамаси менинг жавобим ёки ўзимни қандай оқлашим унинг
учун аҳамиятсиз эди. Унинг учун ўзи ва қилаётган иши муҳим эди. Мен эса ўнғайсизланиб бошқа ёққа қарадим.
– Сиз, сиз не ёққа борасиз?! – хириллади энди ўша овоз аллақачон анча узоқда.
Қарадим. Семизликдан пишиллаб зўрға юриб келаётган хотинни дружиначи қорнига деярлик туртиб тўхтатди.
– Қаранг! Сиз учун йўл ёпиқ-ку!
Хотин унга ҳеч нарса демади, орқасига ҳам қайтмади. Ўша дружиначи сабаб яшил чироқ ёнишини мажбур кутаётган йўловчи
-
лар йигитнинг нега бунча ёниб куяётганлигини тушунмай, баъзилари эса асабийлашиб кифтларини қисиб қўйишарди.
Чур! Чурр!
Энди дружиначи йўлнинг нариёғидаги ўтиш қоидасини бузаётганлар томонга ола таёғини важоҳат билан силкитиб югура кетди.
– Қайтинг, қайтинг, қайтинг ахир орқага!
Шунда ёнимда турган йўловчиларнинг бири тўнғиллади.
– Калласи жойида эмасга ўхшайди бу бечоранинг!
– Аҳмоқ! – деди бояги семиз, юзи рапидадай хотин. У ҳам яшил чироқ ёнишини кутаётганлар сафига қўшилган эди. – Қип-қи
-
зил аҳмоқ!
Ёнимизда турганлардан бири яшил чироқ ёнишини кутишга сабри чидамай йўлни кесиб ўта бошлаган эди, «Аҳмоқ» биз томон
-
га югурди.
Чуррр!!!
– Тўхтанг, қайтинг!
Машиналар шовқини унинг овозини кўмиб кетди. Шу пайт қайсидир машина қаттиқ тормоз берди: «ғиййқққ!!!» «Аҳмоқ» чап
бераман деган эди бошидаги дўпписи учиб кетди. Тормоз берган машинанинг шофёри – барзанги йигит туша солиб «Аҳмоқ»
-
нинг жағига мушт туширди:
– Ўлгинг келдими?!!
«Аҳмоқ»нинг икки қўли жағида, кўзи ёнида тиржайиб турган қоидабузарда эди. Барзанги шартта машинасига ўтирди-да, жўнаб
қолди. «Аҳмоқ» эса қоидабузарни четга ундай бошлади. У кўнмади. Иккови, «сен не дейсан, мен не дейман» деб, йўл ўртасида
тиралишиб қолдилар. Улар бир-бирларини туртишар, итаришар, бир-биридан қаттиқроқ бақиришга ҳаракат қилишарди. Ма
-
шиналар эса ёнверларидан «ғир-ғир» ўтишарди. Энди қоидабузар билан «Аҳмоқ» ўрта йўлда расманасига таталашардилар. Не
бўлди-ю қоидабузар «Аҳмоқ»нинг кўкрагидан итариб юборди. Машиналар кетма-кет қаттиқ тормоз бера бошладилар. Қоидабу
-
зар чақчайганича котиб қолди.
Машина босиб кетганди чорраҳадаги «аҳмоқ» одамни!
Do'stlaringiz bilan baham: |