Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Шукур ХОЛМИРЗАЕВ
БИР ГУЗАР ОДАМЛАРИ
Девор йиқилган. Гувалалар ҳовли саҳнига думалаб кетган. Ер тўхтаб-тўхтаб титраяпти. Эр ўрик тагида чўнқайиб ўтирипти. 
Хотин дарахт танасига суяниб турипти.
– Тезроқ тўхтасамиди, – деди эр энсаси қотиб. – Ўн бирда вокзалга боришим керак. Лойини қилиб ташлар эдим деворнинг. 
Кечқурун икковлашиб пахсасини кўтариб қўя қолардик.
* * *
Тешавойнинг уйи босиб тушди. У хотини билан ҳовлига зўрға чиқиб олди. Тонг отгач, ғизиллаганича отасиникига кетди. Эгам
-
берди бобо тўқсон саккизда. Қулоғи оғир. Гаранг.
– Бахай? Каллаи саҳарлаб юрибсан? – сўради чол тўшагига ўтириб.
Ўғил отага тикилиб қаради. Ота уйқудан тўйиб уйғонган, хотиржам: ер қимирлаганини сезмаган эди. «Айтиб, чолни ташвишга 
солиб ўтирмай», деб ўйлади.
– Шундай. Бозорга бораётган эдим, – деди. – Бир кўриб ўтай дедим.
– Омин. Омадинг келсин! – фотиҳа ўқиди чол.
Тешавой синчли уйнинг шифти, деразасини кўздан кечириб, чиқиб кетди...
* * *
Фронтовик Элмурод Зафаров каравотдан думалаб тушди. Хотини ўринда йўқ. Ўрнидан турар экан, дераза орқасининг ёришиб 
кетганини кўрди. Шкаф устидаги китоблар титилиб тўкилди. Зафаров бир зум деразага ҳорғин қараб турди. Сўнг силкинаётган 
полда оқсоқланиб, дераза олдига борди. Қўлини белига тираб: «Уруш», деди секин. У асли бухоролик, у ердаги ёлғиз онасини 
анчадан бери кўрмаган эди. Шуни эслаб: «Эсиз, кўролмадим», деди.
* * *
Ота касалхона йўлагида тўлғоқ тутган аёлдек юрипти. Олти яшар ўғли операция хонасида, столда. Оёқ-қўли стол қанотларига 
чандиб боғланган. Кўричаги тутган. Учинчи тутиши. Ҳамшира бўзариб, боланинг оёқ томонида турипти. Навбатчи врач ўткир 
пичоғини олиб, боланинг очиқ қорни устига энгашди.
Уй остидан бир киши тепгандай сапчиб тушди. Ён-веридан номаълум қўллар қитиқлаётган каби силкина бошлади. Дод солди 
бемор бола. Ҳамшира қиз ўзини эшикка урди. Коридордаги ота эса, ўзини ичкарига урди. Врач стол қиррасига суянди. Ота 
кириб, ўғлининг оёғидаги ипларга ёпишди.
– Чиқ! – деди врач бўғилиб.
– Доктор!
– Опчиқсангиз, тирик қоладими? Чиқинг! Титроқ сусая бошлади. Ота коридорга чиқди. Ҳамшира дийдираб хонага кирди. Врач 
яна бемор устига энгашди.
* * *
Пирмат қоровулнинг хотини юрак ўйноғи эди. Ер силкинди. Иккалови ҳам уйғониб кетишди. «Юраги ёрилади!» деб ўйлади 
Пирмат.
– Оҳ! – деди хотин.
– Ҳеч нарсамас. Ҳозир изига қайтади, – деди эр.
– Қимирлаяпти-ку?
– Ер бўлганидан кейин қимирлайди-да, хотин. «Бўлган иш бўлди», деб ўйлади Пирмат ва хотинини маҳкам қучоқлаб олди.
Хотин бир муддат эшикка қараб турди. Сўнг, шундай қилса омон қоладигандай у ҳам эрини маҳкам қучиб олди.
* * *
Итлар вовуллар, дарахт тепасида чумчуқлар шатир-шутур қилиб чуғурлар, девор оша эркакларнинг узуқ-юлуқ уйқули овози 
келар эди. Кампирининг билагидан ушлаб йўлакда турган Ғолиб бобо ўғли Самаднинг уйидан эшикнинг тақиллагани, неварала
-
рининг бағиллашгани ва келиннинг: «Мусулмонлар!» деган бўғиқ овозини эшитди.
Чол бундан тўрт йил муқаддам ўғлининг Кароматга уйланиш нияти борлигини эшитиб, ундан қўлини ювган эди. Эмишки, 
қизнинг аммаси Хадича хола вақтида оёғи енгил... бўлган эмиш. «Шу нопокнинг жиянини келин қиламанми?» деди чол. Лекин, 
Самад Кароматга уйланди. Тўй куни Ғолиб бобо мискарлик дўконида бўлди. Эртасига ўғлининг рўзғорини бўлиб ташлади. Ҳов
-
лининг ўртасидан девор олди. Самад ҳам шу куни кўчадан дарча очди. Самад ўғил кўрди, қиз кўрди. Бешик тўйи қилди, суннат 
тўйи қилди. Чол унинг уйига қадам босмади.
Самад – милиционер, кечаси навбатчилик қилар, Каромат уйининг ичкарисидан занжирлаб ётар эди.
– Уларга бир нима бўлди, – қўрқа-писа пичирлади кампир.
Ғолиб бобо эса эси оққан киши каби деворга тирмашди. Умбалоқ ошиб, тандир устига тушди. Югуриб бориб, Самаднинг эши
-
гини тортди. Оёғини кесакига тираб, учинчи марта тортишда зулф узилиб, эшик очилиб кетди. Чол дуч келган ўғил-неварасини 
бағрига босиб, холис ерга қочди. Каромат қизини қучоқлаб, қайнатасининг орқасидан чопди.
– Отажон, нима бўляпти? – деди у дағ-дағ титраб.
Чол бирдан тўхтаб, Кароматга бир зум тикилиб қолди. Бирдан эси ўзига келган киши каби:
– Ол, болангни! – деб неварасининг елкасидан итариб юборди. Яна деворга тирмашди. Энди ошолмади. Сўкиниб, дарчадан 
чиқиб кетди.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish