таниқли кино ва театр актёри Фарҳод Аминовнинг тўртинчи қаватдаги уйи ҳам қимирлабди. Фарҳод ака болаларини шоша-пи
-
ша пастга тушириб юбориб, даҳлиздаги бор оёқ кийимларини йиғиштирибди-да, қучоқлаганича ўзи ҳам пастга югурибди.
Тушса, пастдаги майдончада одам гавжум, бутун «дом» аллақачон чиқиб бўлган экан.
Одамлар бир-бирини юпатган, соғ-омон
қолгани билан шукр қилган, кимдир кўзига ёш ҳам олган. Ахир, жон фойдага қолиб тургандан кейин...
Ҳамма нима ташвишда-ю, кеннойимиз Фарҳод ака нима дермиш:
– Ҳай, адаси, уйни қулфлаганмидингиз?..
МЕҲРИБОНЛИК
Бир куни актёр Мурод Ражабов қайсидир қариндошининг тўйидан жуда кеч қайтибди. Эрталаб бошини кўтарса, аёли ҳовли
супураётган эмиш. Индамабди, чунки аҳволи индайдиган даражада эмас экан. Бошини яна ёстиққа қўйибди. Бир неча соатдан
кейин тағин бошини кўтарибди. Қараса, хотини кир юваётган экан. Бир банка қатиқ ичиб, яна ётибди. Кечга яқин бош кўтарса,
хотини ошхонада овқат қилаётган экан. Ўзича ҳеч тиниб-тинчимайдиган хотинга танбеҳ бермоқчи бўлибди:
– Вей, сенга нима азоб-а? Ўрнингда мен бўлганимда маза қилиб, оёғимни узати-иб ётардим.
Кеннойимиз камтарлик қилиб, секингина дебди:
– Шундоқ ҳам нима қиляпсиз?..
ҒАМХЎРЛИК
Кейинги пайтларда тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолдим. Бир куни хотиним ишхонасидан ҳинд йогларининг машқ дастурини
олиб келиб қолди.
– Мана шу машқлар билан мунтазам шуғулланиб турсангиз, сизни ҳеч қандай касаллик безовта қилмайди, –
деди у ишонч
билан.
Машғулотларга астойдил киришдим. Мундоқ қарасам, дастур-китобда нуқул машқ қилаётган аёлларнинг расми чизилган, би
-
ронта ҳам эркаги йўқ.
– Менимча, бу китобинг хотин-қизларга мўлжалланган-ов? – дедим шубҳаланиб.
– Йогларда эркак-аёл деган гап йўқ, – деб мени юпатди хотиним. – Одам организми бир хил.
Организм бир хил экан деб, яна беш-олти кун шуғулландим. Йўқ, бўлмади. Шубҳа-гумонлар оёқ-қўлимни боғлаб ташлади. Бир
куни ёрилдим:
– Йўқ, бу хотинларники! – дедим шубҳа-гумонлардан чарчаб. – Мана, қарагин, биронта куч ишлатадиган машқлар йўқ, ҳаммаси
нозик, енгил-елпи ҳаракатлар. Точно, хотинларники!
Хотиним менга раҳми келиб термилди:
– Нима, сезиляптими?..
ОҒИР ЗАМОН
Ичкиликбозликка қарши кураш айни қизиб, бир кружка пиво ичганни ҳам миршаблар мошинга солиб олиб кетадиган замонлар.
Домла Азиз Абдураззоқнинг эски портфели бўларди. Роса машҳур портфель эди, чунки ичида ё тўла, ё ярми ичилиб тиқинлан
-
ган виноми, ароқми, коньякми албатта топиларди.
Бир куни Азиз ака «Табассум» радиожурнали таҳририятига кириб келди. Қўлида ўша машҳур портфель. У киши билан сўрашя
-
пмиз-у, ҳамманинг кўзи «хазина»да. Радиожурналнинг режиссёри Раҳмат Жумаев умид билан портфелни кўтариб-кўтариб
қўйди-да, Азиз акадан сўради:
– Устоз, портфель оғирми?
Азиз ака ҳазин овозда жавоб қилди:
– Йўқ, бўтам, замон оғир...
ШОИРЛИК
Доғистоннинг улуғ шоири Расул оға Ҳамзатов мактабда ўқиб юрган кезларида қўшни партада ўтирадиган бир қизни ёқтириб
қолибди. Фалакнинг гардишини кўрингки, балоғатга ёшига етганда қиз бошқага турмушга чиқиб, Расул оға бошқага уйланиб
кетибди.
Йиллар ўтибди. Расул Ҳамзатов наинки
СССР аталмиш улкан мамлакатга, бутун жаҳонга маълум ва машҳур шоир бўлиб кетиб
-
ди. Ўша қиз гап-гаштакларда: «Расул менга ишқий шеърлар ёзавериб-ёзавериб шоир бўп кетди, уни мен шоир қилганман» деб
мақтаниб юраркан. Бу гап Расул оғанинг ҳам оғанинг қулоғига етиб борибди.
Бир тадбирда иттифақо иккаласи учришиб қолишибди. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг, Расул оға «Эринг нима иш қилади?» деб
қизиқибди. «Фалон базада бош бухгалтер» деб жавоб берибди аёл. Расул оға ажабланган бўлиб гап билан узиб олибди: «Ие,
нега уни шоир қилмадинг?!»
НАМОЗ
Бир куни узоқроқ қариндашимизнинг тўйидан кеч қайтдим. Ҳаво совуқ. Уй иссиқ экан, кўнглим беҳузур бўлиб, тўйда еган-ич
-
ганларимнинг ҳаммасини унитазга ташладим. Хотиним ўқчиб-ўқчиб қайт қилишимга раҳми келди, шекилли, чуқур «уҳ» тортиб
деди:
– «Намоз ўқинг, намоз ўқинг» дейман, ҳеч қулоқ солмайсиз. Жойнамозга сажда қилганингизда, ҳозир унитазга сажда қилиб
ўтирмаган бўлардингиз...
Do'stlaringiz bilan baham: