Одамлар ўзларидек ўйламаган кишини ёлғиз ташлаб, буви ва набира томонга боришди-да, уларнинг майсаю чечак юлиши то
-
мошасига толишди. Боғнинг бу
кунжида эса, танбеҳ эшитган ўша биргина инсон қолди. Аммо унинг юзида озод табассум сояси
ўйнарди...
БИЗ
Янгигина қурилган уй. Унга энди кўчиб келганлар йиғилишиб, йўлак тўшашга қарор қилишди. Токи, ташқарига чиқиб келиш
мумкин бўлсин. Ҳашар қилиб йўлак солишди. Ким йўлакдан юриб кенг, каттакон дунёга чиқару ким ундан юриб ўз уйи − ўлан
тўшагига келар бўлди. Ҳамма мамнун.
Вақтлар ўтди. Одамлар йўлакнинг икки четига гуллар экишди. Бир-биридан гўзал, фусункор чечакларга қараб завланишди.
Қандоқ яхши!..
Яна фурсат айланди. Энди одамлар «бундан фойда йўқ», дея гулларнинг ўрнига кўчат ўтқазмоқчи бўлишди. Ҳарна, маҳалла
-
нинг тандиру шийпонига яраб қолар, дейишди. Бу фикрга қарши чиққанлар ҳам, унга бепарво бўлганлар ҳам бор эди. Аммо
кўчат ўтқазилди. Ўтқазилди-ю, пақирда ташиб қуйилган сув тобора каттариб бораётган дарахтларга урфоқ ҳам бўлмади. Ўй
-
лайдиганлар кўп бўлди, сўнг тўп бўлди. Айниқса, қўпқаватли уйнинг нафақачи беш-ўн эркагу аёли зерикиб қолишганди, бу иш
уларга айни муддао бўлди. Йўлакдан кенг дунёга чиқиб, ундан уйга қайтаётганларни кузата-кузата,
ахийри шундай иш тутиш
-
ди: йўлакнинг ўртасидан ариқ қазиб, унга сув қўйиб юборишди...
СИМУЛЯКР
Йигит ҳали жуда ёш эди. Аммо туғма юрак нуқсони бор бўлиб, мураккаб ва қиммат амалиётни тақозо этарди. Шунга қарамай,
тақдир экан, ўқишни тамомлаб, маънавият соҳасига ишга кирди, ҳартугул қўли юпқа ота-онасига боқиманда бўлмади − ўзи
-
ни-ўзи эплади. Бахтига ишхонасидагилар ҳожатбарор чиқиб қолди: мажлис ўтказиб, инсон манфаатлари учун ҳамма нарсага
тайёрмиз деган ҳамкасблари юрак амалиёти учун 10.000 $ ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилишиб, қўл кўтаришди.
Йигит
беҳад севинди. Касал юраги ҳапқирди. Аммо иш пулни беришга келганда унмай туриб олди. Бу орада йигитнинг юраги яна бир
хуруж қилди.
Шошилинч мажлис чақирилиб, энди амалиётга 15.000 $ кераклиги тўғрисида келишиб олинди, қўллар кўтарилиб, бир овоздан
тасдиқланди. Лекин бу гал ҳам ишхона кассасидан пул чиқмади. Фурсат ўтиб, йигит бутунлай ётиб қолди.
Галдаги мажлисда
амалиётга 20.000 $ зарурлиги айтилганда овоз бериш учун ҳамма қўллар кўтарилди. Аммо айни лаҳзаларда шаҳарнинг нариги
чеккасида йигитнинг тобути ҳам кўтарилган, у алдамаган – чиндан ўлган эди...
ҲАЁТ
Ёз. Иссиқдан деразанинг бир кўзини очиб қўйганман. Аммо ташқаридан ёпирилиб кираётган шовқинга чидаб бўлмасди. Бир
пайт денг шовқин аро, шовқиннинг ич-ичидан, бу алғов-далғов, бетартиб товушлар йиғиндисининг бағридан бир сас туғи
-
либ келди. Эътибор берсам, бу сасда тартиб бўлиб, у шовқин билан бирга яшай бошлади. Тартиб секин-аста мусиқага дўнди.
Мусиқа жудаям кўп созларнинг уйғунлигидан таралаётган бўлиб, унда Шарқу Ғарбнинг борлиқ мусиқа созларининг ҳаммаси
битта Дирижёрга бўйсунаётган каби уйғун сасланишарди. Шовқин қанча бетартиб ва ёқимсиз бўлса, мусиқа шунчалар оҳангдор
ва хуш эди.
Уларнинг тандеми менга ҳаётимни − кун ва тунимни ёдимга солди. Мен ўйлаб кетдим: нима бўларди шовқин тиниб, мусиқа
-
нинг ўзи қолса? Ёки мусиқа тиниб, шовқин қолса?.. Йўқ! Чунки мен ҳозиргидек ҳаяжонга тушмас, улардан завқланмас эдим.
Зеро, мусиқани туққан ва уни қулоқларимга шу даражада ёқимли қилган куч, бу − Шовқин эди. Шовқинни
тинглашга, унинг
шовқинига таҳаммул айлашга қодир қилган куч эса унинг ичида янграётган мусиқа эди...
УЛҒАЙИШНИНГ ЖАЗОСИ
Қимматбаҳо машина тоғ томон учиб боряпти. Рулда башанг кийинган эркак ва сатанг бир хонимча. Машинанинг очиқ дера
-
заларидан ташқарига шўх куй таралади, ташқаридан эса ичкарига кенг далаларда барқ уриб турган баҳорнинг анвойи бўйи
ёпирилиб киради. Узоқда, йўл муюлишида, ариқ бўйида қўй боқиб юрган ўспириннинг қораси кўзга чалинади. Муюлиш ўткир
бурчакли бўлгани
боис эркак тормозни босиб, машинани чунон секинлатади. Очиқ деразада ўспириннинг ярим қадди пайдо
бўлиб, кўзлари беихтиёр равишда эркакнинг кўзлари билан тўқнаш келади. Шунда эркак ўспириннинг кўзларида ҳавас, ҳасад,
истак ва орзу учқунлаганини сезади...
Ўспирин бўлса, эркакнинг шундоқ ҳам тўхтаб қолай деган машинадан шартта тушиб, калитни жон дея унинг қўлидаги кўсовга
ўхшаган таёғига, атир ҳиди анқиб турган усти-бошини эса эгнида осилиб турган, ёқалари кир-чир кўйлагига алмашар-да, қўй
-
ларни олдига солиб ҳайдаганча бобоси, энаси, отаси, онаси, акаси ва укалари жам бўлиб яшаётган
болалик уйига чопиб кетишга
тайёрлигини сезмасди...
Do'stlaringiz bilan baham: