Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ
МУҲАББАТ
У суюклисининг бир лаҳзалик қувончи учун ўзини қандайдир телбаларча, аммо билиб-кўриб туриб, бундан сира афсуслан
-
масдан, оғринмасдан, ҳаттоки буюк мамнуният билан, илоҳий бахт оғушида қурбон қилди: аввал борини қўшқўллаб сочди, 
етмай қолганида қарз-қавола кўтарди, ўзини битиб кетган боён кўрсатди, аёлни фақат шундай ҳаётга муносиб деб билди... 
Бор-будидан айрилганидан сўнг эса ўзи биринчи бўлиб кетди. Шундай, камзулини елкасига ташладию, уйдан чиқди-кетди...
АЗОБ
Истиҳола ёмон нарса бўларкан...
– Ундан кейин... менга унга айтдимки...
Ердан кўз узолмай, гапларингни жимгина тинглаб ўтирибман-у, сенга ҳам, ўзимга ҳам ачиниб кетяпман. Эҳ, дўстим, сени тоза 
қийнаб қўйдим-ку. Агар ёлғон тўқишга бу қадар нўноқлигингни билганимда эди, алдашни бошлаган заҳотинг: «Бас қилақол...» 
дердим ва шу билан ўзимни ҳам, сени ҳам бу азобли хижолатпазликдан қутқарган бўлардим.
ЎТИНЧ
Ўзини осган одам шундай васият қолдирганди: 
«Ўлаётган банданинг охирги илтимоси бажо бўларкан. Шундай экан, ўтинаман, ёлвораман, илтижо қиламан: менинг ўрнимга 
коллежни битирган қизимни ишга олинглар...»
ИБРАТ
Тоғам жуда пишиқ-пухта, тежамкор, уддабурон одам. Талабалик йилларим у киши билан бир хонада уч ой ижарада туриб ҳеч 
нарсага зориқмадим, доим қорним тўқ, устим бут бўлди. Тўртинчи ой бошида эса китоб дўконини айлана туриб, негадир тоғам
-
нинг тилида сўзлаб юбордим:
– Ўзи юпқагина китоб экан-у, нархини қаранг...
РАЗОЛАТ
Эри бошқа жувонга илакишиб кетиб қолгач, бу аёл қайнона-қайнотаси, қайноға-қайинопалари билан бир ҳовлида яшайверди, 
ичидан ўтганини билдирмасдан, уларга астойдил хизмат қилаверди.
Кунларнинг бирида худди келишиб олишгандай уйдагиларнинг ҳаммаси қайгадир жўнаб қолишди, фақат эрталаб мамнун 
қиёфада кириб келишди. Ахийри тасодифан, гап-сўзларидан уйдагилар эрининг янги хотинидан фарзанд кўргани шарафига 
ўтказган тўйга боришганини, роса ўйинга тушишганини билиб қолгач, жизғанаги чиқиб кетган аёл беихтиёр ёзғирди:
– Мен уларнинг калиши устидан ҳатлаб ўтмабман! Улар бўлса бемалол менинг устимдан ҳатлаб ўтиб, кундошимнинг тўйига 
боришибди. Кеча улар у ерда рақс тушишган, бугун бўлса бу ерда. Қани имон? 
ОНГ
Компьютер... ақлли, ўта ақлли: бугун уни тўрт маротаба ўзи билан ўзини шахмат ўйнашга мажбур этдим. Натижа ҳар гал дуранг 
бўлаверди. Менга қарши ўйнаётганида эса, дуранг таклиф қилгандим, кўнмади, айёр... 
БАҲО
Танқидчи:
– Асарингиз лотин тилида ёзилганми дейман?
Муаллиф ҳаяжонланиб кетди:
– Нега... нега бундай деяпсиз?
– Ўлик тил экан...
АНГЛАШ
Санъатни тушуниш ҳам ҳар хил бўларкан. 
...Хонадон соҳиби ўз боласининг ўйинчоғига қадар сотиб ичган оила ҳақида фильм кўраётгандик. Колонияга, тарбияси оғир 
болалар орасига тушиб қолган укасини кўришга келган 15-16 ёшлардаги нимжонгина қизнинг кўлда чўмилиш манзарасини 
кўрсатишди. Укасига бир дона олма ва бир пачка печенье олиб келган қиз сувга қип-яланғоч ҳолида тушди.
– Томошабиннинг эҳтиросини қитиқлашни қаранглар-а, – истеҳзо билан кулди кўпчилик томонидан санъат билимдони дея 
эътироф этилган танишимиз. – Шуни, ҳали етилиб улгурмаган қизни сувга сийнабандсиз туширишипти. Қизиқ, «дубл»лар миқ
-
дори икки хонали сонни ташкил этдимикин ё ундан ҳам ошиб кетдимикин?..
Ҳаммамиз унинг нозик маъноли қочиримига тушунганимизни билдириш учун илжайиб қўйишга шошилдик.
Тўсатдан бошқа танишимиз (у ўзимиз қатори оддий муҳандислардан эди, кино санъатини унча тушунмаслигини очиқдан-очиқ 
тан олар, айниқса ҳалиги билимдон танишимиз булбулигўё бўлиб сайраган маҳаллари унинг сўзларини ҳайратланиб тинглаб, 
мум тишлаб ўтирарди) ўрнидан ирғиб турасола қаҳр билан ўшқирди:
– Уялмайсизларми?! Қиз бечора ўша нарсани олишга пулни қаердан топсин? Отасининг аҳволи бу бўлса... 
Бошқаларни билмадим-у, аммо ўзим ўтирган ўрнимда бир қарич чўккандек бўлдим...


ЁЛҒОН
Одатимизга кўра, чақалоқни кўтариб олган маҳал оғир дейилмайди. 
Меҳмонимиз, мункиллаб қолган Тошбой ота бешикдаги гўдакни қўлига олдию, баайни оғир харсангтош кўтаргандай энкайиб 
қолди. Сўнг машаққат билан қаддини ростлаб, оғир нафас оларкан: 
Умрини берсин, енгилгина экан, – деди. 
Қария одатни бузмаслик учунгина ёлғон гапирди. Ва нақадар ёқимли эди бу ёлғон...
ЧОРЛОВ
Айни саратон палласи. Автобуснинг юмшоқ ўриндиқларида қайноқ ҳаводан лоҳасланиб дўстим билан Ницше, эҳтирос ва ҳирс 
тўғрисида зерикарли мунозара қуриб кетаётган палламиз йўл бўйидаги далада, тизза бўйи ғўза қаторлари орасида турган ёшги
-
на келинчак қўли билан бизга имлади ва... оғзимизнинг таноби қочиб улгурмасидан ёнида турган кетмонга ишора қилди.
Автобус зувиллаб ўтиб кетди. Биз манзилгача чурқ этиб оғиз очмадик. 
ҚАЙДАСАН, ҲАҚИҚАТ?
Олим танишимиз билан мутлақ ҳақиқатлар хусусида гурунглашиб қолдик. Мен:
– Улар мавжуд. Ҳеч бўлмаса математик қонуниятларда, – дедим.
Олим бу фикрга қизғин эътироз билдирди:
– Бўлмаган гап. Ҳар қандай гипотезада нисбийлик мавжуд. Мисол учун «Параллел чизиқлар кесишади, фақат чексизликда», 
дейишади. Қаранг, ҳатто шу математик қонуниятда ҳам ноаёнлик, мубҳамлик бор: агар қачондир кесишар экан, буларнинг нима
-
си параллел? Бунинг устига, аслини олганда қайда у чексизлик?.. Қачон келади у?.. Қачон етамиз унга?.. Агар, биз яқинлашган 
сайин чексизлик узоқлашавераркан, қачонлардир уни қувиб етишга ишонч бўлиши мумкинми?..

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish