СУҒДДА ИЛК ТАНГА ЗАРБИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ ВА УНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Азизбек Ёрқулович ХОЛИҚУЛОВ
ассистент
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Самарқанд, Ўзбекистон
axoliqulov86@gmail.com
Аннотация
Мақолада Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида жойлашган тарихий
Суғддаги илк танга зарби ва унинг хусусиятлари таҳлил қилинган.
Шунингдек, Суғдда илк ўрта асрларда иқтисодий муносабатлар,
Ўрта Осиёда
пул муносабатларининг шаклланиш даврлари,
илк мустақил танга
пулларнинг зарб этилиши тарихи,
уларнинг хронологияси, географияси
масалалари, маҳаллий тангаларнинг ички ва ташқи савдодаги аҳамияти
ҳақида маълумотлар келтирилган.
Таянч сўзлар:
Суғд конфедерацияси, Оксиарт, суғдий ёзувли тангалар,
Авсар ҳукмдори тангалари, ёйчи тасвиридаги кумуш суғдий тангалар,
нумизматик материаллар.
К ВОПРОСУ О ПЕРВОЙ МОНЕТНОЙ ЧЕКАНКЕ В СОГДЕ
Азизбек ХOЛИКУЛОВ
Ассистент
Самаркандский государственный университет
имени Шарофа Рашидова
Самарканд, Узбекистан
axoliqulov86@gmail.com
Аннотация
В данной статье анализируется первая монетная чеканка в исторической
Согдийской области, расположенной в оазисе Зеравшан и Кашкадарья, и ее
особенности. В статье также приводятся сведения об экономических
отношениях в Согде в раннем средневековье, периодах становления
денежных отношений в Средней Азии, истории чеканки первых
самостоятельных монет, их хронологии, географии, значении местных монет
в отечественном и внешней торговле.
Ключевые слова:
Согдийская конфедерация, Оксиарт, монеты с
согдийские монеты, монеты Авсарского правителя, серебряные согдийские
монеты с изображением лучника, нумизматические материалы.
Илк ўрта асрларда Суғд конфедерациясининг қарийб барча
ҳукмдорликларида танга зарби йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ҳолат минтақада
иқтисодий ҳаётнинг ривожланишида асосий омил бўлди. Мазкур танга зарби
ўз тарихий асосларига эга бўлиб, Суғдда илк мустақил танга зарби Юнон-
Бақтрия (мил. авв. 250 – 125) подшолари давридаги давлат бошқаруви билан
боғлиқлиги эҳтимоли юқори [1;259]. Кейинги даврдаги тадқиқотлар ундан
олдинги даврда ҳам Суғдда тангалар зарб қилинганлиги ва ички савдода
қўлланилганлигини кўрсатади.
Товар айрибошлашнинг асосий воситаси ҳисобланган танга пуллар
ўзигача бўлган тери, дон-дун, чорва моллари, қимматбаҳо буюмлар каби
савдо-сотиқ воситаларига қараганда анчайин қулайлиги билан аҳамиятлидир.
Ўрта Осиё ҳудудидан топилган илк тангалар Аҳамонийлар (мил. авв. 705 –
303) даврига оид бўлиб, ушбу тангалар минтақага бошқа ўлкалардан
келтирилган ҳисобланади [10;107]. Фақатгина Македониялик Александр
(мил. авв. 329 – 327) томонидан унинг қайнотаси Оксиарт (Бақтрия зодагони)
томонидан зарб қилинган Вахшунвар тангаларини тадқиқотчилар Ўрта
Осиёдаги илк мустақил тангалар сифатида баҳолашади [4;69]. Ҳозирча ушбу
маълумот устувор бўлиб қолмоқда.
Марказий Осиё, жумладан, Суғдда илк танга зарби, унинг
хронологияси, географияси масалалари хусусидаги тортишувлар ўтган
асрларнинг ўрталаридан бошланган эди [9;46]. Суғдда танга пулларнинг илк
зарби, унинг қарор топиши, илк
босқичлари ва хусусиятлари кўламли
нумизматик материал асосида Е.Зеймаль изланишларида анчайин ўрганилган
[4;73]. Э.В.Ртвеладзенинг Е.Зеймалга суяниб келтиришича, минтақада пул
Do'stlaringiz bilan baham: |