Суғдда илк танга зарбининг йўлга қЎйилиши ва унинг хусусиятлари азизбек Ёрқулович холиқулов



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.01.2023
Hajmi0,52 Mb.
#900861
1   2   3   4
Bog'liq
r4909nIkYX8YYX7vmdcqnp5ByqZzttGb

’’ps’r γwβw – Авсар ҳукмдор
тангалари зарб қилинган [7;169]. Марказий Суғд 
ва Бухоро тангаларидаги тамғалар бири-биридан анчайин фарқлидир. 
Нумизматик материалларга таяниб айтиш мумкинки, Бухоронинг Марказий 


Суғддан алоҳидалиги масаласи милодий IV асрлардан бошланган [15;48].
Бухоро ҳам Марказий Суғд каби конфедератив асосда бошқарилганлиги 
эҳтимоли юқори. Бухоронинг алоҳида ҳукмдорлари ўз номларидан мустақил 
танга зарбига эга бўлишган. Хусусан, суғдий ёзувли тангалар орқали 
Пойкент (
Ptknδh
)нинг мустақил бошқарувга эга бўлгани маълум бўлади 
[18;236]. Афтидан айни даврда худди марказий Суғдда бўлгани каби 
Бухорода ҳам майда мулк ҳукмдорлари ўз номларидан тангалар зарб 
қилишган. Буни Пойкент мисолида яққол кузатиш мумкин [8;339]. 
Суғдда илк танга зарби масаласига қайтадиган бўлсак, 1947 йилдан 
буён археологик тадқиқотлар олиб борилаётган Панжикент маданий 
қатламларидан 5000дан ортиқ танга пул намуналари топилган бўлиб, ушбу 
тангалар орасида нафақат Суғднинг V–VIII асрларга оид тангалари балки, 
милод бошларига оид танга пуллар ҳам топилган. Ушбу тангалар ёйчи 
тасвири туширилган кумушдан ишланган бўлиб, умумий тангалар 
жамланмасида 68 донани ташкил этади [6;25]. Тангаларнинг ҳар томонлама 
ўрганилиши улар милоднинг I–II асрларидан то IV асрга қадар жадал зарб 
қилинганлигини кўрсатади. Самарқанд яқинидаги Талли Барзу ва Афросиёб 
каби қадим Суғднинг йирик манзилгоҳларидан топилган Юнон-Бақтрия под-
шоларига тақлидан зарб қилинган милод бошларига оид тангалар ушбу 
даврлаштиришнинг асосли эканлигини кўрсатади [5;269].
Е.Зеймаль ёйчи тасвиридаги кумуш суғдий тангаларининг илк 
даврини ҳукмдор 
’št’m
– Аштам номи билан зарб этилганлигини кўрсатади. 
Лекин ҳукмдор Аштам номи фақатгина тангалар орқали маълум бўлиб, унинг 
Суғдда ҳукмдорлик қилгани маълум эмас [18;167]. Танганинг бошқа 
томонида юнонча ёзув ҳам мавжуд. Танганинг олд томони (аверс)да танга 
марказидан чапроқда сочини боғич билан бойлаган соқолли эркак ҳукмдор 
тасвири ва орқа (реверс) томонида бир қўлини пастга туширган куйи тикка 
туриб чап қўлида камон ва ўнг елкасида ўқдони билан тасвирланган овчи акс 
эттирилган. Айни танганинг тақлидан зарб этилганлиги, тангадаги тасвир-
нинг аслидан, ҳам чизма ва ҳам шакли нуқтаи-назаридан фарқ қилиши билан 


диққатни тортади [5;269]. Аштам тангаларининг бошқа бир типида ҳукмдор 
тасвири билан бирга унинг орқа бетида отнинг боши тасвирланганлигини 
кўрамиз [5;270]. 
Ушбу тангалар типи Антиох I тангаларига ўхшашлиги билан аҳамият-
лидир. Дарҳақиқат, товар-пул муносабатлари доирасининг кенгайиши ва 
уларнинг Шимолий Бақтрия ва асосан Суғдда жадалроқ ривожланиши 
Антиох I даврида юз берган. Ушбу подшонинг тангалари Тахти Сангинда – 6 
та (оғирлиги 0,72 граммдан 3,12 граммгача), Эски Термизда – 4 та, Кампир-
тепада – 2 та, Денов тумани ҳудудида – 1 та (Шимолий Бақтрия), Марказий 
Суғд – Самарқандда – 2 та топилган [4;68]. Антиох I нинг драхмалари Суғдда 
зарб қилинган бўлиши мумкин. Жумладан, мил. авв. III – II асрларда Антиох 
I нинг шохли отнинг боши тасвирланган драхмасига бу ерда тақлид 
қилинганлиги ушбу фикрни кучайтириши мумкин [11;68]. Шунингдек, 
Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида бу даврга оид кўплаб тангалар топилган. 
Жумладан, бу ерда Шаҳрисабзда Антимахнинг учта тангаси ва Сангартепада 
Диодот тангаси, бундан ташқари, Евкратиднинг драхмасини ўз ичига олувчи 
хазина топилган. Афросиёбда, Самарқанд атрофида ва Панжикентда ўнга 
яқин танга, шу жумладан, Евтидем драхмаси, Деметрий ва Антимах, Гелиокл 
тетрадрахмаси ҳамда Евкратид тангалари топилган. Бухоронинг шарқий 
қисмида, Тахмачтепада Диодот, Евтидем (50 га яқин) ва Агафоклнинг 53 тет-
радрахмасидан иборат хазина топилган. Бундан ташқари, Бухоро атрофида 
(Хўжа Обон) Деметрий ва Евтидемнинг тетрадрахмалари топилган [11;71].
Дастлабки тангалар 3,95 грамни ташкил этган бўлса, бир муддат ўтгач 
уларнинг оғирлиги 1,10 грамни ташкил этганлигини кўриш мумкин. Ушбу 
давр оралиғида тангаларнинг оғирлиги 0,2-0,3 грамгача камайган. Ушбу 
тангалар тадқиқотларида драхма, тетрадрахма каби номлар ишлатилади 
[13;7]. Тангалар ҳажмининг кескин пасайиши маълум иқтисодий ислоҳотлар 
билан боғлиқ бўлган бўлиш эҳтимоли юқори. Танга зарбининг бу даврида 
(мил. авв. III–II) Суғд ҳудудлари Қанғ давлати (мил. ав. II – милодий V аср 
ўрталари) таркибида бўлган. Қанғ давлати даврида марказий ҳукумат ўтроқ 


ҳудудларга ўз ички мустақиллигини сақлаб қолиш имкониятини берган. 
Натижада олд томонида ҳукмдор, орқа томонида
 
отлиқ аскарни акс эттирган 
мустақил тангалар зарб қилинган. Балки, шунинг учун ички иқтисодий 
мустақилликка эришиш йўлида танга зарбида ислоҳотлар амалга оширилган 
ва уларнинг ҳажмида ўзгаришлар бўлган [20;12]. Кўринадики, мустақил 
танга зарби ички мустақил иқтисодиёт ва ҳукумат мустақиллигини 
мустаҳкамловчи муҳим омиллардан бири сифатида баҳоланган. Аммо 
Т.Юйнинг фикрича, танга зарбининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги давлат 
бошқарувида ҳамиша ҳам асосий ўрин тутмайди. Унингча,
Қанғ давлатида 
мустақил 
танга 
зарбининг 
бўлмаганлиги, 
давлат 
бошқарувининг 
конфедератив асосда бошқарилганлиги ва тобе ҳудудлардан аксарият 
ҳолларда солиқ ва божлар ундириш орқали давлат бошқарилган каби ҳолат-
лар давлат учун ягона танга зарбининг зарур эмаслигидан далолат бериши 
мумкин [14;41]. 
 
Тангалар оғирлиги ва ҳажмининг пасая бориши уларнинг 
хомашёси билан ҳам боғлиқ бўлган. Бу ҳолат эса тангаларнинг кичик ҳажмда 
зарб этилишини тақозо этган. Кичик ҳажмдаги тангаларда, табиийки, баъзи 
тасвирларни жойлаштириб бўлмаган. Тангалар ҳажмидаги ўзгариш унинг 
анъанавий дизайнига ҳам бирмунча сезиларли таъсир ўтказган. Чунки кичик 
ҳажмдаги тангаларда баъзи мураккаб шакллар, тасвирларни тушириш бироз 
ноқулайликларни юзага келтириши табиий. Милодий I–II асрларга оид 
Аштам тангаларининг бир туркумидаги баъзи тангаларда ёйчи тасвирининг 
учрамаслиги бу тангаларнинг жуда кичик бўлганлиги билан боғлиқлиги 
яққол кўзга ташланади

[5;41].
 


Афтидан, Қанғ давлати ҳукмронлиги давридан кейин Суғдда турли 
типдаги тангаларнинг зарб қилиниши кучайган. Бу даврга келиб марказий 
Суғдда Хитой таъсиридаги, жанубий Суғдда кушон ва сосонийларга 
тақлидан тангалар зарб қилинганлиги маълум. Буни айни даврдаги суғдий 
тангадаги ёзув, шакл ва тасвирларни кузатиш орқали ҳам билиш мумкин. 
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қуйидаги хулоса ва 
фикрларни илгари суриш мумкин:
 

– Марказий Осиё, жумладан, Суғдда илк танга зарби ва дастлабки пул 


муносабатлари Ўрта Осиёда танга зарбининг Аҳамонийлар, Македониялик 
Александрдан кейинги учинчи босқичида йўлга қўйилган бўлиб, бу Салав-
кийлар ва Юнон-Бақтрия подшоларига тақлидан босилган Суғд тангалари ва 
улар асосида Суғдда пул муносабатлари шаҳар ва қишлоқ аҳолиси 
ўртасидаги чакана савдонинг йўлга қўйилганлиги билан изоҳланади; 

Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия подшоларига тақлидан ўнг томонида 
ҳукмдор ва терсида ёйчи босилган Суғд тангалари, исми фақат тангалардан 
маълум ҳукмдор – Аштам ва Антиох I номларидан ёки тақлидан зарб 
қилинган бўлиб, ушбу туркум тангалар мил. авв. III асрдан милодий II–III 
асрларга қадар муомалада бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг 
қарийб беш юз йил давомида муомалада бўлганлигини кўрсатади. Бугунги 
кунда фанга маълум ушбу тангаларнинг намуналарини ҳар томонлама 
ўрганиш ушбу фикрга келиш имконини беради;
 

Қанғ давлати даврида эса подшоликнинг ўзига хос бошқарув тизими ва 
иқтисодий сиёсати натижасида унинг тасарруфидаги кўплаб минтақаларга 
ички иқтисодий мустақиллик берилган. Бундан фойдаланган Суғд ҳукдор-
лари ҳам суғдий намунадаги Юнон-Бақтрия подшоларига тақлидан ўз 
тангаларини зарб қилишган (милодий IV–V асрлар). Лекин ушбу танга-
ларнинг ҳажми кичик бўлганлиги боис, баъзи тангаларда ёйчи тасвири 
учрамайди. Суғдий намунадаги фақат суғдий ёзувли тангалар бундан дарак 
беради;
 

Марказий Осиёнинг бошқа вилоятларига нисбатан Юнон-Бақтрия 
тангалари Суғд ва Бақтрия ҳудудларидан кўп топилган. Бу эса ушбу 
минтақаларнинг энг ривожланган ва подшолик таасарруфидаги танга зарб 
қилиш ҳуқуқига эга ҳамда мил. авв. III–II асрлардаёқ пул муомаласи йўлга 
қўйилган минтақалар бўлганлигидан далолат беради. Суғдда пул муносабат-
ларининг илк даври эканлигини ҳисобга олган ҳолда дастлабки даврда ушбу 
муносабатлар дастлаб Афросиёб, Ерқўрғон ва Бухоро каби йирик шаҳарларда 
йўлган қўйилган бўлиши мумкин. Қишлоқлар билан аксарият ҳолларда 


маҳсулот 
айрибошланган. 
Тангаларнинг 
асосан 
йирик 
шаҳарлар 
ҳудудларидан топилганлиги юқоридаги фикрни илгари суриш имконини 
беради;

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish