Хайрулло Қутлиев
ҚАССОБ
Қизиқ одам-да шу Абдураҳмон қассоб.
Эрта туриб, пичоқларини чархлаб, қассобхонага боради. Шогирдлари олиб келган новвосни шохи ортидаги «нуқта»сига битта
гурсиллатиб уриб, ағдаради. «Бисмиллоҳ»ни айтиб, ўткир пичоғини тортворади.
Тушдан кейин курашчи шогирдларини тайёрлайди. Ҳар бирига кучини ақл билан ишга солиш, ҳар қандай рақибни ютиш сирла
-
ридан сабоқ беради.
Онда-сонда бўладиган мусобақаларда ўзидан гавдали рақибларнинг курагини ерга теккизади, бу унинг учун оддий ҳолга айлан
-
ганига анча бўлган. Ёшлигида унча-мунча «ишкал»лардан ҳам соғ-омон чиққан, деб эшитганман. Бу одамни қўрқитиш қийин.
Аммо куни кеча маҳалламиз бошида уни юзи қўрқувдан докадек оқарган ҳолда кўрдим. Узоқ ўйланди, иккиланаётгани, қўрқа
-
ётгани билинди. Кейин бошини хам қилганича тиш дўхтирнинг кабинетига кириб кетди.
Нилуфар Сапаева
РАШК
Суд зали.
Эр: – Бу аёл билан яшашни истамайман!
Хотин: – Мен ажрашаман!
Судья: – Қарорингиз қатъийми?
Эр-хотин: – Қатъий!
Уларнинг никоҳи қонун йўли билан бекор қилинди!
Суд залидан чиқаверишда аёлнинг телефони жиринглади.
– Ким у? Эркакнинг овозими? Нега телефон қилади?
– Билмадим... Ўзингиз нега суд давомида котиба қиздан кўзингизни узмадингиз?
Жаҳонгир Зайнобиддинов
ТЕЛЕФОН
Бойвачча янги, қимматбаҳо телефон сотиб олди. Энг аввало кимга қўнғироқ қилса экан? Ҳа, аммасининг ўғлига! Рангпар, кам
-
бағалгина-ю, ўзича осмон, бундоқ йўқлаб келмайдиям, кўролмайди-да!
Қўнғироқ қилди-ю, ранги оқарди. У ҳозиргина қийналиб жон берибди, анчадан бери оғир касал экан, даволатишолмабди.
Шу пайт нимадир миясини қиздириб юборгандай бўлди. Ҳа-я, яп-янги қимматбаҳо телефон...
Акмал ҚУРБОН
КЕЧИКИШ
Озодбек хизмат сафарига кетиш учун эртароқ турди. Вақт тиғиз бўлишига қарамай, бир қўлида жомадон, иккинчисида паспорт
ва чипта билан онасининг олдига кириб хайрлашди.
Минг афсуски, самолётга чиқа олмади, чунки паспорт ва чиптасини онасининг хонасида қолдириб кетган экан. Онаси узун
-
дан-узоқ дуо қилмаганида бундай бўлмасди! У асабийлашиб уйга қайтаётганида ҳамкасби қўнғироқ қилди:
– Озодбек, ўзингмисан?.. Хайрият!.. Нима, чиптанг қолиб кетибди?.. Ўша самолёт ҳалокатга учрабди... Эшитяпсанми?
Шерзод Комил Халил
НИШОН
Тракторда олтингугурт олиб кетаётган Умрқулнинг манглайидан шалаббо тер оқди. Айни саратонмасми, қуёш ёндираман дей
-
ди, аммо бу билан колхоз раиси Мелис Ҳамроевнинг неча пуллик иши бор! Колхозда ҳамма нарса вақтида бўлгани маъқул.
Умрқул асфальт бўйлаб тракторни тариллатиб ҳайдаб бораркан, ногаҳон тележкага кўзи тушди. Орқадаги олтингугурт ёниб
бошлаганди. Йўлда кимдир ғайирлик қилиб сигарета қолдиғини итқитдимикан ё иссиқ туфайли ёнғин чиқдимикан? Умрқул
тракторни тўхтатиб, сакраб тушди ва чаққонлик билан тележкага чиқди. Олтингугурт уюмларини тушира бошлади. Ҳамма ёқ
баттар тутаб, Умрқул ўзини лоҳас ҳис қила бошлади.
– Заҳар-ку бу, туш пастга, – кимдир қичқирди.
Бироқ у олтингугуртни битта қолдирмай тележкадан тушириб ташламагунча тўхтамади...
Шу куни Умрқулни касалхонага олиб боришди. Акаси Самандар унинг ҳоли туроб аҳволини кўриб йиғлаб юборди:
– Нега бундай қилдинг, укажон?
Умрқул ўқчиб, лахта-лахта бўлиб оғзидан келаётган жигар қонларини тупураркан зўрға деди:
– Йўқса мени раис қаматиб юборарди.
У бошқа гапиролмади.
Тракторчининг жони узилди. Колхоз раиси Мелис Ҳамроевга эса шу йили хўжаликни гуллаб-яшнатгани учун нишон беришди...
Do'stlaringiz bilan baham: |