Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Мавлуда САМАРИДДИНОВА
ҚИЗ
Она безовта, ота безовта.
Ота: − Ўғил бўлади.
Қайнона: − Ўғил бўлади!
Амма: − Ўғил бўлиши керак.
Овсинлар: − Ўғил бўлсин-да...
Она: − Неварам ўғил туғилсин-да...
Вақти келди...
Шифокор: − Табриклаймиз, маликалардай...
Беш йилдан сўнг.
Қиздан сўрашди: − Янги йилга нима совға кутяпсан? 
Қизча: − Ўғил бола бўлиб қолишни!
НИЯТ
− Дадаси, Ўғилой, Ўғилшод, Ўғилхон қўйдингиз, энди бу қизимизга нима деб исм қўймоқчисиз? 
− Қизларбас!
Шундан сўнг бу хонадонда чақалоқ йиғиси эшитилмади.
МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА
− Бугун тушимда дадам, аям мени олиб кетишибди.
− Ази... менгаям шундай туш кўриб бер...
− Майли, Шаҳи... бугун кечқурун аям билан дадамдан сениям обкетишимизни сўрайман...
ИЛТИЖО
− Энажон, юринг, илтимос! Мен яхши шифокор билан гаплашдим. Борайлик, эна. Поездда йўлга чиқсак пулим етади. Эна, рози 
бўлинг. Эй Худо! Энажон, нега жимсиз, бир оғиз хўп денг. Бир-икки сўм йиққанман, етади, энажон.
Нега? Нима учун? Нега энди сиз?.. Жим турманг, ахир гапирсангиз-чи, эна. Яна йўқ деяпсизми? Акаларимда пул бўлмаса-да, 
мана менда, қизингизда бор, эна! Ўзим даволатаман сизни...
Эна-а-а-а-а! Менга ҳам бир мартагина хўп денг. Бир марта менинг айтганимга ҳам хўп денг. Бир марта айтганимни қилмадин
-
гиз-а! Кетиб қолдингиз-а? Туринг, эна-а-а?
Қиз қабр бошида узоқ илтижо қилди.
Раҳмат БОБОЖОН
ЧЕМПИОН
Сўнгги гаплардан хабар топган Шарифа хола бир кўзи кўкарган қизига қарар экан, гоҳ афсусланиб, гоҳ ҳурсанд бўларди.
Қўшниларга «куёвим бокс бўйича жаҳон чемпиони» деб мақтагани бекорга эмас экан...
МЕҲРИБОН
«Дунёда фақат юраклилар қолсин», деганда мен навбат кутмай ўтиб кетишга шайландим. Онамга кўзим тушди − қўлида юраги 
бор эди. У мени ёнига чақириб, қулоғимга секин шивирлади:
– Ўғлим, балки сен қоларсан-а?!.
ФАРОСАТ


Йўлак ярқираб турарди. Фаррошларнинг беминнат ҳизматини лой чапланган пойафзали билан босиб ўтаётган Ботир бир зум 
тўхтади. Сўнг чўнтагидан рўмолча олди ва энгашди:
– Юз мингга олгандим-а, эсиз, ёмғир ҳам шу куни ёғди...
Баҳодир ОТАШ
БОЗОРДА
70 йил илгари.
– Ака, сигирингиз зотдор экан! Елини ҳам тўлиб турибди, камида 10 литр сут берса керак?! Мана сизга юз сўм, рози бўлинг!
– Бу қанақаси? Устимдан япсизми, ука? Бу сигирнинг нархи 50 сўм! Бўлди, ортиқча пулингиз керак эмас. Қайтимини марҳамат 
қилиб олинг!
Шу кунларда.
– Олинг, ака! Афсусда қолманг, бир соққанда камига 40 литр сут беради! Пулингиз ерда қолмайди. «Хўп» денг! Мана бу бола
-
кайга раҳмингиз келсин, савоб бўлади! Бечора камхаржлигидан сотишмоқчи, отаси йўқ, онаси касал экан! Йўқ деманг!
– Дада, менинг отам йўқми? Ойимнт нега касал дедингиз? Ана, келяптилар...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish