Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Нурияхоним МАМАДАЛИМОВА
МЕН ҚАЙТДИМ!
– Кетдим, – деди йигит ортига ўгирилиб, – бизнинг битта ҳам ўхшаш томонимиз йўқ экан. 
Етим қиз ота-она розилигини қаёқдан биларди, деб ўйлади йигит. У кўчани дарбадар кезиб юрди...
Эртаси тонгда шахси номаълум қизни машина уриб кетгани ҳақида хабар атрофга ёйилди. Қиз сезилмас даражада нафас оларди. 
Каравот ёнидаги курсида бир йигит ўтирарди: «қон гуруҳимиз бир экан, мен келдим, кўзларингни оч!» 
Ўлим вақти 17:50.
СИР
Бола велосипеддан тушди: 
– Айт, ёқтирганинг борми?
Қизнинг юзлари қизарди, ёш болаларча деди: 
– Йўқол, жинни!
Мактабни битириб, охирги марта уйга бирга қайтишарди. Йигит: 
– Ёқтирганинг борми?
Қиз: 
– Бу сир.
Йиллар ўтди. Қиз таклифнома олиб келди.
Йигит: 
– Ўша сен сир деган одамми?
Қиз: 
– Йўқ, бошқаси. 
Йигит: 
– Нима, у тўйинг бўлаётганини билмайдими?
Қиз: 
– Билади. Фақат сиримни билмайди.
БОЛТА
«Ким ўз оёғига болта урарди, – дейди Обиджон бобо, – фақат ўз фарзандини қарғаган шахс!»
СИНГАН ЧОЙНАК
Янги оила қурган ёшларнинг бир-бирига кўникиши қийин кечди. Кунларнинг бирида, улар оиласида қиз туғилгач, чақалоқнинг 
аммаси йигит танлаган исмни қўймайсан, деб туриб олди. Ана шунда келин Камола ҳақида хабар топди.
Келин йиғлади. Куёв чойнак отди. Барибир Камола исми ўз кучида қолди.
ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ
– Ойингни қанчалик яхши кўрасан, болакай?!
– Мана шу-у-унча! 
Болакайнинг икки қўли қулочини ёзганда орқа томонга туташиб кетай деди.
ОҒРИҚЛИ САВОЛЛАР
Уч қизнинг отасига:
– Бу сафар ҳам қизми?
Аёлга:
– Алкаш одамни бошингизга урасизми?
Етимга:
– Ота-онанг борми?
Қолоқ ўқувчига:
– Одам бўласанми?
Абитуриентга:
– Бу сафар ҳам ўхшамадими?
Беморга:
– Ўзгариш сезилмаяптими?
Шифокорга:
– Қанча умрим қолди?
ОЧЛИК ВА ТЎҚЛИК
– Дадаси, талқондан олинг.
– Қорним тўқ, болаларга бер.
– Олақолинг, ўтган кунги гапимга хафамисиз? Болалар еган. Кенжангизга ёнғоқ беришган экан. Майдалаб туйиб ундан ҳам 
қўшдим. 
– Қорним тўқ, дедим-ку. Бошимни оғритма.
Аёлнинг кўзлари ёшланди:
– Ҳа, қорнингизни тўйғазиб юраверинг! Биз эса оч ўтираверайлик. 
Болалар ҳам онага қўшилиб йиғлашди.
Ота қўлини муштлади-ю, ўзини босиб, индамай уйдан чиқиб кетди.
Бу воқеага анча йилар бўлган. Бугун дастурхон атрофида невараларини ўйнатиб ўтираркан ота сўз очди: 
– Онаси, ўша пайтлари болаларнинг ризқини қиймай деб, қорним тўқ дердим.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish