Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Бобур НУСРАТОВ 
ЯХШИЛИК
Ҳайдовчини тўхтатган йўловчи зирқираб турган ориятнинг ҳазин оҳангида минг хижолатпазликда йўлкиранинг ярмини узатиб 
деди:
– Шугина қолганди...
Ҳайдовчи йўқ маъносида бош силкиб газни босди. 
– Тўхтанг! Олинг, шу йўловчини, мана йўл ҳақи.
Автоулов ичидаги киши пул узатди.
Машинани ўн одимча ҳайдаган ҳайдовчи уни қалтис тўхтатиб ҳалиги йўловчини чақирди.
– Келақол, майли.
Ёш йўловчи қимтиниб ўтиргач, пулини узатди.
Ҳайдовчи ойна орқали олдинроқ пул тўлаган кишининг кўзларига қараб «Сен учун тўлашди» деб ишора қилмоқчи эди, бироқ у 
кишининг кўзлари йўқ ишорасини қилиб ёнди ва ҳайдовчининг тили бошқача айланди:
– Олиб қўй, талаба экансан.
Сукут бошланди.
Кейинги бекатда ўша сирли киши тушиб кетди.
– Бу киши қариндошингми?
– Йўқ, – талаба тушунмади.
– Шунчаки сўрадим. Эътибор берма.
Ёш йўловчи манзилга етганда деди:
– Раҳмат сизга, яхши одам экансиз.
Ҳайдовчи бир хўрсиниб олди-ю, бироқ гапирмади. Гапиролмади.
ТАҚДИР КУЛГУСИ
Қиз бинога шундоққина киришдаги ғариб жойда мағрур ўтирган жулдур кийимли кўзлари ёниб турган йигитни мазахлаб кулиб 
ўтиб кетди. У орадан ўн йил ўтиб – бойвачча отасининг вафотидан сўнг оддий пол ювувчи бўлиб унинг қўлида ишлашини бил
-
масди. Мана шу назарга илмайдиган аччиқ кулгу туфайли қасдма-қасд ҳаракат қилиши натижасида, омад қуши қўнган йирик 
сармоядор бизнесменга айланишини йигит ҳам ҳали билмас эди!
ҲУКМ
Серқатнов йўл четида жойлашган кўп қаватли турар-жойда омонатини топширган уй соҳибининг кўзлари йиғидан қизарган 
қизи марҳум онасининг халатини устига ташлаганча паришон ҳолда пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтарди. Шу пайт бир неча 
кундан бери кўриниш бермаётган хўжайинини соғинган ит пайдо бўлди. У узоқдан катта тезликда яқинлашиб келаётган маши
-
нани кўрди-да, жон алфозда югуриб келиб йўл ўртасига чиқди ва қаттиқ ҳурди. Қиз бундан ногоҳ сергакланиб, муқаррар ҳало
-
катдан ўзини четга олиб жони омон қолди. Ит эса «вов-вов» дея ғилдирак остида қолиб кетди. Ҳайдовчининг «ақлсиз махлуқ...» 
дея сўкинган овози ҳавода муайян вақт муаллақ қотиб, сўнг ўз эгасини қидирганча учиб кетди.


ДАРС
«Отининг ҳориганини сезиб жиловни тошлоқдан ўтлоқ томонга бурган ўн беш ёшли чавандоз болакай йиллар ўтиб юксак 
мансабни эгаллаган чоғида ҳам шундай сезгирлигини йўқотмаса қанийди», дея унга ҳавас билан қараб қолди қария Давлатқул. 
Ошнаси Сергак чол илмоқли қилиб қайси бир кинода эшитган гапини эслатди:
– Тарих такрорланади.
ТАРАҚҚИЁТ
ХХ асрнинг осмонўпар биноси томида туриб писта пўчоғини пастга бепарво ташлаганча бу шахсий иншоотда якка ўзинигина 
дунёнинг энг юксак кишиси санаб ўтирарди жаноб. У милоддан уч минг йил аввал пирамида тоқига чиқиб шундай хаёл суриб 
хато қилган фиръавндек кулгили кўринарди. Худди шу лаҳзада пастда журнал варақлаб, мутолаа қилганча ўтиб кетаётган тала
-
ба «Космонавтика ва архитектура» мавзусида илмий мақоласи чоп этилганидан мамнунлигини яширолмай жилмаярди.
ТАРИХ
«Ғилдирак кашф этилганидан буён ҳаракат жадаллигига интилаётган, қишлоқлар ўрнида юксак цивилизациялар қурган, мар
-
казлашган давлат барпо этиб тафаккур ва ижод чўққиларини забт этган ҳолда буюк яратилмиш ҳақида ўй сураётган бугунги 
кишилик жамиятини миллион йилдан бери фақатгина озиқ илинжида ҳали-ҳамон инига буғдой судраётган чумолидан ибрат 
олишга чақириш энг катта фожиамиз». Худди шундай дея нутқ сўзлаётган тарих фанлари номзоди танаффусга чиқаркан, аждод
-
лар маймундан тарқалганига энди қандай қилиб тингловчиларни ишонтириш мумкинлигига ақли етмасди.
БОЗОРДА
Оғир атлетика бўйича ўзининг кўчасида мутлақ биринчиликка даво қилаётган ёш йигит гўёки дунёдаги энг оғир буюмни – кўн
-
гил қўйган қўшни қизининг бежиримгина сумкачасини кўтариб олганди. У маҳбубаси билан расталар оралаб юраркан, орқасига 
халта кўтариб ўтиб кетаётган қадди камон кампирни кўриб ўзича ғўлдиради:
– Бозорда эркаклар қолмабди-да!

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish