Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Нуриддин ЗИЁ
АСКАР
Она жангга кузатаётган ўғлини «бошинг тошдан бўлсин» деб дуо қилди.
Ҳайкалтарошлар қаҳрамоннинг ҳайкалини ноёб тошдан ишлашга келишиб олишди!
ТИШЛАР
Унинг ишлари роса юришиб, топиш-тутиши зўр бўлиб кетди. Тишларининг ҳаммасини тилладан қилиб олди. Бир кунимга 
асқотади-да, дерди сўраганларга.
Ҳа, тўғри айтган экан. Ана шу тишларини сотиб, соғлигини тиклаб олди.
Аммо куни қотган нонга қолди. Энди уни чайнагани тишлари йўқ эди.
АҲИЛЛИК
Улар бир-бирини ниҳоятда севишар, ардоқлашар, қизғанишарди. Бир сўз билан айтганда ибрат даражасида.
Ажрим қоғозини кўраётган судяни эса бунга ишонтира олмасдингиз.
ДАРД
Эллик йил ишлатишга кўзим қиймаган пулим кўзимга даво бўлолмади.
САБОҚ
Кичкиналигимда жуда кичкина эдим. Ёшим улғаявергач, майда бўлиб қолдим.
ВИЖДОН
Кўчада ёмғир. Янги олган этигимни лой қилмай деб Ўткирникини киймоқчи бўлиб турсам:
– Ака, ўзингизникини авайлаб, менинг этигимни киясизми? – деди у. – Ахир янги олганимни биласиз-ку!
Юзим қизариб уялиб кетдим.
Виждоним қийналди, бир кўчада турамиз-а у билан.
Кейин мажбур бўлдим янги бўлса ҳам, лой тегса ҳам беш бегона Азизбекнинг этигини кийишга.
МАКТУБ
«Қадрдон ота-онамга, – деб бошлади ўз мактубини болакай. – Энди сизларни ҳеч қачон хафа қилмайман. Ҳамма айтганларин
-
гизни қиламан. Кўчага чиқиб ўйнай демайман, янги кийим олиб беринг демайман, дарсларимни аъло даражада бажараман. Уй 
супураман, идиш-товоқ юваман, ҳамма ишни ўзим қиламан. Фақат ажрашиш учун берилган аризангизни қайтариб олсангиз».
ҚЎРҚУВ
– Тўйимизга деб йиққандим, жоним, шу пулларни асраб қўй. Ишлатиб қўйишдан қўрқяпман.
– Хўп... Аммо нега қўрқасиз?
– Биласан, онам касал...
ШОШҚАЛОҚ
– Қиш кечикди, – сўз бошлади Абдулла амаки. У ўйчан бошини эгиб, эски дарвоза олдидаги оромкурсида ўтиради. Гоҳида ҳас
-
сасини иягига тираб ўтган-кетганни кузатади.
– Қиш сал кечикди-я? Қишга деб ғамлаб қўйган ўтинларимни аллақачон ўғирлаб кетишди.
Қаҳратонда печкасига нимани ёқади бу ўғри?!
Сал шошқалоқлик қилиб қўйди-да...
КУТИШ
У «даданг қор ёққанда келади», деди ўғлига.
Баҳор эди...
У «қор ёққанда келади даданг», деди ўғлига.
Ёз бўлди...
У «дадангни қор ёққанда кутиб оламиз», деди.
Куз экан...
«Дадангни қорбобо олиб келади», деди.
Қиш бўлганди...
Бечора етимликда тўқсон йил қорбобо ва қорни кутди...
ҚАСОС
Олови ўчиб қолган печкага ўтин келтириб солай деб ташқарига чиқдим. Ташқари қуюқ туман эди!
Алланима ёғади шекилли?! Изғиринни кўрмайсизми!
Ертўладан болтани олиб, секин боғ оралаб юра бошладим.
Ўрикнинг бир шохини кессаммикан? Катта ўрикнинг бизга кераги йўқ-ку? Бир томондаги катта шохининг меваси ҳам бизга 
етади.
Шундай қилиб ўрикнинг бир шохига болта солдим.
Бир ойга етарли ўтин чиқади чамамда! Ҳа, уйимизни бир ой беармон қиздирди ўрикнинг ярми!
Бобомдан қолган ўрик эди, данаги ширин, мевалари катта-катта эди.
Навбат олмага, кейин олчага, хуллас, боғнинг бир қўл шохи кесилмаган дарахти қолмади.
Баҳорга яқин дашт оралаб қуриб қолган янтоқ териб келиб ёқдим.
Қишнинг бир куни ҳам қиш-да. Тирик қолгинг келади, ахир!
Баҳор келди, бирорта дарахт гулламади, мева тугмади.
Табиат мендан қасдини олди.
Оиламиз билан бир қўл дарахтларга боққан қўлсизларга айланиб қолдик.
СУКУТ


– Кўйлагимни устунга бойланган симга илиб олдим, – сўз бошлади Муштарий эрига чой узата туриб.
Эри чойни жимгина олиб, ўнг тиззаси яқинига қўйди.
– Шу кўйлакни яхши кўрардим-да! Эслайсизми, иккимиз бозорга борганимизда сизга ёқиб қолиб, олиб берган эдингиз.
Эри косадаги овқатни ича бошлади.
Муштарий қовоқларини ҳиёл пастлатиб олди.
– Ишингиз қачон тугаркин? Балки бирор кун бозорга тушармиз, дадаси?
Эри косанинг ичини бармоғи билан тозалаб бармоғини ялаб қўйди.
– Бошимга иссиқроқ рўмол оламанми дегандим. Кунлар ҳам совиб қолди анчай. Икки кун бўлди, тишим оғрийди. Сизга айтга
-
ним йўқ эди.
Эри чойни ҳўплаб-ҳўплаб ичди.
Қодирбекнинг қулоғи туғма оғир эди. Чўнтагидан бир сиқим пул олиб, Муштарийга узатди. Кўйлагининг этагидаги йиртиқни 
кўрсатди. Бозорга бориб бошқасини ол, дегандек ишора қилди.
– Раҳмат, дадаси. Сизни яхши кўраман!
Муштарий эрининг пешанасига қўли билан қўшув белгисини чизди.
Бу уларнинг сизни учратганига шукр дегани эди.
Қодирбек ясаниб ишига кетди.
ҲАВАС
Болакай йўлда йиқилиб тушди. Ўрнидан шарт турди-да, кулиб қўйди.
Бир одам унга яқинлашиб, чўнтагидан пул чиқариб узатди.
– Ўғлим, бир дуо қил, мен ҳам сендек бўлиб юрай.
Онаси беихтиёр ҳалиги кишига қараб деди:
– Ака, бу нима деганингиз?
– Ўғлингизга ҳавасим келди, йиқилгач ўз кучи билан ўрнидан турди, кулиб ҳам қўйди.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish