Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Байрам АЛИ
ЭЪТИҚОД
Қизалоқ болалар уйида ота-онасининг юзини ерга қаратмасликка тиришарди. Улғайиб, мактабга боргач ҳам шуни ўйлади. Бир 
куни унга «ўғри» деб туҳмат қилишганида, энди ота-онаси ёмон кўриб қолишидан қўрқиб кетди. Йиғлади. Ота-онасига айбсиз 
эканини айтгиси, уларни жуда кўргиси келди...
Ахир қизалоқ уларни бирор марта кўрмаган эди.
«САМИМИЯТ»
– Мени шунчалик севасизми? – деди аёл, ошиғи совға қилаётган қимматбаҳо узукка ҳайрат билан тикилиб.
– Бўлмасам-чи, сен учун ҳар қандай иш тайёрман! – жилмайди ошиғи ва ўғирланган узукни маҳбубасига тақиб қўйди.
Аёл узукдан кўз узолмасди.
БЕГОНАЛИК
– Совқотдим.
– Қизимизга итга қарашини тайинлаганмидинг?
– Худойим! Шу ёмғирда зиёфатингиз нимаси эди!
– Майли-майли... Бугун яхши тассурот қолдирсам ишларим юришади! Қизил костюмим савлатли кўрсатаётгандир-а?
– Айтганча, эртага синглимнинг туғилган куни. Буни унутмагандирсиз?
– Эртага жумами? Палакат! Саҳарлаб қишлоққа боришим керак!..
...Эр-хотин бир ёмғирпўш остида ҳўл йўлак бўйлаб кетиб боришарди.
ФАРЗАНДЛАР
Бобонинг уч ўғли гаплашиб келишарди: отасининг қишлоққа нафи кўп теккан – ҳамма томларни ўзи ёпган эди.
Бобонинг уч ўғли мақтаниб келишарди: отасининг давлатга ҳам нафи кўп теккан – уч ўғли уч мансабдор!
Бобонинг уч ўғли мақтаниб келишарди: отасидай мулойим одам йўқ – саксон ёшга кириб ҳам бировнинг кўнглини оғритмаб
-
ди...
Бобонинг уч ўғли... отасининг жанозасига уч кун кечикиб келаётганини ҳали билишмасди.
МУҲАББАТ
– Эсингдами, ёшлигимизда уни севардинг? – сўради эркак.
Аёл жилмайди.
– У бунга лойиқ эди, – деди хўрсиниб.
Эркак аёлнинг кўзларига синчиклаб тикилди.
– Назаримда... туйғуларинг ўзгармаган?
– ...
– Истасанг эртага у билан учраштираман.
– Эртага?.. Эртага эримнинг туғилган куни. Ёнида бўлишим керак.
– Дарвоқе, эринг тузукми?
– Иккинчи инсультдан кейин тилдан ҳам қолди.
– Бечора... Юрмаса, гапирмаса...
– Балки индинга?..
– Индинга у кетяпти.
– Афсус. Унда уни соғинишимни айтиб қўй.
Дўстлар хайрлашишгач, эркак аёлнинг маъюс одимлаб кетаётган томонга тикилиб инсоннинг кўнгил кечинмалари нечоғли 
мураккаблиги ҳақида ўйлади.
ЁНДОШЛИК
Сўри. Чол ва кампир. Ботаётган қуёш қизғиш шуъла сочади. 
Хаёл оғушидаги чол лабини чойга куйдириб олди. Кулимсиради:
– Бу ўтиришимиз ажаб-да, кампир. Аввал икков эдик. Бир этак фарзандларимиз бўлди. Бир-биридан кам бўлмади – ўқишди, 
ўрнини топишди. Энди қизимиз қизли, ўғлимиз ўғилли...
– Хўш?
Чоли гапини ярмида тўхтатиб қўйганидан инжикди кампир.
– Нима, хўш?.. Кейин яна икков қолдик. Бошда ҳам икков эдик, охир ҳам икков...
Кампир-да жилмайди. Сезди: чоли ўзидек фарзандларини соғинибди.
– Омон бўлишсин, шу ҳафта келиб қолишар, − деб қўйди оҳиста.


ТАБИБ ВА ТАҚДИР
– Нурман табибни гўдаклигиданоқ гиёҳлар билан тиллашган дейишарди, − деди тоғдаги йўлбошчимиз кекса чўпон. − Бемор
-
нинг томирини ушласа бас, дардини сезаркан. Тоғбегининг хотини кўкрагидан рак бўлгандаям шу Нурман табиб даволаб тузат
-
ган-да! Қаерлардан касаллар излаб келмасди уйига, эҳе...
Нафас ростлаш учун ғуж бўлиб ўсган йўлғун тагига чўккаларканмиз, чўпоннинг шу ерлик табиб ҳақидаги ҳикояси бизни 
қизиқтириб қўйганди. Кекса чўпон қорнига эски чопондан «кийим» тикиб кийдирилган сув идишидан бир ҳўплади ва қўшиб 
қўйди:
– Бултур сариқ касалдан ўлди, бечора. Пайғамбар ёшида кетди, одамлар дарди билан яшаб ўзига эътиборсиз бўлди...
Ҳаммамиз ажабланиб бир-биримизга қараб олдик.
ТАЗАРРУ
Унинг кўзлари жиққа ёш эди. Акасининг елкасидан қучиб, пичирлади:
– Кечир, ака, ўша аблаҳ мен эдим! Ўзим ўзимни кечиролмасам ҳам сен кечир. Тунда уйингга ўғринча кирган мен эдим, мен!.. 
Аслида бундай қилмоқчи эмасдим... Менга фақат пулларинг керак эди. Лекин нима қилай, ўзинг менга ташландинг. Атроф қо
-
ронғи... ва қўлимда пичоқдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди... Бу ўртамизда қолади-я, тўғрими? Бари сир бўлиб қолса майлими?
Шу пайт орқадан вазмин овоз эшитилди:
– Майитни жойига қўйинг, иним. Жигарингизга Аллоҳнинг ҳукми шаҳидлик экан...
У
Мактаб давримизда кўпчилик ўқитувчилар бизни ўртоқ деб ўйлашарди. Адашишарди! Аслида шунчаки уйи мактабимиз йўли 
устида бўлгани боис уни ҳар куни чақириб борардим. Кейин мактабга бирга кетардик. Кечиккан вақтларим у аразларди, бундай 
пайтларда эса уйимдан новвот, ёнғоқ, майиз каби нарсалар олиб борардим. Бугунги кун боласига бу кулгили туюлса не ажаб, ле
-
кин, рост, шундай қилардим. Ҳатто, энам қишда ейишимиз учун қоғозга ўраб сақлаб қўйган бир яшик олмани бекитиқча ташиб 
унга едириб юборганим, оқибатда уйдан қувилишимга оз қолгани ҳеч эсимдан чиқмайди. Бир сафар математика ўқитувчиси 
қулоғимдан чўзганида у менинг ўрнимга росаям йиғлаган...
Олий ўқув юртида эса кўпчилик курсдошлар бизни севишганлар деб ўйлашарди. Адашишарди! Аслида шунчаки ҳамқишлоғим 
бўлгани боис ҳамиша ёнини олиб, ёмон қараган йигитлар билан уришиб юрардим, холос. Эвазига у конспектларимни ёзиб 
берар, инсоф билан айтганда, дарсларимнинг тенг ярмини бажарарди. Пулим кўпайиб қолса, биз бирга музқаймоқ ердик, кинога 
тушардик. Ўша вақтлар эндигина танилган Митхун Чакрабортининг машҳур фильмларини ҳам кинозалнинг катта экранида 
биргалашиб кўрганмиз! Қишлоққа борганимизда унинг энаси мени чеккага тортиб сўрарди: «Эсликкина қиз бўлиб юрибдими? 
Йигитлар билан гаплашмаяптими? Сен унга акасан, қараб юр...» Кейин билсам, менинг энам ҳам ундан сўраркан: «Улим бирор 
шаҳарлик қизга элакишган йўқми? Чекмаяптими? Сингилсан-а, қараб юргин. Шаҳарда адашиб-нетиб қолмасин, болам бечо
-
ра...»
Э, во-оҳ! Ҳозир эса кўпчилик мени ундан қўрқса керак, деб ўйлашади! А-да-ши-ша-ди! Аслида мен шунчаки... Йўқ, нима 
қилай, сал қаттиқ гапирай десам ёшликда бирга ўтган ширин ва беғубор хотираларимиз ёдимга тушиб кетаверса, камига икки 
бола келиб икки оёғимдан ёпишса! Шунинг учун... Шунинг учун уни ҳеч «онаси» деб чақирмайман-да, «онажониси» дейман, 
«онажониси»!..
СЎНГГИ РОЗ
Ўлим остонасидаги эркакнинг кўзларида ёш милдирар, нафаси хириллаб, зўрға чиқмоқда эди. У сўнгги қувватини жамлаб юзи
-
даги терни артиб қўймоқчи бўлган хотинининг кафтини ғайритабиий тарзда тутиб қолди. 
– Ҳаммаси учун... кечир, мени... Аслида, сени қаттиқ... севар эдим! – деб айтди, хотинига илк бор рост гапириб.
Аёл маъюс жилмайди ва эрининг совуқлаша бошлаган қўлини ҳовучларига олди.
– Мен ҳам, жоним!.. Мен ҳам! − деди охирги марта алдаб. 

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish