Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Азиз НУР 
БУВИ


Телевизорда чиққан неварасига қараб, «Ҳаҳ, ўзимнинг булбуловоз болажоним-а, қўшиғинг ўйнатади-я» деб ўйнайверди момо! 
Атрофдагилар на «Бу интервью беряпти» дейишди, на «Сизнинг қулоғингиз уч йилдан бери эшитмайди-ку» дейишди. Момо 
қўлларини кўтариб-кўтариб ўйнайверди.
ҚАДОҚ ҚЎЛЛАР
У кўчада сўрашиш учун қўл чўзган гўрковнинг қадоқ қўлларига қараб, бош ирғаганча ўтиб кетди. Бироз вақтдан сўнг фирмаси 
ёнғин ичида қолганини эшитиб юрагини бир чангаллади-ю, қайтиб ўрнидан турмади... Пешин пайти ўша қадоқ қўллар унинг 
янги «уйи» учун кетмон урди. 
«ҲОТАМТОЙ»
«Ҳар йили бизнесимдан тушган фойданинг маълум бир қисмини меҳрибонлик уйларига, кам таъминланган оилаларга хайрия 
қиламан! Мен учун одамийлик, меҳр-оқибат тушунчалари ҳар қандай нарсадан афзал!»
У шундай деб интервью берди-ю, қабулхонада икки соатдан бери бетоб фарзандини қучоқлаб, илинж билан мадад кутиб ўтир
-
ган аёлга вақти йўқлигини айтиб чиқиб кетди. 
СУҲБАТ
– Мен катта бўлсам шифокор бўларканман. Ойим билан дадам доим шунақа дейишади. Сен катта бўлсанг ким бўласан? 
– Менми? Мен яхши ойи бўламан! 
– Яхши ойи қанақа бўлади? 
– Яхши ойи... қўғирчоқларимга кийим тикаман деб пардани қирққанимда урмайдиган, эртак ўқиб беринг деганимда, ҳар куни 
«дадангга бор, мен эртага ўқиб бераман» демайдиган, деворга расм чизганда «Қўлгинанг синиб кетсин» демайдиган бўлади...
ҚЎШНИ ҚИЗ
Болалигимда маҳалладош дўстим билан қоғоздан самолёт ясаб учирардик! Самолётим баланд учгани боис қўшни қиз доим мен 
билан ўйнарди.
Йиллар ўтди, улғайдик. Ҳозир мен деҳқон, дўстим учувчи. Ҳар куни дунёнинг турли томонларига баландлардан учади. Қўшни 
қиз хозир у билан бирга.
ГУЛ
– Дадаси, туғилган кунингизга нима совға қилай? 
– Гул! 
– Вой, эркакларга ҳам гул совға қиладими? 
– Сен бошлаб берасан-да! 
– Унда айтинг, қанақа гул бўлсин?! 
– Ҳеч кимда йўғидан! Фақат мен учун очилганидан. 
– Шунақа гул бормикан?
– Бор! Мана ҳозир мени тинмай саволга тутиб ўтирибди! 
НОШУКУР
− Ота-онамнинг тергашлари жонимга тегди, шулардан узоққа қочиб кетгим келади...
У дўстига нолиганча «меҳрибонлик уйи» ёнида кетиб борарди...
СЕВГИ
Ҳар пайшанба ётоқхонада овқат қилиш унинг навбати. Мана яна пайшанба! Бир нималарни хиргойи қилганча сабзи арчади, 
гуруч тозалайди. Ич-ичидан бахт овози таралаётгандай гўё. Шу оҳангга рақс тушиб ош димлайди.
− Қизла-а-ар, севимли домлажонларимиз шарофати билан бўлаётган гўштсиз ошимиз димланди, деб қийқирганча хонасига 
учади...
Бир вақт... ошхонада тўполон.
«Илойим ким олган бўлса, Мелиқўзиев домлага рўбарў бўлсин».
«Анови Дилшод юрганди боя...»
Ошсиз қолган қизларнинг фиғони фалакда. Фақат у хурсанд. Угина қувончдан ичига сиғмайди. Билади-да, ҳхозир 7-хонадаги 
Алибек бу ошни еяётганини. Хонасига кирганча кутади. Доимгидай, ичида «Қўлингиз онамнинг қўлларидай ширин» деган 
ёзуви бор қозонни ошхонага қўйиб кетишларини интизор кутади!
«ОТАНГГА ЎХШАМА!»
Эндигина олти ёшга тўлган ўғлим столга мук тушганча расм чизаётганини кўриб, қизиққанча олдига бордим.
− Ўғлим, нима чизяпсан?
− Сизни, ойимни ва ўзимни, – ойисиникига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган нигоҳини менга қадади у. Расмга аҳамият берсам, 
ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қорага бўяган.
− Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади, мана бу қаламда бўяш керак эди.
− Буни биламан.
− Унда нега қорага бўядинг?
У менга айбдорона боқиб, оҳиста жавоб берди:
− Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўлар экан, сиз ойимни кўп йиғлатасиз-ку...
Аввал жаҳлим чиқди, сўнг ўғлимдан уялиб кетдим.
− Сеники нега қора унда? Кимни йиғлатдинг?
− Мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз айтасиз-ку доим, «сен худди мендай бўлишинг керак» деб, шунга...
Ўғлимни бағримга босар эканман, кўзларим намланди. Ичимда дедим: «Отангга ўхшама, ўғлим!»

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish