Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Аслиддин Алмарданов
ЙЎЛ
У янги жойга кўчди. Маҳалла янги эди. Нариги маҳалла эса бу ердан-да янги. Тош-тупроқ кўчалар энди-энди асфальтланаётган
-
ди. Хуллас, нариги маҳалланинг йўли таъмирланаётгани боис, ҳамма унинг кўчасидан ўтар бўлди. Табиатига кўра, ғаши келди, 
ғайирлиги келди, ғижинди. Охири ўйлай-ўйлай кўчани қазиди, чорчўпга ёзди: «Ахлат қувури ёрилган, айланиб ўтинг».
Уйга кирди, қизи йиғлайди, қўшилиб хотини йиғлайди. Куёв бепушт, дея яна ҳайдаб солган кўринади. Аста бориб она-боланинг 
суҳбатига қулоқ тутади.
– Текширтирдик ойи, айб менда – бачадон йўлида вирус бор экан... 
Байрам ОҒА
ОРЗУ ВА ТАШВИШ
Жума куни эди. Эрталабдан она-бола тез-тез юриб борарди.
− Ойи, катта бўлсам, бой бўламан, кўп пул топаман-а? – деди етти-саккиз ёшлардаги болакай онасига кемтик тишларини кўрса
-
тиб илжайганча. 
− Бўласан, болам, бўласан! – синиққина жилмайиб қўйди онаси.
− Ўшанда синглимни даволатамиз-а?
− Ҳа, болам. Тез-тез юрақол! – онаси астагина койиди.
Она ўғлининг қўлидан етаклаганча масжид томон шошар, болакай эса бир олам орзу билан унинг ёнида пилдираб борарди.
Масжиднинг ёнига келгач, онаси ўғлига энгашиб, сочларидан силаб қўйди:
− Сўзларинг эсингдами?
− Ҳа, – деди болакай мунғайиб ва сўзларини такрорлади. – «Илтимос, нонга озгина пул бериб кетинг».
Қувончбек КАРИМОВ
ФАРРОШ
Хона тозалашга кирган фаррош аёл бехосдан стол устидаги қоғозларни тушириб юборди. Унинг қилган қўполлигини кўрган 
бўлим бошлиғи аёлни шартда вазифасидан озод қилди. Аммо кўп ўтмай ўзи ҳам ишхонадан лаш-лушларини йиғиштиришига 
тўғри келди. Сабаби корхона раҳбари айнан фаррош онасининг дуолари сабаб шу даражага етишган эди...
Йўлчибек Асадов
ХИЁНАТ
Мен ёлғиз саёҳатга чиқдим.
Денгиз томонга қараганимда рафиқамни кўрдим...
Юлдуз ДУВЛАЕВА
ТОШЮРАК
– Ака, манови ўрикни нима учун кесиб ташладингиз?!
– Ҳа, буними, – бепарво жавоб қайтарди акам, – қишда совуқ урдими, билмайман, бу йил барг чиқармади. Қовжираб қолган эди.
Мен кесилган дарахт тўнкаси ёнига ўтирдим. Акам кетмонни зарб билан ерга қадади-да, дастасига суяниб деди:
– Ҳой, менга шу дарахтни кесиб ташлаш осон бўлди, деб ўйлайсанми? Синглимиздан ёдгорлик эди. Бирга эккан эдик. Ҳоси
-
лини айтмайсанми, кўрган одам ҳавас қиларди. Жиянларинг-чи, меваси пишиб то шохида қолмаганча тагидан кетмасди. Хафа 
бўлмагин-у, меҳр кўзда, ука. Синглимиздан айрилганимизга икки йилдан ошди, сен ақалли йилда бир келай демайсан. Мен-ку, 
жигарларимни соғинсам ёнларига бораман, ҳеч бўлмаганда телефонлашиб тураман. Бу бечора дарахт нима қилсин, сен ва син
-
глимиздан бошқа кими бор эди?..
Акамнинг ҳар бир сўзи Тошкентда «тош қотган» юрагимга болта ургандек бўларди...
Бекзод Иброҳим
СЎҚИР
У болалар боғчасидан ўғирлаб келган бўрсилдоқ нонларни чўчқаларига тўғраб бераркан, нима учун Худодан тилаб олган ўғли
-
нинг кўзлари кўр бўлиб туғилганини ўйлаб юрак-юракдан эзилиб йиғларди.
Ферузбек Зиёдуллаев
АДАШГАН ЎҒРИ
Ярим тунда Фарҳод кутубхона ёнидаги дўконга ўғриликка тушди. Дўконнинг орқа деразасидан секин ичкарига кириб, атрофга 
қаради. Расталарда китоблар турарди. 
– Э, ҳамма ёқда китоблар-ку! – минғирлади Фарход. – Шунча машаққат билан адашиб кутубхонага тушибман! Тонг ёришяпти. 
Эртага тунда, нариги бинога тушаман. 
Ўғри секин орқасига қайтиб, яна деразадан ташқарига чиқди. Пастга тушиб, дўкондан узоқлашди.
Эртаси куни дўкон соҳиби дўконини очиб, ичкарига кирди. Одатдагидек дўкон ичини айланиб чиқди. Аввал озиқ-овқат, кейин 
кийим-кечак, охирида канцелярия моллари сотиладиган бўлимга ўтди. Шунда китоблар сотиладиган растанинг орқа томонидаги 
дераза очиқ қолганини кўрди...
Зарнигор Ёрмуродова
БУГУННИНГ ОТАСИ
Ишдан чарчаб қайтган ота уйга келиб кўрпачага чўкди-ю, қадрдон телефонидаги «ижтимоий уммон»га калласи билан шўнғиди. 
Атрофидаги аллақандай шовқинларга эътибор бермасди. «Уммон»даги ўртоқларининг ҳазиллари, расмлар, видеолар, эҳ! Бу 
оламнинг қизиқдан-қизиқ ҳикоя-ю, латифалари...
Бирдан катта фалокат рўй берди. Телефоннинг қуввати тугади. Қараса, халақит бераётган шовқин дастурхон тузатиб, ундан ҳол-
аҳвол сўраётган хотини-ю, телефон тутиб турган отанинг расмини ўзича чизаётган жажжи қизалоғи экан.
Абдурасул ИБРАГИМОВ
ХАБАР
Врач унга бепушт деб ташхис қўйганида, шу қадар тушкунликка тушдики, бу гапни ҳомиладор хотинига қандай айтишни бил
-
масди.


Мунис АЪЗАМОВА
ОТА
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига кирдим. Кичкинам уч кундан буён «Ойи, торт олиб келинг», деб зорланади. Пулим оз эди, 
шу сабаб боламга яраша кичкина торт бўлаги сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди. Салом бериб, уйга таклиф 
қилдим.
– Неварангиз торт деганди. Юринг.
– Тезроқ олиб бор, қизим. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим. 
– Бобом келяптилар, – деди у деразадан кўчага қараган катта ўғлим.
Ҳайрон бўлиб, отамни кутиб олдим. Ичкарига бошладим, лекин кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
– Бу нима, ота?
– Торт. Эсингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигингни 
биламан. Шунинг учун сенга ўзим торт олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам шундай қилгим 
келди.
Йиғлаб юбордим. Охирги пулимга боламга ширинлик олдим. Эҳтимол, отам ҳам шундай қилгандир...
Дилрабо Жумаева
АКС-САДО
− Дадаси, мен бозорга чиқиб келай, уйда нон қолмабди.
− Майли, борақол!
У эшик ортидан ёпилганини эшитибоқ таниш рақамларни терди:
− Жоним, роса соғинтириб юбордингиз-ку! Яхшимисиз?.. Ҳа-а-а, хотинимми, бозорга кетди, бемалол гапираверинг...
Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.
− Эээ, кимдир келди, хотиним қайтган кўринади. Майли, яна гаплашамиз. 
Гўшакни қўяркан энсаси қотди: «Нега бунча дарров қайтди, бундоқ бозор айланмайдими?»
Остонада қўлида катта сумка, кўзида ёш билан синглиси турарди:
− Тинчликми? − сўради у.
− Ака, куёвингизнинг иккинчи оиласи бор экан...
Оқил Тўрақул
ЁЛҒИЗЛИК
Аёл уйғонибоқ соатга қаради: «яна кеч қоладиган бўлдим». Ўзини койиганча апил-тапил нонушта қилди, бекат томон шошилди. 
Шаҳарда машиналар қатнови сийрак, бекатда ҳам одам йўқ эди. Аёл бирдан бугун якшанба − дам олиш куни эканини эслади. 
Аввалига ўз устидан обдон кулди, сўнгра маъюсланди, кўзлари ёшга тўлди.
Беҳруз Олимжонов
ДЎСТ
Уни тушунадиган биргина дардкаш дўсти бор эди. Мактабда камситишганида, барча каби эмаслигидан қийналиб ўз жонига қасд 
қилмоқчи бўлганида, ҳатто институтга кириб бедор кечалари дарс тайёрлаб юрган кезларида фақат шу дардкаши билан суҳбат
-
лашарди. Мана бугун у етук мутахассисга айланиб, ишхонасидан илк маошини олиб, биринчи бўлиб ўша дўстини йўқлаб келиб 
мақтанди.
Суҳбати якунида эса «Сен энг яхши дўстимсан» деб, ўз аксини кўрсатиб турган тошойнадан узоқлашди...
Отабек Манглиев
АКС-САДО
Қўшни қизни сўраб келганларга у ҳақдаги шалоқ гапларни жавраб қайтариб юборган аёл ўзида йўқ севинаркан, невараси хаёли
-
ни тўзғитиб юборди: «Бувижон, биз энди бутунлайга келдик».
Музаффар ИКРОМОВ
ОҚАР СУВ
Менинг орзу-мақсадларим катта эди. Бугун эмас, эртадан бошлайман дердим.
Йиллар ўтди, эрта ҳам келди...
Кўзгуга боққанимда ундан бир мўйсафид қараб турарди...
Муҳаббат Убайдова
БИР ҚАДАМ...
– Аямни урманг, дада! 
Даврон чўчиб уйғониб кетди. Хонасида, ўз жойида ётганини билиб, кўнгли бироз тинчиди. Ҳар кунги шунақа тушлар жонига 
теканиданми, йиғлаб юборди. У тушидан эмас, виждон азоби, боласини юролмай қолишида ўзининг айбдорлигидан ўкиниб 
йиғлади. Аммо энди кеч эди. Ҳаммаси юз бериб бўлган. Айни пайтда унинг кимгадир дардини тўкиб солгиси, ҳаммасига 
ичкилик айбдорлигини айтгиси ва боласини қанчалик яхши кўришини исботлагиси келарди. Аммо ёнида ҳеч ким йўқ. У ёлғиз. 
Тўғри, нариги хонада рафиқаси ва якка-ю ягона унинг борлиғи ва мудҳиш хатоси – ўғли бор. Лекин уларнинг ёнига бора олмай
-
ди. Бунга юрак йўл қўймайди!
Эзо Исматова
ИЛТИМОС
− Йиғладингми?
− Қаердан билдинг?
− Илтимос, бу гал дафтаримни нари суриб йиғла... Сенга ёзган хатларим бўялиб кетибди.
ҚАҲВАХОНАДА
− Сенга чойми ёки қаҳвами?
− Қаҳва.


− Қанақасидан?
− Сен билан бирга ичадиганидан...
Лайло Собир қизи
АЙРИЛИҚ
У кечки овқатни сузмоқчи бўлса, ҳар доим 8 та қошиқни дастурхонга қўярди. Бир йилдан ошди, у қўядиган қошиқларнинг сони 
биттага камайган...
Достон Мусаев
АЖРИМДА
– Онангни танлайсанми, меними, қизим?
– Сиз мени танлайсизми, укамними?..
Шоҳруҳ Рашид
ЙЎЛАКДА
– Ҳайитбоева! – дея бир кекса киши бақирди.
Ёш олима бу қариянинг ёнида тўхтаб, унга бир назар солди ва йўлида давом этди...
Устоз: «Танимади, шекилли...»
Ёш олима: «Бу кишига нима керак экан, йўқловчилар ҳам кўпайиб кетди...»
Кенжа ЎҒИЛ 
ЯНГЛИШИШ
Қари қайнонага аталган «дори» беш ёшли ўғлининг ошқозонидан жой олди. 
Худойбердига яшаш учун вақт етмади. Онасига эса бойлик...
Абдулазиз Аҳмад
ЭҲТИЁТСИЗЛИК
Яйловда чорвани ўтлатиб юрган вақтда ҳолдан тойган онани тўсатдан новвос сузиб олди.
– Кўзга қараш керак эди, ойи, – деди барзангидай ўғил тўшакка михланган онага...
Маҳфуза Ашурова
АРМОН
Ҳар сафар тилларанг тутқичли эшик олдидан ҳавас билан ўтиб кетаман. Уч қаватли данғиллама бу ҳовли кимни ҳам беэътибор 
қолдирарди? 
Бир кун ишга шошиб кетаётсам, бу уй яқинидаги катта йўл бўйида уч ёшли қизча ёлғиз ўйнаётган экан. Ўтиб-қайтаётган маши
-
налар туфайли хаёлимга нохуш ўй келди-ю юрагим шув этди. Қизчани кўтариб олиб, уй томон юрдим. Эшик очиқ, кираверишда 
йигирмага яқин эркаклар пойафзали қаторлашиб турибди. Ҳаммаси янги ва қимматбаҳо. Оёғимдаги эскирганидан йиғлаворай 
деётган туфлимдан уялиб кетдим.
Менга томон ногиронлар аравачасидаги ўттиз ёшлар атрофидаги хушбичим йигит яқинлашди. 
− Қизимни олиб келганингиз учун раҳмат, ака, – деди у.
− Ука, уйда шунча киши бўла туриб нега бунга ҳеч ким қарамаяпти? Ахир ёш бола бўлса? – дедим пойабзаллардан кўзимни 
узмай.
− Узр, ака, уйда аёлим Иродахон, мен ва Мадина қизимдан бошқа ҳеч ким яшамайди. Аёлим иш билан чиқиб кетганди, – жавоб 
берди у ва пойафзалларга термилиб энтикди. – Булар – менинг армонларим.
Устимдан бир челак муздай сув қуйилгандай бўлди. Оёқларим ҳам, эски туфлим ҳам кўзимга олтиндай кўриниб кетди...
Меҳригиёҳ Бозорова
ЗИҚНАЛАР
Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
-Светдандир...
-Газдандир...
-Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
-Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
-Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
-Худога шукр...
Хуршид Абдурашид
АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...
Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир 
ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.



Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish