Мирсоатова Сайёра Турғуновна Ўзбекистонда тош даври маданиятлари муаммолари


Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт



Download 217,5 Kb.
bet12/18
Sana24.02.2022
Hajmi217,5 Kb.
#206591
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
14 Avtoreferat (Mirsoatova Sayyora 24-02-2011) Kand dis

Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт. Юртимизда яшаган илк палеолит даври одамлари овчилик ва термачилик билан кун кечирганлар. Селунгур маданий қатламларидан 30 та ҳайвон индивидларига оид 4000 дан зиёдроқ ҳамда қушлар ва рептилияларнинг айрим суяк қолдиқлари топилган. 3 ва 4 қатламларда ибтидоий тур, каркидон, қўй ва эчки суяклари қолдиқлари, 5 маданий қатламда эса, қўтос суяк қолдиқлари топилган. Шунингдек, ғорда майда сут эмизувчиларнинг – кемирувчиларнинг 10 та тури аниқланган.
Юртимизда ўрта палеолит даврида яшаган аждодларимиз ҳам овчилик ва теримчилик каби ўзлаштирувчи хўжалик фаолиятлари билан шуғуллан­ган­лар. Бу ҳақда ёдгорликлардан топилган фауна ва флора қолдиқлари гувоҳлик беради. Масалан, Тешик-тош ғорида асосан тоғ эчкисига ов қилинган ва бу ердан топилган ёш боланинг қабрига унинг шохларининг қадаб қўйилиши, бу ҳайвоннинг тотем даражасига кўтарилганлиги ҳақида гувоҳлик бериши мумкин.
Ибтидоий аждодларимизнинг хўжалик фаолияти сўнгги палеолит даврига келиб янада такомиллашади. Бироқ, ҳали бу даврда ҳам ўзлаштирилувчи хўжалик фаолияти ҳукмрон бўлиб қолади. Бу даврда овчилик усуллари такомиллашади. Эстетик тасаввурларнинг пайдо бўлишидан гувоҳлик берувчи табиий бўёқлар охралардан фойдаланиш ва чиғаноқлардан ишланган айрим тақинчоқлар вужудга келди.
Мезолит даври экономикаси асосан ўқ-ёйнинг пайдо бўлиши ҳамда эҳтимол, айрим ҳайвонларнинг хонакилаштирилиши билан ажралиб туради. Микролитизм тараққий топади. Ёдгорликлардан топилган тош ва суяк тақинчоқлар бу даврда эстетик маданиятнинг юқори даражада ривожланганлигидан гувоҳлик беради.
Неолит даврига келиб, барча жойларда бўлгани каби буюк кашфиётлар қилинади ва тош асри маданиятлари гуллаб яшнайди. Бу даврда чайлалар типидаги уй-жойларни, каркас типидаги ярим ертўлали турар жойлар эгаллайдики, бу ўша давр учун мураккаб конструкцияли меъморий қурилиш усулнинг пайдо бўлиши эди (Қават 7 уйи). Айрим жойлардагина чайла типидаги мавсумий уйлар сақланиб қолади (Дарбозақир уйи). Хўжаликда ўта муҳим тармоқ инсон организми учун зарур протеинларни берувчи балиқчилик ривож топади. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш кашф қилинади, бу буюмларга бадиий нақшлар бериш, уларнинг симметрик тарзда ишланиши ва ёдгорликлардан топилган кўплаб тақинчоқлар, табиий бўёқлар билан ранглаш эстетик ва тасвирий санъатнинг юқори даражада бўлганлигидан далолат беради35.
Шундай қилиб, калтаминорликлар ҳамда сазағонликлар ва афтидан марказий фарғонанинг неолит даври аҳолиси балиқчилик ва овчилик билан шуғулланишган. Қизилқумнинг ўша даврларда тераклар ўсган қулай ўтлоқзорларида, бир жойдан иккинчисига кўчиб, мавсумий уй-жойлар қуриб, балиқчилик ва овчилик билан шуғулланиб, қўшни маданиятлар аҳолиси билан доимий алоқада яшаганлар.
Тош давирларидан бошлаб қоятошларга расмлар чизиш ва ҳайвон суякларидан найсимон мусиқа асбоблари ясаш каби санъат наъмуналари аниқланган36. Ўрта палеолит давридан бошлаб ибтидоий одамлар табиий бўёқ - охрадан фойдаланганлар. Самарқанд маконидан, мезолит ва неолит даври ёдгорликларида жуда кўп миқдорда топилган охра қолдиқлари фикримизнинг далили бўла олади37.
Республикамиздан топилган 200 га яқин қоя тош суратлари галериялари орасида энг қадимгилари Сармишсой ва Зараутсой расмларидир. Сармишсой қоятош суръатларини дастлаб Н. Тошкенбоев, Ж. Кабиров, М. Хўжана­заров­лар тадқиқ қилишган38 ва бу ерга 2000 га яқин ибтидоий одамларнинг ижод наьмуналари аниқланган. 1969-1970-йилларда Сармишсой суратларини ўрганиш учун Ж. Кабиров раҳбарлигида махсус илмий гуруҳ тузилади ва Қоратоғдан Тонготар, Бирон, Ғўртут, Қиличлик, Тойтуёқ, Қорачарвоқ, Умартол, Отчопган ҳамда Найманчаликсой каби даралардан янги ёдгорликлар топилади.
Расмлар орасида эр. ав. 1 минг йилликлар арафасида бутунлай қирилиб кетган ибтидоий тур ва бизонларнинг учраши мазкур кўринишларнинг қадимий эканлигини ифодаловчи асосий далиллардан биридир.
Ибтидоий буқа, бизонларнинг расмлари ва уларни овлаш манзаралари Сармишсойдан ташқари, Қоратоғ, Бўкантоғ, Моргузар тоғларининг қоя тошларида, Сўх воҳасидаги Суратлисойда, мутахассисларнинг фикрича, мазкур жойлардаги расмларнинг аксарияти эр. ав. VII-IV ва III-II асрларга тегишлидир.
Тош асрида ишланган қоя тош суратларини сақлаб қолган ёдгорликлардан яна бири Сурхондарё вилоятининг Зараутсой дараси ёдгорлигидир. Бу жойдаги тўртта ғорда суратлар аниқланган бўлиб, биринчи ғорда бешта, иккинчисида ўнта ва учинчисида учта расм топилган. Зараутсой суратларини биринчи бўлиб ўрганган Г.В. Парфенов уларни беш даврга: палеолит, мезолит, неолит, бронза ва сўнгги даврларга ажратган. Бу фикр, рассом Ю.А. Рогинская томонидан қўллаб қувватланган ва у Италия ҳамда Африканинг палеолит даври қоятош суратлари билан ўхшашлигини таъкидлаган.
Бошқа бир тадқиқотчи, А.А. Формозов эса, Зараутсойнинг энг қадимги суратларини мезолит, неолит ва энеолит даврларига хослигини таъкидлаган. А.П. Окладников ҳам юқоридаги фикрга қўшилиб, Зараутсой суратларини неолит ва бронза даврлари билан саналашни таклиф қилади. Унинг фикрича, ушбу ов манзараларида ўқ-ёйнинг мавжудлиги суратларни мезолит даври билан ҳам саналаниши мумкинлигини билдиради. Негаки, мезолитда ўқ ёй овчиликда асосий қурол даражасига кўтарилади39.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish