Мирсоатова Сайёра Турғуновна Ўзбекистонда тош даври маданиятлари муаммолари


Тош даври ёдгорликларининг хронологияси



Download 217,5 Kb.
bet13/18
Sana24.02.2022
Hajmi217,5 Kb.
#206591
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
14 Avtoreferat (Mirsoatova Sayyora 24-02-2011) Kand dis

Тош даври ёдгорликларининг хронологияси. Бу масала ибтидоий давр археологиясининг энг долзарб, шунинг билан бирга, ўта мунозарали соҳаларидан биридир. Фарғона водийсидаги Селунгур ғори қатламлари ЎзФАси Ядро физика институти лабораториясида калий-аргон усули орқали 1,5 млн. йиллар билан саналанган. Бироқ, баъзи бир тадқиқотчилар унинг қадимийлигига шубҳа билан қарашмоқдалар40.
Кўлбулоқ манзилгоҳининг №3 қазишмасидаги 19 м чуқурликкача аниқланган қуйи 22 та маданий қатламлари шубҳасиз илк палеолит даврига оиддир. Бироқ ушбу қатламлардан олинган тош буюмларнинг абсолют саналари амалга оширилмаган. Бу материаллар тахминан 550 минг йиллар билан белгиланган. Аммо, уларнинг геологик ҳолати масаласида мунозаралар мавжуд41. Бундан ташқари, фақат типологик жиҳатдан илк палеолит даври индустриялари кўринишига эга Чашма, Сўх Бўкантоғ, Оролбўйи ва бошқа йиғма материаллар ҳам аниқланган.
Ўрта палеолит даврига оид Зарафшон водийсидаги Қўтирбулоқ манзилгоҳи ўрта плейстоценнинг ўрталари билан даврлаштирилган42.
Бироқ, 1990 йилда ёдгорликнинг маданий горизонтларидан олинган уран услубидаги саналаш 32 минг йиллар билан белгилади43.
Яна шуни таъкидлаш керакки, юртимизда даставвал сўнгги палеолит ёдгорликлари шу даврнинг бошлари билан саналанган эди. Масалан, Самарқанд макони қатламлари радиокарбон услуб билан 38 минг йиллар билан саналанган ва бу Д.Н. Лев томонидан ёдгорлик материалларини 40 минг йил билан, яъни сўнгги палеолитнинг бошларига оид, деган фикрига тўлиқ мос келарди44. Бироқ, бу сана ўша даврда тўлиқ асосланмаган. Кейинги тадқиқотлар маконнинг санасини 20-15 минг йиллар, яъни юқори палеолитнинг иккинчи ярми доирасида белгилади45.
Тошкент вилоятидаги Кўлбулоқнинг юқори (I-III) қатламлари материаллари ҳам сўнгги палеолитнинг бошларига тегишли ва у узлуксиз равишда қуйидаги мустье даври қатламларидан ўсиб чиққан. Қашқадарёдаги Ангиллак ҳамда Тошкент вилоятидаги Додекадим маконларининг индустрияси ҳам сўнгги палеолитнинг ўрта босқичларига хос белгиларга эга46.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда палеолит даври ёдгорликларининг хронологиясига назар солсак, бу ерда илк палеолит 1,5 млн. йиллар муқаддам бошланганлигини кўрамиз. Одамнинг навбатдаги типи - хомо сапиенс сапиенс эса ватанимиз ҳудудларига сўнгги палеолит даврининг ўрталарида ташриф буюриб, шу даврнинг иккинчи ярмида кенг тараққий топган ва афтидан, кейинги мезолит даври маданиятларининг шаклланиши ва тараққий қилиши учун замин ҳозирлаган.
Мезолит даври ёдгорликларининг гувоҳлик беришича, бу давр Ўзбеки­стонда эр. ав. XI-VII минг йилликларни қамраб олади. Айтиш мумкинки, ҳудудимиз илк мезолит давриданоқ ибтидоий қабилалар томонидан ўзлаштирилиб, аввало юртимизнинг шимоли-шарқий ҳудудлари, яъни Фар­ғона (Обишир маданияти) ҳамда Тошкент воҳаларини (Қўшилиш), кейинчалик, мезолит даврининг ўрталаридан бошлаб, Зарафшон дарёси водийси (Сазағон 1) ва Сурхондарё (Айритом, Эски Термиз, Мачай), Устрюрт ва Қизилқум ҳудудлари эгалланган.
Неолит даври ёдгорликлари Ўзбекистон ҳудудларида Калтаминор, Марказий Фарғона ва Сазағон маданиятига кирувчи ёдгорликлардан иборат. А.В. Виноградов томонидан калтаминор маданияти ёдгорликлари нисбий хронологик жиҳатдан учта босқичга ажратилади.
Биринчи илк босқичга Жонбос 4 нинг қуйи қатламларидан ташқари, Қават 5, Куняк 1 ҳамда Жонбос 31 ёдгорликларини киритиш мумкин. Ушбу ёдгорликларнинг материаллари бир бирига жуда ўхшаш,аммо бир даврга хос эмас. Материалларнинг, асосан сопол буюмлар қолдиқларининг чекланганлиги уларни Жонбос 4 топилмалари билан таққослаш имконини бермайди. Эҳтимол, Қават 5 ва Куняк 1 манзилгоҳлари Жонбос 4 билан таққосланганда уларни илк неолит даври доирасидаги сўнгги босқичларга оид дейиш мумкин.
Иккинчи ўрта гуруҳга Оқчадарёдаги Қават 7 маконини ҳамда Жанубий делта ва Оқчадарё йулагидаги Дингилжи 6, Қўрғошин Г ва Д, Тожи-Қазғон 6а, Қир-Қиз 1, Жонбос 4 (юқори қатлами), Жонбос 32 топилмажойларини киритиш мумкин. Бу гуруҳ ёдгорликларининг бир биридан мавжуд фарқи биринчи гуруҳдагига қараганда сезиларли даражада кучли. Бу ёдгорликлар сополининг орнаментикасида чизилган, ўйма ва босма нақшлар асосий рол ўйнайди. Уларнинг илк босқич материалларидан фарқи сони ва композицияларнинг сифатидадир.
Сазағон 1 ва 2 ёдгорликларининг санаси борасида турлича фикрлар мавжуд. Айрим тадқиқотчилар уларни неолит даврига47, бошқалари мезолит-неолит даврларига ва учинчилари эса, мезолит даврига хос48, деб талқин қиладилар. Айтиш жоизки, юқоридаги муаллифлардан биронтаси бу ҳар иккала ёдгорликни бир даврга хос, дейишмаган.
Марказий Фарғона материалларининг санаси тахминан аниқланиши мумкин.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, сўнгги палеолит давридан бошлаб юртимизда шаклланган маданиятлар маҳаллий илдизларга эга бўлиб, қўшни ҳудудларда яшаган жамоалар билан доимий маданий алоқада бўлганлар.
ХУЛОСА
Илк палеолит даври археологик материалларининг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон Евросиёнинг энг қадимий ҳудудларидан бири ҳисобланади. Илк палеолитнинг бошларидан Ўзбекистон ҳудуди дастлабки хомо эректуслар томонидан ўзлаштирилган ва бу ердаги ҳар томонлама қулай табиий иқлим шароитлари, фауна ҳамда флора уларнинг муваффақият билан ривожланиши учун асосий омил вазифасини ўтади. Археологик, палеонтологик, палинологик, палеоантрапологик маълумотларга кўра, юртимизда яшаган эректуслар бир неча юз минг йиллар давомида тараққий этганлар ва муайян моддий-маданий ютуқларга эришганлар.
Селунгур ғори тош индустриясининг техник-типологик таснифи шуни кўрсатдики, бундан 1,5 млн. йиллар муқаддам яшаган аждодларимиз аввал бошдан оврўпалик тенгдошларидан фарқ қиладиган, ўзига хос осиёча характердаги тараққиёт йўлига эга бўлганлар. Бу давр аҳолисининг асосий машғулоти овчилик ва атрофда мавжуд бўлган ейишга яроқли ўсимликлар мевалари ва илдизлари теримчилиги бўлган.
Ўрта палеолит ҳақида гапирганда, ҳозирча фақат неандерталлар тўғрисида фикр юритишимиз мумкин. Бу даврга оид энг яхши ўрганилаётган макон - Тошкент воҳасидаги Обираҳмат ғоридир. Унинг ўртача абсалют санаси 40-50 минг йиллар билан белгиланган. Шу даврга оид Тешик-тош, Қўтирбулоқ ва бошқа ёдгорликлар ҳам ёш жиҳатидан Обираҳматдан унчалик катта эмас. Негаки, агар юртимиздаги барча ўрта палеолит даври ёдгорликлари неандерталларга тегишли экан, бу типдаги гоминидларнинг Осиё ерларига қачон кириб келганлиги хозирча бизга қоронғу. Айтиш мумкинки, юртимиз ҳудудлари сўнгги неандерталлар томонидан ўзлаштирилган ва кўплаб археологик материалларнинг гувоҳлик беришича, бу даврга келиб уларнинг индустрияси замонавий одамларнинг тош саноатига жуда ўхшаш бўлиб қолади. Обирахмат ғори материаллари бунинг ёрқин мисолидир.
Ўзбекистонда сўнгги палеолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик бу Қашқадарё вилояти, Китоб тумани тоғларида жойлашган Ангиллак маконидир. Унинг абсолют санаси 42-27 минг йиллар билан белгиланган. Бу даврга оид бошқа ёдгорликларнинг (Кўлбулоқнинг юқори қатламлари, Самарқанд маданияти ёдгорликлари ва бошқалар) ёши 20 минг йилдан ошмайди. Лекин ана шу сўнгги палеолитнинг ўрталаридан бошлаб, кейинги мезолит ва неолит даврларидаги маданиятлар узлуксиз тараққий этган ва маҳаллий илдизларга эгадир.
Ўрта тош асрида Ўзбекистонда Марказий Фарғона, Сазағон ва Қизилқум каби мустаққил маданиятлар шаклланган ва тарихимизнинг кейинги неолит даври маданиятларининг шаклланишини таъминлаганлар. Ўзбекистоннинг мезолит даври ёдгориклари тошга ишлов бериш техникасининг юқори чўққиси ҳисобланган микролит қуроллар ясашнинг ниҳоят даражада равнақ топганлиги билан характерланади. Бу даврда ўқ-ёй, айрим ёввойи ҳайвон­ларни хонакилаштириш билан бирга, тасвирий санъат пайдо бўлди. Зараутсой, Сармишсой, Моргузар каби тоғлар қоя тошларидаги суратлар ўша давр аҳолисининг хўжалиги ва маданий ҳаёти, урф-одатлари, дунёқараши, меҳнат фаолиятлари ва бошқа кўплаб муҳим маълумотларни беради.
Янги тош даврига келиб, Ўзбекистон ҳудудларида Калтаминор, Сазағон ва Марказий Фарғона каби мустақил маданиятлар шаклланади. Шу даврдан сопол ишлаб чиқариш бошланади, уларга нақшлар ёрдамида зеб бериш пайдо бўлади. Иситиш тизимига эга, марказий оловли ва маълум бир конструкцияли уй-жойларнинг қурила бошланиши, эса меъморчиликнинг пайдо бўлган­лиги­дан далолат беради (Жонбос 4). Илк голоцен давридаги қулай иқлим шароитлари эга “минг кўллар мамлакати” бўлган Қизилқум ҳудудлари неолит даври жамоаларини ана шундай ҳаёт тарзи юритишларига асос бўлган ва бу ўша давр аҳолисининг кундалик талабларига тўла мос келган.
Ўзбекистонда тош асри ёдгорликларидан топилган моддий манбалар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Масалан, палеолит даврида яшаган гоминидлар тош қуроллар ясаш учун хом-ашёнинг нисбатан сифатсиз жинсларидан фойдаланганлар. Бу ҳол уларнинг сифатли материалларни билмасликларидан эмас, балки сифатли тош жинслар заҳираларининг танқислигидан, деб қара­ли­ши лозим. Негаки, ёдгорликларда кам миқдорда бўлсада, ишлов берилган сифатли хом-ашё - чақмоқтош намуналари учрайди. Ўзбекистондаги ўрта ва сўнгги палеолит даври ёдгорликлари тош буюмлари орасида аввалги даврларга хос бўлганлари кўп учрайди. Европа ҳудудларида эса аксинча, маълум бир даврга хос буюмлар бошқа даврга келганда бутунлай муомаладан чиқарилади. Ўзбекистоннинг тош даври ёдгорликлари ҳам ана шундай анъанавий хусусиятларига эга бўлиб, бу кўп ҳолларда уларга архаиклик кўринишини беради.
Юртимиз ҳудудидан тош асрига оид антропологик материаллар жуда кам топилган. Аммо барча топилмалар бу ерда тош асрида европоид ирқига мансуб аҳоли яшаганлигини кўрсатмоқда.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish