Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

242
Холид Хусайний
,
товуқларимиз бўлади. Сен билан бирга нон пиши-
рамиз, болаларни ўқитамиз. Ҳамма гуноҳларимиз 
ҳам ортда қолади, бизга ҳеч ким халал бермайди, 
биз ҳам ўз билганимизча тинч, хотиржам ва бахт-
ли яшаймиз. Нима, биз бунга арзимаймизми?
– Арзиймиз, – деди Лайло орзумандлик билан 
кўзларини юмиб.
Мар ямнинг сокин ва ёқимли овози Лай лони 
аллалаётгандек эди. У Мар ямни билади: айтга-
нини қиладиган аёл. Эртага тонгдан ҳамма ре-
жалари рўёбига киришади. У Лай лога ўхшаб, 
шошма-шошарлик билан қарор чиқарадиган ва 
кейин ўзини йўқотиб қўя диганлардан эмас. Де-
мак, ҳаммаси яхши бўлади. 
– Албатта, сиз айтгандек бўлади.
Мар ям Лайлога юзланди.
– Бор тепага чиқ, ўғлингдан хабар ол. 
Қоронғилик ичидан отасининг каравотида ёт-
ган Залмайни аранг ажратиб олди. Лайло унинг 
ёнидан жой олиб, устини адёл билан ўраб қўйди. 
– Ухлаяпсанми?
– Йўқ, ҳали дадажоним билан намоз ўқимай 
туриб, қандай ухлайман?
– Бугун намозни мен билан ўқий қол.
– Сиз билмайсиз-ку!
Лайло ўғлининг қўлчасини сиқиб, бўйнидан 
ўпди.
– Уриниб кўраман.
– Дадажоним қанилар?
Даданг кетди, – Лайлонинг томоғи қуриди. 
Мана у: биринчи даҳшатли ёлғон. Энди яна 
қайта-қайта алдашга тўғри келади. Бечора Зал-
май! Отасининг ишдан қайтишини қанчалик ин-
тизорлик билан кутар, у эшикдан кириши билан 
кўзлари қувончдан порлаб кетар, югуриб келиб, 
отасининг бўйнига осиларди. Рашид ўғлини ер-


243
Минг куёш шуъласи
,
дан узиб олиб, ҳаводан айлантирар, кейин ерга 
қўйганида Залмай қиқирлаб, маст одамдек ган-
дираклаб қоларди. Шу он ота-боланинг шодон 
табассуми, қувноқ кулгилари, шўх ўйинлари 
унинг кўз ўнгида жонланиб, томоғига алланима 
тиқилди. Юрагини нимадир эза бошлади. 
– Қаерга кетдилар?
– Билмадим, жоним болам.
– Тез келадиларми? Менга бу гал нима олиб ке-
ладилар? 
Лайло дуо калималарини такрорлашга туш-
ди. Бармоқ бўғинларини санаш орқа ли 33 мар-
та «Субҳоноллоҳ», 33 марта «Алҳамдулиллоҳ», 33 
марта «Аллоҳу акбар»ни айтди. Залмай онаси-
нинг ҳаракатларини изма-из такрорлади. 
Она-бола яна кўрпага бурканиб ётишган 
чоғда, Залмай мудроқ овозда сўради:
– Дадам бояги гапим учун кетиб қолдиларми? 
Анави ёмон одам ҳақида бекор гапирибман, а?
Лайло даҳшат ичида боласини бағрига босди. 
Лаблари ожиз пичирлади: «Йўқ, болажоним, йўқ, 
бу ерда сенинг умуман айбинг йўқ!»
Бу пайтда бола пишиллаб ухлаб қолганди. 
Эрталаб муаззиннинг товушидан уйғонган 
пайтида унинг мияси анча равшан тортиб қол-
ганди. Ахир кеча кечқурун у ҳеч нарсани идрок 
этадиган даражада эмасди. 
У тўшагидан туриб, Залмайга узоқ тикилиб тур-
ди. Бола муштумини бўйнига қисиб, ух лаб ётар-
ди. Лайло беихтиёр Мар ямни эслади. У ҳам кеча 
кечқурун келиб, ширингина ухлаб ётган Залмайга 
қараб, фикрини ўзгартириб кетмадимикин?
Лайлонинг аъзои бадани қақшаб оғрирди. 
Бўйни елкалари, орқаси, қўли ва сонларида 
кеча Рашиднинг камаридан қолган излар қо-
райиб турарди. Лайло пешонасини тириштир-


244
Холид Хусайний
,
ганча, ётоқхонадан чиқди. Мар ямнинг хона-
сида тонг қоронғилиги ҳукмрон эди. У жой-
намоз устида тиззалаб ўтирган чоғида Лайло 
ёнидан бориб чўкди. 
– Сен ҳозироқ Азизанинг ёнига бор, – деди Мар ям.
– Хўп.
– Пиёда юрма. Автобусда, одамларнинг ичида 
юрганинг тузук. Таксига чиқсанг дарров кўзга 
тушасан, яна битта ўзинг, аниқ тўхтатишади. 
– Сиз кеча менга нималар дегандингиз, эсин-
гиздами? Ё фақат мени тинчлантириш учунгина 
айтганмидингиз?
– Йўқ, мен жиддий айтганман. Сен бахтли 
бўласан, Лайложо!
– Мен? Нега фақат мен? Сиз-чи?
Мар ям ғамгин кулимсираб, жим қолди. 
– Мар ям опа, ҳаммаси сиз айтгандек бўла қолсин. 
Биз ҳаммамиз бирга кетамиз. Мен, сиз, болалар. Та-
риқнинг Покистонда иши, жойи бор. Биз ҳали бир-
галашиб ҳамма муаммоларни ҳал қиламиз.
– Бунинг иложи йўқ, – деди Мар ям сокинлик 
ва маҳзунлик билан.
– Биз бир-биримизга ғамхўрлик қиламиз, – га-
пида давом этди Лайло. – Ўзим сизнинг хизма-
тингизда бўламан. Бу ўзимга ҳам ёқади. 
– О, Лайложо!
– Овқатни ҳам ўзим қиламан, супур-сидир ҳам 
ўзимдан ортмайди. Сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Дам 
оласиз, боққа қарайсиз. Қолган ишлар ўзимга тан. 
Сизсиз кетолмаймиз. Азиза сизсиз тура олармиди?
– Бир бўлак нон ўғирлаган одамнинг қўли ни 
кесишади, – деди Мар ям. – Эрини ўлдириб қоч-
ган иккита хотинни топиб олишса, нима қилиш-
ларини биласанми?
– Ким билиб ўтирибди? Бизни топишол майди. 


245
Минг куёш шуъласи
,
– Топишади. Эртами, кечми албатта топи-
шади. Уларнинг шундай искабтопарлари бор-
ки... – Мар ямнинг овози Лайлоникига қара ганда, 
аниқ, ишонарли ва бўлиқ жарангларди. 
– Илтимос, ўтиниб сўрайман. 
– Агар бизни ушлаб олишса, ҳаммамиз айб-
дор бўламиз. Сен ҳам, Тариқ ҳам жавоб бери-
шингларга тўғри келади. Мен эса, ҳаётингизни 
барбод қилишни истамайман. Қочоқлик осон 
эканми? Ушлаб олишса, болаларнинг ҳоли нима 
кечади? Уларни ким боқади? Толибларми? Сен 
онасан, Лайложо, онадек фикр юрит. 
– Иложим йўқ.
– Мажбурсан.
– Бу инсофдан эмас, – Лайлонинг юз-кўзлари 
кўз ёшга беланди. 
– Инсофнинг ўзи шуни тақозо қилади. Кел, 
ёнимга ёт.
Кечагина эмасмиди, Лайло Мар ямнинг тиз засига 
бошини қўйиб ётгани. Улар бир-бирининг сочи-
ни ўриб қанча-қанча кунларни ўтказишмади. 
Мар ям унинг лақиллаб айтган ҳар қандай гапи-
ни бўлмасдан эшитиб ўтирарди. 
– Ҳа, бу айни адолатдан бўлади, – деди Мар ям 
ишонч билан. – Мен эримни ўлдирдим, болаларни 
отасидан жудо қилдим. Мен сизлар билан кетол-
майман, – унинг лаблари титради. – Ўғлинг мени 
ҳеч қачон кечирмайди. Мен унинг кўзларига қан-
дай қарайман? Бунга журъатим етармикин?
Мар ям Лайлонинг сочларини битта қилиб ўриб 
қўйди.
– Мен шу ерда қоламан. Мен учун энди ҳеч 
нарсанинг кераги йўқ. Болалигимдан нима орзу 
қилган бўлсам, ҳаммасини сен менга беролдинг. 
Сен билан, сенинг болаларинг билан мен ўзимни 
бахтиёр ҳис этдим. Бор гап шу, Лайложо! Фақат 
мендан хафа бўлма.


246
Холид Хусайний
,
– Ўзингиз айтган, гулмоҳилар тўла анҳор, да-
рахтлар ўтлоқлар нима бўлади? Товуқ ва қўй-
лар-чи? – Лайло юзини Мар ямнинг тиззасига бо-
сиб, ёш боладек йиғлаб юборди. 
Мар ям Залмайга тушлик учун бир бурда нон ва 
бир нечта анжир қоқиси берди. Икки дона қоқи ва 
турли жониворлар шаклидаги бир ҳовуч печенени 
Азиза учун алоҳида халтачага солиб қўйди. 
– Қизингни менинг номимдан ўпиб қўй, – деди 
Мар ям. – Унга кўзимнинг нури, қалбимнинг қўри 
эканини етказиб қўй, илтимос.
Лайло жимгина бош ирғади. 
– Айтганимдек, автобусга ўтир. Иложи борича 
одамларнинг эътиборини тортмасликка ҳаракат қил. 
– Энди қачон кўришамиз, Мар ям опа, Мен ал-
батта кўрсатма беришим керак. Мен воқеа аслида 
қандай бўлгани, сизнинг бошқа иложингиз қолма-
ганини тушунтираман. Ахир улар ҳам одам-ку, ту-
шунар? Тўғрими?
Мар ям унга майингина тикилиб турди, кейин 
эгилиб Залмайнинг юзчасидан ўпди. Боланинг 
эгнига қизил майка, зангори иштон, оёғига яқин-
дагина Рашид олиб берган ковбойча этик кийиб 
олган эди. Қўлида кечаги коптокни қисимлаб ту-
рарди. 
– Ўзингни қўлга ол, – яна бир карра эслат-
ди Мар ям уни йўлга кузатиб чиқаркан, кейин 
болага юзланди. – Онангни хафа қилма. Мени 
кечир, хўпми?
Лайло ўғлининг қўлидан ушлаб, кўчага чиқди. 
Чорраҳага етганда, Лайло ортига ўгирилди. 
Мар ям дарча олдида улардан кўз узмай турар-
ди. У ҳозир оқ рўмол танғиб, тўқ кўк кофта ва оқ 
шалвар кийиб олганди. Мар ям унга қўл силки-
ди. Лайло муйилишда қайрилиб, кўздан йўқолди. 
Шу-шу бошқа кўришмадилар...



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish