ТЎРТИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ
Баъзида Тариқнинг боши ёрилгудек дара жада
оғрийди.
Лайло ярим кечаси уйғониб кетганида, Тариқ
майкасини бошига тортиб, оғриқдан ғужанак
бўлиб ётганини кўради. Унинг бошоғриқ дарди
Носирбоғда бошланган, турмада янада кучайган
эди. Айрим ҳолларда ҳатто оғриқнинг зўридан
бир кўзи кўрмай қолади.
– Худди ўткир пичоқ билан икки чаккамни ёриб,
миямни ковлашаётганга ўхшайди, – деганди бир
гал Тариқ. – Оғзимдан занг мазаси келади.
Ҳар гал шундай пайтларда Лайло сочиқни ҳўл-
лаб, унинг пешонасига босарди. Гоҳида Тариққа
Саиднинг дўхтири ёзиб берган оқ рангли хапдо-
рилар ҳам фойда беради. Аммо, шунақа пайтлар
бўладики, фақат чаккани маҳкам сиқиб, қимирла-
май ётишга тўғри келади. Шунда Лайло Тариқнинг
бошини силаб, қўлларидан ушлаб олади, никоҳ
узуги унинг кафтига муздек ботади.
Улар Мурига етиб, биринчи кундаёқ никоҳ дан
ўтишди. Саид ҳам ношаръий жуфтликка бош-
пана бермаганидан хурсанд эди. Унинг юзлари
Лайло тасаввур қилгандек қип-қизил, кўзлари
қисиқ ҳам эмас экан. У уйга мулла ва гувоҳларни
чақириб, Тариққа узук сотиб олиш учун пул бер-
ди. Тариқ пулни аранг олди ва Мэллга югурди.
Никоҳ маросими кечқурун болалар ухлаган пайт-
да ўтди. Мулла келин-куёвнинг бошига яшил
256
Холид Хусайний
,
ёпинчиқ ташлади, уларнинг нигоҳи кўзгу саҳ-
нида тўқнашди. Бу нигоҳларда алам ҳам, кулги
ҳам, абадий муҳаббат ваъдаси ҳам сезилмасди.
Кўзгу ёшгина чеҳраларда эрта оралаган ажин-
ларни аёвсиз фош этиб турарди. Тариқ нимадир
демоққа оғиз очганида кимдир ёпинчиқни тор-
тиб олди ва Лайлонинг хаёли бўлинди...
Ўша оқшом улар тунни илк бор шаръий эр-хо-
тин сифатида ўтказдилар. Болалар йиғма каравот-
чаларда ухлашарди. Ёшлик пайтларида Лайло ва
Тариқ қанчалар шўх, саркаш эдилар, бир-бирла-
рига тегишиб, ҳазиллашишар, кўча ларни бошла-
рига кўтариб, хандон отиб кули шарди. Мана,
орадан йиллар ўтиб, улар бир-бирининг пинжига
кирганча сокин, тинч ётишибди.
Лайло жим, худди юз берган қувончли ҳоди-
са қаршисида ўзини тамомила йўқотиб қўйган-
дек эди. Севгилиси Тариқ энди ёнида, мана, бир
ёстиққа бош қўйиб, қўлни қўлга бериб ётишибди.
Ярим кечаси чанқаб уйғонганида ҳам, Лайло
қўллар ажралмаганини кўрди. Тариқ унинг қўли-
ни худди ҳаво шарининг ипидан маҳкам тутиб
олган боладек ушлаб ётарди.
Мури Лайлога ёқиб қолди. Туманга ўралган
тонглар, тиниқ ва сокин шомлар, мунаввар тун-
лар, ям-яшил арчалар, дарахт танасида ўрмалаб
юрадиган олмахонлар, ҳамма-ҳамма си Лайлони
мафтун этди. Унда сайёҳлар қадами аримайди-
ган совғалар сотиладиган дўкончалар, кичкина
меҳмонхоналар ҳам манзур бўлди.
Лайлога иссиқ ва совуқ сувли, ҳамма шароит-
ларга эга ваннахона ҳам ёқиб тушди. Адиба тай-
ёрлайдиган хилма-хил емакларни ҳам ёқтириб
қолди. Эрталаб Алёнанинг маъраб уйғотиши ҳам
унга қандайдир завқ бағишларди.
257
Минг куёш шуъласи
,
Баъзан Лайло тинч, хотиржам ухлаб ётган бола-
ларга тикилиб, бахтдан боши айланиб кетар, томоғи-
да нимадир тиқилар, кўзлари жиққа ёшга тўларди.
Ҳар куни эрталаб Лайло эри билан хоналарни
текшириб чиқади. Белига хоналарнинг калит-
ларини бир шода қилиб боғлайди, дераза юва-
диган суюқлик идишини чўнтагига тиқиб олади.
Ҳар бир хонани супуриб, тозалаб чиқади. Орти-
дан хўмрайганча Залмай эргашади.
Тариқ ваннахоналарни тозалаб чиқади, ли-
нолеумларни ювади, сочиқ ва чойшабларни ал-
маштиради. Азиза эса, ойналарни тозалашда
онасига ёрдам беради.
Никоҳдан бир неча кун ўтгач, Лайло Азизага
Тариқ ҳақида бор гапни айтиб берди. Қизиғи,
ота ва қиз жуда тез тил топишди. Азиза отаси-
нинг ҳар бир истагини оғзидан чиқмай туриб
бажаради. Стол атрофида ўтирганда, улар худ-
ди бутун умр бирга яшагандек сирли кулимсираб
қўйишади.
Ойиси Азизага у ҳақда гапириб бераётганида
қиз қўлларидан кўзини узмай ўтирди.
– Менга ёқиб қолдилар, – деди у сиполик билан.
– У сени жуда яхши кўради.
– Ўзлари айтдиларми?
– Айтмаса ҳам билиниб туради-ку!
– Менга ҳаммасини айтиб беринг, ойижон,
билгим келяпти.
Лайло шу тариқа унга бор сирни ошкор этди.
– Сенинг отанг дунёдаги энг яхши одам.
– Энди бизни ташлаб кетмайдиларми?
– Ҳеч қачон. Менга қара. Отанг сени ҳеч қачон
хафа қилмайди, ташлаб ҳам кетмайди.
Азизанинг юзи қувончдан ёришиб кетди, Лай-
лонинг эса негадир юраги увишди.
258
Холид Хусайний
,
Тариқ Залмайга тебранма от олиб берди, ара-
вача ясади. У турмада қоғоздан шер, кенгуру, от
ва қушлар сингари ҳар хил жонзотлар шаклини
ясашни ўрганганди.
Баъзида Тариқнинг иши узоққа чўзилиб кет-
са, Залмайнинг тоқати тоқ бўлар ва унинг қўли-
даги қирқилган қоғоз парчасини тортиб оларди.
– Эшак! – деб бақирарди у. – Керакмас менга
сенинг ўйинчоқларинг.
– Залмай, – бунақа пайтда Лайлонинг тепа
сочи тикка бўларди.
– Қўявер, – хотинини хотиржам қиларди Та-
риқ. – Ҳечқиси йўқ. Бўп туради.
– Сен менинг дадажоним эмассан, – дерди
Залмай алам билан. – Менинг отам узоққа кет-
ган, у қайтиб келса, сени роса уради. Сен эса,
қочиб кетолмайсан, чунки, сенинг оёғинг битта,
дадамники эса, иккита, хўпми?
Лайло ётиш олдидан Залмайни қучоғига олиб,
биргаликда шайтонга қарши дуоларни ўқишади.
Ўғлининг доимий саволига эса, бир хилда жавоб
қайтаради: «Дадажонинг узоққа иш билан кет-
ган, қачон қайтиши номаълум!» Айнан ана шу-
нинг учун ҳам Лайло ўзидан ижирғанади. Лекин
шуниси аниқки, у ўғлини анча пайт алдаб тури-
ши керак. Залмай ҳам катта бўлади, мактабга
боради, ёлғон эса, йўқолиб кетмайди. Рост, вақти
келиб, ўғли отасини ҳам камроқ сўрайдиган бў-
либ қолади, ёши ўтиброқ қолган йўловчиларнинг
ортидан «ота» деб югурмай қўяди ва ажойиб кун-
ларнинг бирида қор босган баланд чўққиларга
тикила туриб, ҳайрат билан барча дард-алам
ортда қолганини, жароҳатлар битганини, Ра-
шиднинг қиёфаси хира тортиб, саҳна ортига че-
кинишини тушунади.
259
Минг куёш шуъласи
,
Мури Лайлога ёқарди, аммо бахт осмони бу-
лутсиз бўлмайди. Ҳаммасини ҳисоб-китоб қила-
диган пайт келади.
Дам олиш кунлари Тариқ Лайло ва болаларни
олиб шаҳар айланишга чиқади, турли майда-чуй-
далар билан савдо қиладиган дўконларга тўла
Мэлл кўчасини кезишади. Тариқ болаларни ка-
боб билан меҳмон қилади. Кўчаларни маҳаллий
аҳоли вакиллари, уяли телефонлар ва камералар
кўтариб олган европаликлар, иссиқда тоғдан қо-
чиб келган панжобликлар босиб кетади.
Автобус билан бир марта Кашмир-Пойнтга
ҳам боришди. Бу ердан кўм-кўк арчалар билан
қопланган Жалум дарёсининг сўлим водийси
яққол кўзга ташланаркан. Айтишларича, бу ерда
ҳалиям маймунлар сакраб юрармиш. Муридан
ўттиз чақиримча масофадаги Натиагали қаса-
басида ҳам бўлишди. Бу ерда 19-асрда қурилган
губернатор қасри, инглизларнинг эски қабристо-
ни ҳам ўрин олган.
Лайло баъзида дўконларнинг ойнасида ўзи,
болалар ва Тариқнинг аксини кўриб, юраги ор-
зиқади. Туппа-тузук, ғам-ташвишсиз оила!
Баъзида Азиза кечалари қўрқинчли тушлар
кўриб, бақирганча уйғониб кетади. Лайло унинг
бошида ўтириб, юзларини артиб қўяди, бағри-
га босиб ухлатади. Лайлонинг тушига кўпинча
Кобул киради. Рашиднинг уйини, зиналардан ик-
кинчи қаватга чиқиб бораётганини кўради. На-
риги хоналардан дазмолнинг кийимлар устидан
шиғиллаб юрғизилиши, эски Ҳирот қўшиқлари-
нинг хиргойиси эшитилади. Лайло эшикни оча-
ди, аммо ҳеч кимни кўрмайди.
Лайло кўз ёшларига беланганча уйғониб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |