262
Холид Хусайний
,
Бу пайтда Лайло Залмайнинг кўкрагига ша-
моллашга қарши малҳам сураётган экан. Бола
ҳозир анча тузалиб қопти.
– Эшитдим.
Толиблар «Бин Лодинни бермаймиз» дейи-
шибди, уларнинг айтишича, пуштун одатига
кўра, меҳмонни тутиб бериш меҳмондўстлик та-
омилига зид эмиш.
– Бу энағарлар меҳмондўстликни ҳам рас-
восини чиқарибди-да!
Орадан бир неча кун ўтди. Яна вестибюлда те-
левизор кўрилмоқда. Бу гал Жорж Буш нутқ ирод
қилар, ортида Америка байроғи турарди. Унинг
овозида алланечук ишончсизлик акс этарди.
– Жорж Буш уруш эълон қилди, – деди инглиз
тилини яхши биладиган Саид.
– Кимга? – ажабланди Тариқ.
– Аввал сенинг юртингга қарши.
... – Балки бу унчалик ёмон эмасдир, а? – сўра-
ди Тариқ ярим тунда Лайлонинг кўксига бош
қўйиб ётаркан. Торгина қоровулхонада, икки
қадам нарида болалар пишиллаб ухлаб ётишар,
эр-хотин болалар уйғониб қолишидан чўчиб, паст
овозда гапиришар, жуда эҳтиёткорлик билан ҳа-
ракат қилишарди. Албатта, ёш оила учун болалар
билан бундай тор жойда тунашнинг ўзига хос
машаққатлари бор. Аммо, энг муҳими, улар энди
бирга. Энди уларни ҳеч ким ажратолмайди, Лай-
ло буни жуда яхши билади. Ҳамма оғир дамлар
ортда қолди.
– Нимани назарда тутяпсан?
Улар шаръий эр-хотин бўлишса-да, Лайло ҳа-
мон Тариқни сенсирашда давом этар, негадир бу
Тариққа ҳам хуш ёқарди.
– Бизда бошланган урушни айтаман-да. Балки
яхшиликкадир?
263
Минг куёш шуъласи
,
Яна уйлар бомба ёмғири остида қолганди.
Энди америкаликлар бомбардимон қилишар, ҳар
куни телевизорда уруш манзараларини кўрса-
тишарди. Америка ҳарбийлари
Шимо лий алянс
билан келишган ҳолда дала коман дирларини яна
тиш-тирноғига қадар қуроллантира бошлади.
Ғазабга минган Лайло жаҳд билан Тариқни
ўзидан итарди:
– Яхшиликка? Одамлар, аёллар, болалар, чол-
лар тутдек тўкилаяпти, бу яхшиликками? Яна
уйлар кунпаякун бўляпти, буям яхши ликками?
– Тсс, болаларни уйғотиб юборма.
– Қандай тилинг борди? Сенингча Карам қиш-
лоғини ростдан ҳам «тасодифан» бом бардимон
қилишдими? Юзлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўл-
ди. Ўзинг кўрдинг-ку телевизорда!
– Шошма, – уни тинчлантиришга уринди Тариқ.
– Сен мени тушунмадинг. Айтмоқчи бўлганим...
– Сен бу даҳшатларни ўз кўзинг билан кўрма-
гансан, – Лайло овозини тағин бир парда кўтарди.
– Қирғинбарот авжига минганида сен қочиб кет-
гансан. Мен эса, қолганман. Уруш мен учун шун-
чаки гумбаданг-қарс эмас. Мен биламан унинг ни-
малигини, кўз ўнгимда ота-онам парчаланиб кет-
ди. Сен эса «яхшиликка» деб ўтирибсан. Уят!
– Кечир, Лайло, кечир, – у аёлининг юзлари-
ни сийпалади. – Сен ҳақсан. Мен фақат,
балки
уруш аввалгиларидан фарқли равишда бутунлай
бошқача якун топар, демоқчи эдим.
– Бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман, –
деди Лайло бу гал хиёл пастроқ товушда.
Лайлонинг
ичида нимадир жизиллагандек
бўлди. Нега Тариққа бақирди? Ахир унинг ҳам
ота-онаси шу машъум уруш қурбони эмасмиди?
Шу пайт Тариқ уни маҳкам бағрига босганини
ҳис қилди ва унга қаршилик кўрсатмади. Қўлла-
264
Холид Хусайний
,
рида, пешонасида эрининг қайноқ лаб лари таф-
тини туйди. Балки, Тариқ тўғри айтаётгандир?
Тинчлик йўли билан ҳеч нарсага эришиб бўлмас,
балким? Бу бомбардимон ҳам тез орада тугайди
дейишяпти-ку!
Ярим кечаси Залмай қаттиқ йўталди.
Лайло
ҳатто қимирлашга ҳам улгурмади. Тариқ ўрни-
дан туриб, Залмайни бағрига босди ва оҳиста қу-
чоғида тебратганча, уйча ичида кезина бошлади.
Бола ҳам унинг бўйнидан қучиб олди.
Тариқ яна ўрнида ётганида Лайло жим қолган-
ди. У эрининг юзларини силади, Тариқ нинг юз-
лари ҳўл эди.
Do'stlaringiz bilan baham: