Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

267
Минг куёш шуъласи
,
ни, жанглар тўхтаганини тушун тирди. Энди уни 
етимхонага жойлаштириш ҳеч кимнинг хаёлига 
ҳам келмайди. 
– Ҳаммамиз бирга яшаймиз – отанг, мен ва Зал-
май. Ҳеч қачон бир-биримиздан ажралмай яшай-
миз – ваъда бераман. Албатта, сен қачон дир биз-
ларни ташлаб кетасан. Кун келиб, бирорта йигит-
ни ёқтириб қоласан ва у сени олиб кетади. 
Муридан кетадиган пайт келганида Залмай 
Алёнанинг бўйнига маҳкам ёпишиб олди. 
– Залмай, тушунсанг-чи, эчкини автобусга 
чиқаришмайди. – Унга қайта-қайта тушун-
тиришга уринди Лайло. 
Тариқ Кобулга борганда унга бозордан худди 
шунга ўхшаш эчки сотиб олишга ваъда бергач-
гина, тинчиди. 
Саид билан ҳам йиғлаб хайрлашишди. У Та-
риқ ва унинг оиласи учун қадрдон бўлиб қолган-
ди-да! Саид уларнинг боши узра Қуръонни тутиб 
турди. Лайло, Тариқ ва болалар муқаддас китоб-
ни уч мартадан ўпиб тавоф қилишди. Саид улар-
нинг юкларини машинага ортиб, автобус стан-
циясигача кузатиб қайтди. Кейин йўлакда тур-
ганча уларнинг ортидан қўл силкиб қолди. 
Елиб бораётган автобус ойнасидан ортга назар 
соларкан, Лайлонинг миясини Мурини ташлаб 
кетиб тўғри қилдикми, деган савол ёриб ўтди. 
Икки акаси, ота-онаси шаҳид бўлган, ваҳшиёна 
портлашлар чанги босилмаган замин уларни қан-
дай қарши оларкан? Шу аснода беихтиёр отаси 
айтган сатрлар қулоғи остида жаранглади:
Чўлғонур ҳар томи беҳад моҳитоб анворида.
Минг қуёшнинг шуъласи порлайди ҳар деворида.
Кўзлари ёшланди. Кобул уни кутяпти. У Кобулга 
керак. Аммо олдинда уни яна бир видо кутмоқда. 


268
Холид Хусайний
,
Уруш Кобул, Ҳирот ва Қандаҳорни боғловчи афғон 
йўлларининг дабдаласини чиқарганди. Эндилик-
да Ҳиротга фақат Эрон орқали, Машҳаддан ўтиш 
мумкин эди. Шу боис бир оқшом Машҳадда, меҳ-
монхонада тунашга тўғри келди. 
Жуда гавжум ва сершовқин шаҳар экан. Лайло 
ойнадан сирғалиб бораётган хиёбонлар, масжид-
лар, ресторанларга қараб борарди. Мана, мино-
ралари ва гумбази осмонга санчилиб турган оби-
да – шиаларнинг саккизинчи имоми – Имом Ризо 
мақбараси. Қандай қурилган бўлса, шундайлигича 
сақланиб келмоқда. Афғо нистонда-чи? Қанча-қан-
ча тарихий оби далар вайронага айланди. Негадир 
шу зумда баҳайбат Будда ҳайкалларини кўз олдига 
кел тирди. Афғонлар ана шундай мўъжизани асраб 
қолишолмади. 
Эрон – Афғон чегарасига етгунча ўн соатча йўл 
босишди. Чегарага яқинлашган сари ойна орти-
даги манзаралар ҳам кўнгилсиз, нохуш тус олар-
ди. Йўлларда яккам-дуккам қочоқлар лагерлари, 
чанг-тўзон ичида қолган қора чодирлар, тунука 
уйлар, ялангоёқ болалар кўз га ташлана бошлади. 
Лайло Тариқнинг қўлидан маҳкам тутиб олди. 
Ҳиротнинг аксарият кўчаларига тош ётқизил-
ган, хушбўй арчалар экилган, бузилган бинолар 
тиклана бошлаганди. Светофорлар мунтазам 
ишлар, электр таъминотида ҳам узилиш йўқ... 
Ҳирот ҳокими Исмоилхон Кобулнинг кўрсатма-
сини кутиб ўтирмай, Эрон–Афғон чегарасидаги 
божхона масканларидан тушадиган маблағнинг 
катта қисмини ободончилик ишларига ажрата-
ётгани ҳақида Лайло қачондир эшитганди. 
Уларни «Муваффақ» меҳмонхонасига олиб бо-
раётган таксичи ҳам ҳоким ҳақида оғзидан бол 
томиб гапириб кетди. 
Икки кун меҳмонхонада яшаш учун шу пайт-
гача жамғарган пулларининг бешдан бирини 


269
Минг куёш шуъласи
,
сарфлашга тўғри келди. Бошқа иложи ҳам йўқ 
эди. Машҳаддан келгунча болалар анча ҳолдан 
тойишганди. Хона калитини топшираркан, кекса 
маъмур бу ерда жуда кўп журналистлар, хайрия 
ташкилотлари вакиллари яшашини маълум қилди. 
– Бир пайтлар бу ерда Бин Лодиннинг ўзи ҳам 
бир кун туриб кетганди, – деди у паст овозда 
мақтанаркан. 
Хонага иккита каравот қўйилган, ваннада 
жўмракдан совуқ сув оқиб турар, деворда шоир 
Абдуллоҳ Ансорийнинг портрети осилган эди. 
Деразадан йўлакларига ғишт ётқизилган, гулла-
ри барқ уриб очилган хиёбон кўзга ташланади. 
Болалар хонада телевизор йўқлигидан шикоят-
ланишди. Кейин бирин-кетин уйқуга кетишди. 
Тунда Лайло босинқираб, бир марта уйғониб ҳам 
кетди. Кейин қандайдир туш ҳам кўрди, аммо 
мазмуни эсида қолмади. 
Эрталаб нонуштадан сўнг, Тариқ такси тутиб 
келди.
– Сен ёлғиз ўзинг бориб келмоқчимисан? – 
сўради у Лайлодан. 
Азиза отасининг қўлидан ушлаб олди, Залмай 
унинг оёғига ёпишди. 
– Шунақа.
– Мен хавотир оламан-ку!
– Ҳаммаси яхши бўлади. Ваъда бераман. Сен 
болаларни бозорга олиб бор. Ул-бул оларсан. 
Такси жўнаб кетиши билан Залмай йиғламси-
раб, Тариққа ёпишди. Бу Лайлони қувонтирди. 
... – Ҳиротликка ўхшамайсиз? – деди сочи ел-
касига тушган таксичи ва кўзгу орқали Лайлога 
бир қараб олди. Унинг сийрак мўйлови остидан 
жароҳат изи сезиларди. Орқа ойнада сочлари 
икки ўрим қилинган, ёноқлари қизғиш қизнинг 
сурати ёпиштирилган экан. 



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish