ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
– Мен юқорида Мар ям холам билан ўйнаётув-
дим.
– Ойинг-чи?
– Ойим пастда ўша эркак билан гаплашиб
ўтирганди.
– Тушунарли, – деди Рашид. – Яна иккита хо-
тин тил бириктирибди-да!..
236
Холид Хусайний
,
Негадир унинг юз чизгилари мулойимлашди.
Пешонасидаги ажинлар текисланди. Шубҳа ва
ишончсизлик аломатлари ҳам қаёққадир йўқол-
ди. Рашид хотиржамлик билан уларнинг рўпара-
сига ўтириб олди. Унинг кўриниши кучли тўфон
пайтида қандай йўл тутиш ҳақида қатъий қа-
рорга келган кема дарғасини эслатарди.
У қарор қабул қилганди.
Мар ям нимадир демоқчи бўлганида, унга қўли
билан имо қилди.
– Энди кеч, Мар ям! – Кейин эса, Залмайга со-
вуққонлик билан амр этди. – Сен тепага чиқ, ўғлим!
Залмайнинг юзларида даҳшат аксланарди. У
кўзларини катта-катта очганча ҳаммага бир-бир
қараб чиқди. Ўйламай-нетмай гапирган гапи
қандай оқибатларга олиб келганини, чамаси,
анг лагандек эди.
Энди нима бўлади?
– Тезроқ! – бақирди Рашид.
У ўғлининг тирсагидан тутиб, тор зина томон-
га судраб кетди. Залмай қаршилик кўрсатмади.
Мар ям билан Лайло жим туришарди. Улар Ра-
шиднинг нуқтаи назарини билмоқчи бўлгандек
бир-бирига савол назари билан боқарди.
– Мен у ёқда меҳмонларга эшик очиб, жома-
донларини ташиб юрган пайтимда, ўз уйимда
шунақа шармандали ишлар бўлаётган экан-да?
Яна ўғлимнинг кўз ўнгида! – деди зинапоялардан
кўтарилаётган Рашид ўзига ўзи гапириб.
Жимликни юқори қаватдан келаётган оғир ва
зулмкор қадам товушлари бузиб турарди. Кейин
эшикнинг қарсиллаб ёпилгани ва калитнинг ғи-
жирлаб буралгани эшитилди. Яна оғир қадамлар
зиналардан пастлай бошлади.
Рашид пастга тушгач, бир қўли билан калитни
чўнтагига жойларкан, иккинчи қўлида камари-
ни қисмлаб олган, тўқаси ерга тегиб турарди.
237
Минг куёш шуъласи
,
Мар ям унинг оёғи остига ўзини отган эди, хо-
нанинг бир четига бориб тушди. Камар визилла-
ганча ҳавони кесиб тушди. Лайло қимирлашга
ҳам улгурмади. Зарб қоқ пешонасига келиб туш-
ди. Аввалига кафтини чеккасига босди, кейин
бир қонга беланган кафтига, бир Рашидга анг-
райиб қаради. Бирданига таажжубнинг ўрнини
нафрат эгаллади.
Рашид камарни иккинчи бора силтаганида,
Лайло чаққонлик қилиб, тўқасидан тутиб қолди.
Аммо, эри куч билан камарни тортиб олди. Ка-
мар яна бир зувиллади. Бу гал Лайло чап бериш-
га улгурди. Рашидга томон сапчиб, унинг қулоғи-
га чанг солди. Рашид эса, сўкинганча, Лайлони
бир четга итқитиб ташлади. Аммо, қочишнинг
имкони йўқ эди. Рашид Лайлони деворга қисиб,
камарнинг тўқаси билан аямай савалашга туш-
ди. Камар тўқаси қип-қизил қонга беланди.
Зарбалар аёлнинг кўкрагига, юзига, қўл ларига,
елкаларига келиб тушарди. Мар ям зар баларнинг
ҳам, ўзининг самарасиз илти жоларининг ҳам са-
ноғини йўқотиб қўйди. Камар ҳамон силтанарди.
Тартибсиз зарбалар, тепкилар, муштлар унинг
кўз ўнгида чирпирак бўлиб айланарди. Шу чоқ
кимнингдир тирноқлари Рашиднинг бўғзини, пе-
шонасини, юзларини тимдалаётганини пайқади.
– Сенинг адабингни мен бераман энди, мен! –
Мар ям ҳатто ўз овозини ўзи танимади.
Рашид Лайлони чангалидан бўшатди ва унга
ўгирилди. Аввалига у Мар ямни кўрмади, кўзла-
ри қисилиб, қараши янада қаҳрли, қасоскор тус
олди. Шу онда Мар ямнинг кўз олдида тўй маро-
сими жонланди. Ўшанда уларнинг нигоҳлари илк
бора кўзгу сатҳида тўқнашганди. Норасида ке-
линнинг кўзлари ўшанда шафқат, илтифот тилаб
мўлтирар, эркакнинг қатъий нигоҳларида эса,
бефарқлик ва лоқайдлик акс этарди.
238
Холид Хусайний
,
Мана ўша нигоҳлар. Бу гал ваҳшат ва қабоҳат
чақнамоқда бу кўзларда. Нега?
Мар ям ёмон хотин бўлдими? Хиёнат қилдими?
Қадрига етмадими? Уйини саран жом тутмади-
ми? Об-овқатини вақтида едир мадими? У эри-
нинг олдида қандай гуноҳга қўл урди? Нима са-
бабдан бу эр уни бутун умр азоблаб келди? Ахир
шу одамга ёшлигини, бутун ҳаётини қурбон қил-
мадими?
Камар ерга тушиб кетди. Тушунарли. Энди
қўллари билан ишга киришади чамаси.
Лайло чаққонлик билан полдан ниманидир
олди. Унинг қўлларида синган стаканнинг қир-
радор парчаси ярақлаб турарди. Бир сониядан
сўнг Рашиднинг бўғзидан қон тирқираб, кўйла-
гини қизилга бўяй бошлади. Рашид шердек ўки-
риб, Лайлога ташланди. У ерга қулади. Бир зумда
эр унинг устига чиқиб, бўғзига чанг солди. Лайло
хириллашга тушди. Мар ям унинг елкасига кана-
дек ёпишганча ажратишга тиришди. Кейин эри-
нинг панжа ларини ёзишга уринди, қўлларидан
тишлади. Фойдасиз. У Лайлонинг бўғзини янада
кучлироқ сиқарди.
«Ҳозир бўғиб ўлдиради, – ўйлади Мар ям. – Унга
кучимиз етмайди. Бошқа чора йўқ!»
Хонадан отилиб чиқди. Залмай тепадаги хо-
нанинг эшигини тинимсиз муштларди. Бел курак
омборхона деворига суяб қўйилганди. Рашид Мар-
ямнинг қайтиб кирганини билмай қолди.
Лайлонинг юзлари кўкариб кетган, кўзлари
косасидан чиқа бошлаганди. Ҳатто қаршилик
кўрсатишга ҳам мажоли қолмабди шўрликнинг.
Йигирма етти йил ичида Рашид Мар ямнинг ни-
маларини тортиб олмади? Энди Лайлодан ҳам
айирмоқчи!
Мар ям белкуракни азот кўтарди.
– Рашид!
239
Минг куёш шуъласи
,
Рашид ўгирилиб қаради. Худди шу лаҳзада
белкуракнинг ўткир тиғи унинг чаккасидан ёриб
кирди. Панжаларини кенг ёйиб қонга беланган
бошини чангалладию, ёнбошига гурсиллаб аға-
нади. Энди унинг юзида на ғазаб, на қабоҳат
асари қолганди.
«У қасос муддати етганини тушундимикин? – де-
ган чаққон ўй тилиб ўтди Мар ямнинг тафаккури-
ни. – Балки сўнгги дамда виждони уйғонгандир».
Мар ям умрида илк бор... илк бор эрининг кўз-
ларига тик ва дадил боқди. Унинг кўзларида ваҳ-
шиёна адоват учқунларини кўрди. Лаблари ҳам
қаҳр-ғазаб билан қийшая бошлабди.
«Агар ҳозир тинчитмасам, тўппончасини ола-
ди-да, мен ҳам, Лайлони ҳам отиб ташлайди».
Мар ям бор кучини ишга солиб, белкурак би-
лан иккинчи бор эрининг бошига туширди.
Бадбахт бир умрнинг интиҳоси учун ана шу
зарба кифоя қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |