Бироқ буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳамма инсон ҳам бу даражага етишавермаслигини таърифлаб, ҳақиқий инсон ва ҳайвонсифат инсонларни борлигини фарқлашга чақиради. Ҳақиқий инсон - ҳайвоний ҳусусиятлардан пок бўлади, ёки ўзини поклаб комилликка интилади. - Бироқ буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳамма инсон ҳам бу даражага етишавермаслигини таърифлаб, ҳақиқий инсон ва ҳайвонсифат инсонларни борлигини фарқлашга чақиради. Ҳақиқий инсон - ҳайвоний ҳусусиятлардан пок бўлади, ёки ўзини поклаб комилликка интилади.
- Навойининг кўрсатишича, инсон қиёфасини белгиловчи дастлабки нарса иймондир. Иймоннинг йўқлиги эса, одамни ҳайвонга тенглаштиради. Демак инсон энг аввало иймонга эга бўлиши лозим. Шундан сўнг унинг инсон сифатидаги ҳақиқий қиёфаси намоён булади. Чунки Навоий айтгандек
- Кимки жаҳон аҳлидин инсон дурур
- Балки нишони анга имон эрур.
- Навоий имон Комилликка интилишнинг боши эканини таъкидлаб имонли инсон энг аввало сабр, шукур ва ҳаёга эга булади, дейди. Улуғ шоирнинг фикрича иймон билан боғлиқ булган бу уч фазилатга эга бўлмаганларни одам деб булмайди. Зотан Навоий «Махбуб ул-қулуб» асарида ёзганидек «Кимда иймон бўлмаса ундан одамийлик ҳам йўқ»- деб уқтиради.
- Демак маънавий баркамол инсон тарбиясида, улуғ Навоий, Тасаввуф ва тариқат бобида кўрсатилган амалларни ижро этмоқ зарур. Биз юқорида баркамол инсонни тарбиялаб етиштириш учун 6 фазилатни булиши шартлигини айтганимиз. Шуни учтаси жисмоний, ақлий ва руҳий, соғломлик деб таъкидладик. Жисмоний, ақлий ва руҳий соғлом фарзандни вояга етказиш, тарбиялаш бу муҳим иш эканини ҳам айтиб ўтдик.
- Аммо бундай фарзанд тарбиясини қачондан бошлаш керак?
Маънавий баркамол инсонни тарбиялашни кўчат экиб, уни авайлаб парваришлаган ҳолда вояга етказишга қиёслаш мумкин. Айтайлик, Сиз баҳор фаслида бориб олма кўчатларидан сотиб олдингиз, ховлингизга экиб қўйдингиз, қани айтинг-чи, ўша сиз орзу қилган олмани янги экилган кўчат вояга етиб мева қилгўнча кўтиб, мевага ишлов берасизми, ёки дастлабки йилданоқ кўчатгами? Бизнингча, кўчат экилган кундан бошлаб уни парвариш қилиб яхши қарайсиз, тагини чопасиз, менерал ва маҳаллий ўғит берасиз, сув қўясиз, мевали дарахтнинг ошиқча шохларини кесиб шакл берасиз. Ана энди қарабсиз-ки, ҳалиги сиз ҳавас қилган ёқут олма дунёга келади. - Маънавий баркамол инсонни тарбиялашни кўчат экиб, уни авайлаб парваришлаган ҳолда вояга етказишга қиёслаш мумкин. Айтайлик, Сиз баҳор фаслида бориб олма кўчатларидан сотиб олдингиз, ховлингизга экиб қўйдингиз, қани айтинг-чи, ўша сиз орзу қилган олмани янги экилган кўчат вояга етиб мева қилгўнча кўтиб, мевага ишлов берасизми, ёки дастлабки йилданоқ кўчатгами? Бизнингча, кўчат экилган кундан бошлаб уни парвариш қилиб яхши қарайсиз, тагини чопасиз, менерал ва маҳаллий ўғит берасиз, сув қўясиз, мевали дарахтнинг ошиқча шохларини кесиб шакл берасиз. Ана энди қарабсиз-ки, ҳалиги сиз ҳавас қилган ёқут олма дунёга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |