Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш мамлакатимизда ўз ечимини топди.Анашу мақсадда ”Таълим тўғрисида”ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Биз бу ҳақда юқорида батафсил баён этганмиз. Инсон фарзандини илм маърифат билангина жаҳолатдан қутқариш мумкин. Илмсиз одам ҳеч қачон маърифатли бўлмайди. Илм эса инсонни бутун умрида ҳаёт йўлини ёритувчи маёқдир. Шу боис хадису-шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад Саллолоҳу Алайҳи васалам ўз хадисларида айтадилар: Гарчи Хитойда бўлса ҳам илмга интилинг, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир мўминга фарздир. - Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш мамлакатимизда ўз ечимини топди.Анашу мақсадда ”Таълим тўғрисида”ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Биз бу ҳақда юқорида батафсил баён этганмиз. Инсон фарзандини илм маърифат билангина жаҳолатдан қутқариш мумкин. Илмсиз одам ҳеч қачон маърифатли бўлмайди. Илм эса инсонни бутун умрида ҳаёт йўлини ёритувчи маёқдир. Шу боис хадису-шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад Саллолоҳу Алайҳи васалам ўз хадисларида айтадилар: Гарчи Хитойда бўлса ҳам илмга интилинг, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир мўминга фарздир.
- Ёшларни илм олишлари учун мамлакатимизда барча имкониятларимиз мавжуд. Уларнинг орасидаги ихтидорли ёшларнинг чет элларда ўқиб келишлари учун 1997 йилда «Умид» жамғармаси тузилди ва хозиргача бир неча ёшлар АҚШ, Япония, Германия, Англия каби мамлакатларда билим олиб қайтдилар.
- Маънавий баркамолликнинг яна бир шарти юксак маънавият эгаси бўлмоқ.
Биз маънавий баркамолликни ҳам қўйидаги уч йўналишда кўриб чиқамиз: - Биз маънавий баркамолликни ҳам қўйидаги уч йўналишда кўриб чиқамиз:
- 1. Шахс маънавиятининг муҳим меъзонлари.
- 2. Юксак маънавий камолот соҳиби бўлиш шартлари.
- 3. шахс маънавияти жамият юксалишини омили эканлиги.
- бу уч йўналишда инсон маънавий баркамоллиги ҳақида фикир юритишдан аввал маънавият ўзи нима? деган саволга жавоб берайлик.
- Бунинг учун оддий бир мисол келтираман. Агар ҳайвоннинг олдига емиш қўйсангиз у хатто ёнида турган боласини ҳам сузиб, суриб ташлаб ўзи ейди аммо одамзод қорни очиб кўзлари мўлтираб турган боласини хайдаб юбориб ўзи емайди. Инсон боласини ота-онасини, бошқаларни манфатини ҳам ўйлайди. Одамзотдаги мана шу фазилатнинг ўзи унинг маънавиятини борлигига нишондир. Агар шу нуқтаи назардан қараб маънавиятга таъриф берсак, содда қилиб инсонни жамики жонзодлардан ажратиб сарвар қилиб турган фазилатларини мажмуи маънавият деб аталади-десак бўлади.
- Инсондаги бундай фазилатлар: бошқаларнинг манфатларини ўйлаши, саҳийлиги, яхшилиги, ҳушмуомумалалиги, инсонпарварлиги, яхши муомуласи, яхши ахлоқи, яхши одоби, ор-номуси иффати, ҳаёси, ибоси каби юзлаб фазилатлари қанча кўп бўлса одам шунчалар маънавий бой бўлади. Агар акси бўлса маънавий қашшоқ бўлади.
- «маънавият-деб уқтиради Президент-инсонга ҳаводек, сувдек зарур. Сахродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади, худди шунингдек инсон ҳам неча-неча азоблар ва қийинчиликлар билан маънавият чашмасини излайди. Ер оила, ота-она, болалар, қариндош уруғлар, қўни-қўшнилар, халқ, мустақил давлатимизга садоқат, инсонларга ҳурмат, ишонч, хотира, виждон эркинлик-маънавиятнинг маъноси ана шундай жуда кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |