Маънавиятимизнинг буюк намояндалари ўтмишдаги аждодларимизнинг бизларга мерос қилиб қолдирган асарларни, панд-насихатларини ўқисак, ўргансак уларнинг барчасида шахс маънавий баркамоллик ва комил инсонлик даражасига етиш учун нафсни енга олишга чақирганини кўрамиз. - Маънавиятимизнинг буюк намояндалари ўтмишдаги аждодларимизнинг бизларга мерос қилиб қолдирган асарларни, панд-насихатларини ўқисак, ўргансак уларнинг барчасида шахс маънавий баркамоллик ва комил инсонлик даражасига етиш учун нафсни енга олишга чақирганини кўрамиз.
Иймонсиз одам ёмон одам, мақсадсиз, режасиз ва хосиятсиз одамдир. Унинг хосиятсизлиги шундаки, иймон-эътиқодлиги йўқлиги учун у ҳамма вақт ўзининг манфаатини устун қўяди. Бошқаларни қақшатиб бўлса ҳам, ўзини хушнуд қилишни ўйлайди. - Иймонсиз одам ёмон одам, мақсадсиз, режасиз ва хосиятсиз одамдир. Унинг хосиятсизлиги шундаки, иймон-эътиқодлиги йўқлиги учун у ҳамма вақт ўзининг манфаатини устун қўяди. Бошқаларни қақшатиб бўлса ҳам, ўзини хушнуд қилишни ўйлайди.
- Бундай одамнинг хосиятсизлиги яна шундаки, у пулинг учун, амалинг учун ёки тегадурган фойданг учун дўст бўлади.
- Одам боласи ўз-ўзидан маънавий баркамол бўлиб қолмайди. Ҳар қандай инсоннинг шахси камол топишида ўзига-ўзи мутасаддидир.
- Инсоннинг ўзидан бошқа ҳеч қандай ташқи куч уни баркамол инсонга айлантиролмайди. Бошқача қилиб айтганда инсонни инсон даражасига, уни камолот даражасига кўтаришда фақат ўзи мутасадди эканлигини унутмаслик керак.
- Бошқалар: ота-она, устоз-муаллим ёки ака-ука инсонни камолот чўққисига кўтарилишини ҳохлайди, орзу қилади, ўқиттиради, йўл-йўриқ кўрсатади, бироқ ўзининг келажаги учун шахснинг ўзи интилмаса, ўзи қизиқмаса, қолган инсонларнинг ҳатти-ҳаракати ўринсиз ва натижасиз қолаверади.
Маънавий жамият ички дунёсининг, қадриятларининг воқелиги бўлиб қолмасдан унинг яшовчанлигини таъминловчи куч ҳамдир. Маънавияти бой халқнинг, жамиятнинг руҳияти ижодкорликка, турмушни янгилашга янада катта ютуқларни қўлга киритишга қаратилган бўлади. - Маънавий жамият ички дунёсининг, қадриятларининг воқелиги бўлиб қолмасдан унинг яшовчанлигини таъминловчи куч ҳамдир. Маънавияти бой халқнинг, жамиятнинг руҳияти ижодкорликка, турмушни янгилашга янада катта ютуқларни қўлга киритишга қаратилган бўлади.
- «Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди» - дейди Президент И.Каримов.
- Жамиятни иқтисодий ўстириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, тараққий эттириш учун ҳам инсонларни юксак маънавиятли бўлиши талаб қилинади. Чунки моддий неъматларни яратиш жараёнининг ўзи маънавиятдан бошланиб маънавий неъматларни яратиш билан якунланади. Зотан, маънавий қадриятларнинг асосий воситалари бўлган инсоннинг тафаккури, тасаввури, ҳиссиёти кўп жихатдан моддий ишлаб чиқариш, моддий воситалар билан узвий боғлиқ бўлади.
- Жамият тараққиётини моддий неъматларни ишлаб чиқаришсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, моддий неъматларни ишлаб-чиқариш, ҳаётни фаровон таъминотини етарли қилишни ҳам юксак маънавиятсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки юқорида айтганимиздек, меҳнат ҳам онг махсули, онгсиз, ақлсиз ҳеч қачон инсон моддий неъматларни ҳам ишлаб чиқара олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |