-



Download 4,97 Mb.
bet50/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Ҳалифа :

  1. Илм, яъни Аллохнинг барча хукмлари бўйича олим бўлмоғи.

  2. Адолат, Аллох таолонинг хукмларини ва инсонларнинг хақ - хуқуқларини адо этишда одил бўлмоғи.

________________________________________________________________________________________________________


Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 70 – бет.

95



  1. Кифоят, яъни ҳалқини химоя қилишга ва душман билан уруш қилишга қодир бўлмоғи.

  2. Жисмоний ва фикрий жихатдан соғлом бўлмоғи.

  3. Қурайший яъни Қурайш қабиласига мансуб бўлмоғи лозимлиги хақида шартларни келтирмайдилар.

Шу билан бирга мободо ҳалифа сайлашга тўғри келиб қолган тақдирда хам бу лавозимга номзод кўрсатиш хал қилиниши ўта мушкул муаммодир. Шунинг учун хам, уламолар, дунё мусулмонлари модомики, Аллохнинг буюрган фарзлари ва Пайғамбаримизнинг суннатлари асосида исломнинг беш рукни, яъни имон, намоз, закот, рўза, хаж ибодатларини адо этиш имкониятларига эга эканлар, ҳалифалик бошқарувисиз хам дунёда мусулмончилик давом этаверади, деб хисоблайдилар. Хизбчиларнинг ҳалифаликсиз қилинган мусулмончилик қабул эмас деган даъволари эса мутлақо нотўғридир. Агар уларнинг даъволарида асос бўлганида эди бу ишни энг аввало ҳалифаликни тиклаш таклифини Арабларда кўрган бўлардик. Лекин юқорида айтиб ўтканимиздек бу таклифни қурайши қабиласига мансуб бўлган арабларнинг ўзлари хам хозиргача қабул қилган эмас.


Терроризм психологияси.


Замомавий терроризмнинг психологик хусусиятлари.
Бугунга келиб терроризм умумбашарий хавфга айланди. Уни жиноий хатти-харкатининг муайян кўриниши сифатида юридик жихатдан таснифлаш заруратидан ташқари, тарихий илдизларини, юзага келишининг ижтимоий-психологик сабаб ва оқибатларини ўрганиш, сиёсий жихатдан тахлил қилиш эҳтиёжи туғилмоқда. Терроризм деган офат сайёрамизнинг турли минтақаларида бош кўтараётгани, бу офат умумбашарий сивилизатсия учун катта хатар экани бугунги кунда хеч кимга сир эмас. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг деярли хар бир нутқида бу глобал муаммога жиддий эътибор бериб ўтади. Динни ниқоб қилиб, турли қўпорувчиликлар, зўравонликлар содир этаётган кучлар муайян марказлар томонидан бажарилмоқда. Буни сўнги йилларда нафақат юртимизда, балки АҚШ, Россия, Жазоир, Покистон, Саудия Арабистони, Туркия, Буюк Британия каби мамлакатларда юз бераётган воқеалар хам кўрсатиб турибди. Терроризм Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасида назарда тутилган
ва портлатишлар, ўт ёқишлар ёки одамларнинг халок бўлиши, катта мулкий зарар келтириш ёхуд ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келиш хавфини туғдирувчи бошқа харакатлар содир этишдан иборат болган ва жамотчилик хавфсизлигига қарши қаратилган жиноят. Терроризм ва халқаро терроризм

96
уюшган жиноий гурух сифатида худудий ва миллатлараро муаммоларни юзга келтиради. Ҳозирги кунда террорчи шахс ва террорчилик хатти-харакатларини юзага келтирувчи психологик механизмлар тўлиқ ўрганилмаган, шунинг учун терроризмга қарши курашиш ва уни олдини олишда психологик билимлар мухим ўрин эгаллайди.


Замонавий терроризмнинг психологик ўзига хос белгилари:



  1. Террор- психологик тасир этиш воситаси;

  2. Террорчилик актлар олдиндан пухта режалаштирилади ва вахшиёна амалгам оширилади;

  3. Террор умуминсоний қонуниятларни инкор этади;

  4. Ўз қарашларини очиқ-ойдин ошкора этади;

  5. Террорчилик замонавий оммавий ахборот воситалари билан қуролланган.

Унинг ўзига хос хусусиятларидан бири инсонлар онгида қўрқув хиссини пайдо қилиш, жамиятда мураккаб вазиятни юзага келтиришдан иборат. Одамлар онгида қўрқув хиссини пайдо қилиш унинг асосий мохияти саналади. Уларнинг асосий обекти ким террор қурбони бўлгани эмас, балки кимнинг тирик қолганидир. Террорчиликнинг асосий мақсади одам ўлдириш эмас тирик қолган шахсларни рухан синдиришдир. Шу нуқтаий назардан террорчилик фақат моддий ва сиёсий зарар етказади.
Террорчилик актини содир этиш бу оддий иш бўлмай, у яширинча, пухта ва мукаммал равишда амалгам оширилади. Бу ишларни амалга ошириш учун ойлаб, йиллаб тайёргарлик кўрилади.
Террор умуминсоний қонуниятларни инкор этади инсонларнинг хуқуқ ва эркинликларини тан олмайди. Террорчилар ўз хатти-харакатларини очиқ-ойдин ошкор қиладилар. Террорчилик жамиятда ноошкора эълон қилинган удум, унинг асосида қадирсизланган инсон хаёти мавжуддир.
Ҳозирги кунга келиб террорчилик замонавий-оммавий ахборот воситалари билан тўлиқ қуролланган. Баъзи ҳолатларда оммавий ахборот воситалари орқали улар инсонлар онгига кучли психологик тасир кўрсатадилар.
Террорчилик фаолиятида катта аудиторийларга, кенг оммага тасир ўтказиш мухим ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, замонавий террорчиликда ижтимоий хавфли бўлган қуйидаги сифатлар аниқ намоён бўлади:

  • инсонларнинг оммавий қурбон бўлиши, моддий зарар келтириши, унингошкорона ва ҳамда вахшиёна тус олиши;

  • Террорчилик тизимининг моддий-техник жихатдан қўллаб-қувватлашнинг юқори даражаси;

Террорчилик тизимининг моддий-техник жихатдан қўллаб-қувватлашнинг юқори даражаси;
________________________________________________________________________________________________________
Р.Х.Душанов, Ё.Фарфиев. Касбий Психология “марузалар курси” Тошкент 2010-йил. 172-бет.

97


  • Халқаро террорчилик тизимининг фойдали қазилмалар хамда энергия манбаларига эгалик қилиш учун интилиши;

  • Халқаро ва миллат даражасидаги террорчилик тизимлари ўртасида қатъий алоқа, шу билан бирга, одам савдоси, қурол-яроғ, психотроп моддалар ва наркотик воситалар билан алоқадорлиги;

  • Ёлланма шахслардан фаол фойдаланиш;

  • Ядро қуроли,химик, биологик ва бошқа оммавий қирғин қуролларига эга бўлишга интилиш, Террорчиларни ушбу қуроллардан жиноий фаолиятларида фойдаланиш хавфи;

  • янги террорчилик кўринишларини пайдо бўлиши ( мухим саналган давлат ва жамиятдаги компютер бошқарув тизимини блокировка қилиш);

  • жиноий ташкилотлар қарамоғи остида ҳаракат қилиши, яъни жангариларни тайёрлаш учун ўқув марказлар ва лагерлар, қурол-яроғ ва озиқ овқат учун омборхоналар ташкил этиш, террорчилик актларини содир этиш учун фирма, банк ва фонд ташкилотлари хизматидан фойдаланиш ва бошқалар.

Бундан кўриниб турибдики, террорчилик фаолияти ва у амалга ошириши мумкин бўлган қилмишлар жамият учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Терроризмга қарши курашишда самарали усулларни ишлаб чиқиш ва уни дадбиқ этиш учун унинг келиб чиқиши ва намоён бўлиши хақида тасаввурга эга бўлиши керак.

  • Террорчилик актларини содир этадиган жойларни олдинда кўра билиш жуда қийин, баъзан умуман аниқлаб бўлмайди, бироқ жиноятчилар юқори даражада натижага эришиш учун обект танлайдилар.

  • Террорчи шахснинг сифатларини одатда аниқлаб бўлмайди (ўз жонига қасд қилади, у воқеа жойидан қочиб кетганида ҳам номалум бўлиб қолади).

  • Халқаро терроризм жахон бўйлаб тарқалмоқда, шунинг учун Террорчиларни хужм қилиш обекти аҳоли, маъмурий бинолар ва қурилмалар бўлиб, улар нафақат террорчилик актлари олиб бораётдан давлат худудида, балки бошқа давлатларда хам ўз аксини топади.

Юқоридагиларни хисобга олган холда шундай хулосага келиш мумкинки, терроризмга қарши кураш коплекс тарзда амалгам оширилиши (террорчи гурухлар ва аъзоларининг йўналганлик даражасини аниқлаш, Террорчиларнинг халқаро алоқаларини бузиш, содир этилиши мумкин бўлган террорчилик актларига тайёргарлик хақида маълумотга ўз вақтида эга бўлиш, айбдорларни ушлаш ва уларни хуқуқни мухофаза қилиш органлари ихтиёрига топшириш) лозим. Террорчилик актларини содир этувчининг шахси, содир этилиши вақти ва жойининг номаълумлигида асосий диққат-етиборни акт содир этилиши мумкин бўлган обектларга ва улар томонидан фойдаланиш мумкин бўлган воситаларга қаратиш керак. Турли кўринишдаги жиноятларга қарши комплекс тарзида олиб бориладиган курашда асосий эътиборни жиноятларни келтириб
________________________________________________________________________________________________________
Р.Х.Душанов, Ё.Фарфиев. Касбий Психология “марузалар курси” Тошкент 2010-йил. 173-174-бет.

98
чиқарувчи шарт-шароит ва сабабларга қаратиш лозим. Замонавий халқаро ва миллий терроризмда бундай таъсир этиш бази бир қийинчиликларни юзага келтиради. Террорчи шахсининг замонавий сифатлари ўзига хос хусусиятга эга. Бу одатда диний фанатлар, замонавий сивилизатсия ва маданиятга бўлган мунсабат, бошқа этиқодларга ва бошқача фикирловчиларга ғаразлик билан қарашда намоён бўлади. Террорчилик актини содир этишга чоғланган шахс маълуки ўзини қурбон қилишга тайёр бўлади. Бундай инсонларнинг шахсига таъсир этиш жуда хам қийиндир. Уларни қайта тарбиялашни умуман иложи йўқ. террорчи шахсни индивидуал тарбиялаш мумкин, буни эса инсоний, барча маданий қадриятлар ўз аксини топган демикратик давлатда амалга ошириш мумкин. Терроризм маълум сабаб ва вазиятга кўра пайдо бўлади. Бу сабаблар шахсий (фанатик тарбия базаси асосида) мотивлар бўйича, яни яқин қариндошларидан (турмуш ўртоғи, отаси, акаси) бирининг ўлими ёки қамалиши, уруш даврида уйининг бузилиши ёки моддий бойлигини йўқотиши натижасида намоён бўлади.





Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish