-


Терроризмнинг моҳияти ва турлари



Download 4,97 Mb.
bet2/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Терроризмнинг моҳияти ва турлари

Бугун экстремизм ва терроризмнинг мохияти 200дан ортиқ тарифга эга бўлган терроризмнинг моҳиятини билиш учун даставвал унинг тарихини ўрганиш талаб этилади. Бу борада тарихчи, сиёсатшунос ҳамда хуқуқшунос олимларнинг билдирган фикирлари бир-биридан фарқ қилмоқда.


Америкалик мутахасислар Т.Арнольд ва М.Кеннедилар терроризм тушунчасига таьриф бериб бўлмайди, деган фикрга кўпчилик қўшилади деб ҳисобласалар. Уларнинг ватандошлари В. Маллисон ва С. Маллисон эса террорчилик жинояти ҳақида сўз юритиб, террор - бу оммавий ёки сиёсий мақсадларга эришиш учун мунтазам равишда ашаддий зўрлик ишлатиш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдир деб такидлайди.3 Буюк Британиялик олим Б. Крозье: “терроризм сиёсий мақсадда амалга ошириладиган, асосланган зўравонликдир”, - деса, Швейцариялик мутахасис Г.Деникер “терроризм - сиёсий, мафкуравий ёки социал-революцион мақсадлар ҳамда интилишларга эришиш учун ҳукуматларни, аҳоли доираларини мунтазам қўрқитиб туриш деган” .4 Рус тилида чоп этилган луғатларда терроризмга қуйдагича тариф берилган:-, В.И.Дальнинг изоҳли луғати да “Терроризмнинг мақсади – ўлдириш, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш” эканлиги таькитланган бўлса, С.И. Ожегов эса бу тушунчага бироқ аниқлик киритган, яьни “ террор - сиёсий мухолифларга нисбатан жисмонан йўқ қилишга қадар жисмоний зўрлик ишлатишдан бошқа нарса эмас,”- деган фикрни илгари сурган. 1971 йили рус тилида чоп этилган, “Қисқача сиёсий луғат” да “ террор - сиёсий мухолифга қарши то уни жисмонан йўқ қилишга қадар қўрқитиш, зўрлик ишлатиш ва жазолаш сиёсати ”5 деб, изоҳланган.
Терроризмнинг тарихи ва омиллари ҳақида Ўзбекистонда ҳам олимлар илмий монографиялар, рисолалар, мақолалар чоп этмоқдалар. Жумладан ю.ф.д. олима М.Ражбова6 бугунги кунда “террор”, “терроризм”, “террорчилик акти”, “давлат терроризми”, “халқаро хусусиятларга эга террорчилик акти” каби юридик атамаларнинг ҳар бирини таҳлил қилишга эхтиёж сезилмоқда деган фикирни илгари сурган бўлса, сиёсатшунос олим Ш.Ғойибназаров7 қуйидагича тарифлайди. “Террор” душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилиш, бўлса. “Терроризм” эса террор амалиётидир. Ушбу икки тушунчани шу тариқа чегараланса, у ҳолда террордан келиб чиққан терроризм асло янги ҳодиса бўлмай, бизгача асрлар қаридан етиб келган, деб хисоблайди. Терроризмга таъриф берган файласуф олим А. Очилдиев масъул муҳаррирлиги остида чоп этилган ўқув қўлланмада терроризм қуйидагича таърифланади, унга кўра “терроризм - жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир”8. У яширин ( конспиератив) руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эъгаллаш мақсадида қўлланилади дейилган. Умар Убайдуллаев терроризмни қуйидагича таърифлаган: “Терроризм бу - маълум сиёсий мақсадларга эришишга йўналтирилган, тинчликка, фуқаролар хавфсизлигига ва ҳаётига зўравонлик ишлатиш ёки уни қўллаш хавф-хатарни туғдиришдир” 9деган тарифни берганлар. Бундан кўриниб турибдики, террор ёки террорчилик сиёсий муаммоларни куч ишлатиш усули билан ҳал қилиш усулидир.Террорчилик ҳаракатининг мақсади-ҳокимият,аҳоли, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини қўрқувга соладиган усуллар воситасида таъсир қилиш йўли билан ҳокимиятни ўзгартиришга ва уни қўлга олишга уринишдир. Дарҳақиқат, бугунги кунда терроризмнинг хавфли кўриниши дунё давлатлари ҳамда ушбу давлатларда яшовчи инсонларнинг хаётига рахна солаётганлиги билан бир қаторда жаҳон тарақиётига салби тасир кўрсатмоқда. Жумладан бугунги кунда дунё олимлари тамонидан терроризмга турлича таърифлар берилган бўлиб, ушбу тарифларни инкор этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрь ва 2004 йил 30 апрелда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида берилган таъриф бир мунча мукаммалроқ берилганини кўриш мумкин. Ушбу қонунда “Терроризм- сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларда эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлигига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотларни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишига мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хафсизлигига путур етказишга қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекисида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар”10 деб кўрсатилган.
Ушбу терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонундан ҳам билш мумкунки, ижтимоий хавфининг юқори эканлиги билан жаҳон хамжамиятини ташвишга солаётган терроризм диний, мафкуравий ҳамда бошқа мақсадларга эришиш учун давлатлар суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, инсонлар тинчлиги ва осойишталигига раҳна солмоқда.
Бугунги кунда терроризмнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий тузум ва ички сиёсатини ўзгартиришга қаратилган Сиёсий терроризм.
Сиёсий терроризм – тарафдорлари уни сиёсий кураш методларидан бири, деб хисоблашади. Терроризмнинг ушбу турлари амалга давлат арбоблари ва сиёсий арбобларни шантаж қилишда, уларни ўлдиришда ва бошқа зўравонлик ҳаракатларида кўзга ташланади. Айни пайтда сиёсий терроризм ҳақида гапирганда унинг иккита кичик турини фарқлаш зарур. Булар : давлат террори
ҳамда оппозитсион (ҳукуматпараст ва ҳукуматга қарши) террордир. Оппозитсион террор – эса ҳукумрон режимга душман гуруҳлар томонидан сиёсий кураш воситаси сифатида фойдаланадиган зўравонлик ёки шунга ўхшаш бошқа жиноятлар орқали қўрқитишдан иборат. Оппозитсион террор кўпинча алохида террорчилик ҳаракатлари - давлат аробобларини ўлдириш, жамоат жойларида портлашлар содир этиш, гаровга олиш ва бошқаларда намоён бўлади. Маълум миллат вакиллари ва миллий гуруҳларнинг бир худудда яшайдиган бошқа миллат ва миллий гуруҳларга қаратилган этник миллий терроризм ёки Миллатчилик тарроризми. Терроризмнинг бу тури эткин белгиларга кўра амалга оширилади. Терроризмнинг амалиётида миллатчилик терроризми анча кенг ёйилган. Одатда жуда шавфқатсизлиги ва қурбонларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Миллатчилик терроризми айрим миллатлар ва этносларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари чинакам ёки сохта бузилишларига қарши курашдек кўринишда намоён бўлади. Лекин бундан ташқари сиёсий мақсадарга; мавжуд кониститутсиявий тузумни, мамлакатнинг давлат тузилишини, мамлакатдаги мавжуд миллий давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилмаларни ва шунга ўхшашларни зўравонлик йўли билан ўзлаштиришга ҳам йўнатирилган бўлади. Миллатчилик терроризми, ўз навбатида сепаратистик, миллий-озодлик, репрессив-миллий ва ҳудудий-сепаратистик терроризмга бўлинади. Сепаратистик террорчилик - суверенитет учун ёки тарихан яшаб келаётган ҳудудни муҳториятини кенгайтириш учун курашаётган оз сонли миллий сиёсий гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Улар сиёсий вазиятдан, ананалари ва ижтимоий таркибидан келиб чиқиб, ўзларини мафкура ва ғояларини йўлидан боришади. Бу турдаги ташкилотлар узоқ муддат сақланиб қолади. Улар учун амалдорлар, бизнесменлар, ҳуқуқ тартибот органларининг ҳодимлари нишон бўлади. Репрессив-миллий терроризм- ягона давлат ичидаги миллий тўқнашувлар даврида ривожланади. Имтиёзли миллий гуруҳлар вакиллари оз сонли

Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 46 – 47 – бетлар.


А.К.Закурлаев. Б.Х.Ахунов. Диний экстремизм ва Терроризм, диний ниқоб остида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг ортида кимлар турибди ва уларнинг мақсади нима. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент 2004 – йил.
5
миллатлар талаб ва истакларини қисқартиришни мақсад қилиб қўйишади, этник жиҳатдан бир ҳил давлатларни тузишга интилишади.
Ҳудудий сепаратистик терроризм- битта давлат чагарасида бирон-бир ҳукмрон миллат билан суверенитет берилиши учун, яъни мамлакат ҳудудида алоҳида давлат тузиш учун курашотган миллат ўртасида амалга оширилади. Ҳудудий сепратистик терроризм кўпинча партизанлар уруши билан бир бўлиб, унинг қисми сифатида намоён бўлади. Мисол тариқасида 2008-йил декабр ойида Мумбай шахрида содир этилган террорчилик харакатлари, Ливан (Шиа жангарилари-Исроилликларга қарши) сингари мамлакатлардаги воқеаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу барча холатларда қуролли гуруҳларнинг озми-кўпми жанговар ҳаракатлари билан бирга курашнинг типик террорча методлари: душман ичкарисида алоҳида шахслар- ҳам ҳарбийлар, ҳам фуқароларни ўлдириш, гаровга олиш ва ҳоказолар қўлланилади.
Дунёқараш билан боғлиқ терроризм- ҳукумрон нормалар ва муносабатлар билан мутлақо келишмаслик, сабабларига кўра амалга оширилади. Бу турга
“диний” “екологик” “контараброт” фенимистик терроризм киради. Булар орасида энг кенг тарқалгани диний терроризмдир.
Диний терроризм- айрим диний экстремистик гуруҳларнинг диний шиорлар остида, ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишидир. Диний терроризм ўз навбатида, фундаметалистик ва сектантлик терроризмига бўлинади.
Фундаменталистик терроризм- бунда диндан одамлар онгига таъсир қилиш учун фойдаланиб террорчиларга ҳукуматга қарши кураш консепсиясини тарифлаш имконини берадиган дунёқараш позисияси бўлиб хизмат қилади.
Сектантлик терроризми- зўравонликни ҳокимиятни қўлга олиш ва нисбатан мукаммал мамлакат қуриш шарти сифатида қаровчи тоталитар характердаги турли секталар томонидан амалга оширилади. Бундай турдаги терроризм учун бутун жамият таъсир кўрсатиш обекти бўлиб қолади.
Ташкилот ва айрим шахсларнинг стратегик аҳамиятига эга мулклари, корҳоналар ва иншоатларни қўлга киритиш орқали иқтисодиётни издан чиқаришга йўналтирилган Иқтисодий терроризм.
Турли жиноятчи элементлардан иборат босқинчи гуруҳларнинг ўғирлик, талончилик орқали ҳукуматни обросизлантириш, жамиятда қўрқув ва ишончсизлик муҳитини вужудга келтиришга йўнатирилган Жиноий криминал терроризм каби кўринишларда намоён бўлувчи турлари мавжудлиигини такидлаш зарур.
Бугунги кунда диний экстремистик гуруҳлар ўз мақсадларини амалга ошириш учун халқлар ўртасида биринчи навбатда миллатчилик ва диний айримачиликни келтириб чиқариш, бу ҳаракат орқали бир давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллий диний ихтилоф ва низоларни вужудга келтиришга уринишмоқда. Бундай ҳолатларни “Хизбут-тахрир”, “Ал-қоида”, “Ал-жиҳод”, “Ишид” каби халқаро жиноятчи, террорчи гуруҳлар миқёсида кузатиш мумкин.



Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish