-



Download 4,97 Mb.
bet4/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Ақидапарастлик ҳақида.


Ақидапарастлик деганда нима тушунилади?
Ақида – арабча сўз бўлиб – (ишонч) шак келтирмасдан муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим бўлган илоҳий талабдир. Ислом дини ақидаларининг асоси Қуръон ва хадислардаги меъёр ва кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган. Ислом динининг суннийлик мазхабида эътироф этилган ақида юқорида айтиб ўтилганидек еттита.
Ақидапарастлик - муайян шароитда, бирон – бир ғоя ёки тамоилга қатъий ишоч ва уни мутлоқлаштириш асосида шакилланган қоида ва тартибларни, ҳамда уларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр – кўрона қўллаш ва қўллашга уринишни англатади. Яъни; (кишилар онги ва қалбига маълум мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, этиқода даражасига кўтарилган дунёқараш шакилларидан бири). У майян қонун – қоидалар тасир доирасини суний равишда кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади. Диний ақидапарастлик яна ўз ақидасини шак – шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазхабларни бутунлай рад этган ҳолда, уларни тан олмаслик, дин асосларини бузишда намоён бўлади. Ақидапарастлик ўз хусусиятини иккита шаклда намоён қилади;
1)-Ақиданинг дунёвий шакли (шовенизм, атеизм, коммунизм).
2)-Ақиданинг диний шакли, (Инквизитсия, Ваххобийлик, Хизбут-тахрир, Ҳизбуллоҳ, Ал-Қоида ва бошқалар) ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни (ўзгартириб бўлмас) тушунчалар деб билувчилар ақидапарастлар деб юритилади. Ақидапарастликнинг шакилланиши ва қарор топиши барча диний ташкилотлар ва уларнинг руҳонийлари фаолияти билан тарихан чамбарчас боғланиб кетгани сабабли у фақат диний таълимотларга хос ҳодиса сифатида талқин этиб келинади. Исломнинг Суннийлик оқими илоҳиётчилари Қуръони Карим ва Хадиси шарифга асосланган ишлаб чиққан еттита имон талаби Ақида деб ҳисобланади. Булар Аллоҳнинг ягоналигига, пайғамбарга, имомат, адл (илохий тақдирнинг адолатлилиги)га, охиратнинг рўй беришига ишонишдан иборат. Бироқ барча динларда, жумладан, исломда имон талабларидан бошқа қатор тушунчалар ҳам ақида хисобланади. Ҳар бир диний ташкилот (диний конфессия) ва муайян диний жамоа ўзлари ҳақиқатнинг охирги нуқтаси сифатида қабул қилган илоҳий тушунчаларга қатъий равишда ишонч руҳини диндорлар онги ва қалбига сингдириш учун жуда кўп воситалар,
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 44 – бетлар.

11
услублардан самарали фойдаланадилар. Ана шу жараёнда қавмларда муайян андоза (модел)га тушган яхлит дунёқараш, дунёни хис этиш шаклланади. Инсон фел-атвори, фаолияти мауйян изга тушурилади. Шундан келиб чиқиб, табиий ва ижтимоий ҳодисаларга муносабат белгиланади. Эътиқодларга хилоф бўлган ўзгача қарашлар ва муносабатлар қарор топишига иложи борича қаршилик кўрсатиб келадилар. Ақидапарстликни фундаментализм ва диний экстремизм тушунчалари билан ҳам айнанлаштириш бу тушунчаларга ноилмий ёндашувларга сабаб бўлади. Бу тушунчаларда умумий ўхшаш жиҳатларидан ташқари жиддий тафовутлар борлигини назарда тутган маъқул. Диний билимларни тарихий даврдан реал ижтимоий воқеликдан ажратиб ўзлаштириб олган, бинабарин, динларнинг асл инсонпарварлик моҳиятини тушунмаган ва тушунишни истамаган шахсларни ақидапараст дейиш тўғри. Аммо бу тушунча соф диний мазмундан кўра кенгроқ моҳиятга эга эканлигини эътиборда тутиш зарур. Ақидапарастлар саёз билимга эга бўлгани сабабли бахс-мунозарага тиш-тирноғи билан қарши чиқади. Ақидапарастлик ижтимоий ва миллий онгни жиловлаб қўйиб, ижтимоий тараққиётни турғунликка, ҳатто, орқага кетишига сабаб бўлиши билан ўта хатарлидир.


Диний ақидапарастлик-сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк у ёки бу дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этишга интиладиган қараш ваҳаракатлардан иборат. Диний ақидапарастлик-дининй экстремизм ва терроризмга замин яратади.
Қадимги замоннинг охирида инсон руҳининг улкан ютуғи ва дунёқарашининг ҳақийқий инқилоби сифатида Яҳудийликнинг сўнги босқичи, Христианлик, (христианлик Ўрта Осиё минтақасига милоднинг илк йилларидан кириб кела бошлаган. Жаҳон динларидан бири бўлган Христианликда Провославлик, Католиклик, Протестанлик каби уч йўналиш мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўз навбатида турли оқим, гуруҳ ва секталардан иборат. Улар Католиклик- (юнонча умумий, жаҳон) оқими Провославлик ва Протестантлик жаҳонда кенг тарқалган асосий йўналишлардан бири хисобланади. У 1054-йилда черковларни бўлинишидан кегин вужудга келди.

Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish