-


ТЕРРОРЧИ ШАХСИ ПСИХОЛОГИЯСИ



Download 4,97 Mb.
bet51/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

ТЕРРОРЧИ ШАХСИ ПСИХОЛОГИЯСИ


Инсонни террорчилик фаолияти билан шуғулланишга ва шундай ташкилотларга аъзо бўлишга қандай мотивлар ундайди.? Бу саволга жавобни унинг психологиясидан қидириш лозим. Аслида терроризмни вужудга келтирувчи ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа кўплаб сабаблар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси шахсни ва бошқа кўплаб шахсий омилларни, психологик механизмларни, шахснинг қадриятларини издан чиқаради, охир-оқибат уни “ Террорчилар ” сафига олиб киради.
Психологлар индивиднинг терроризм йўлига киришига ундовчи мотивларга айланадиган бир қатор шахсий мойилликларни ажратадилар.

  1. ўз “мен”ини доимий равишда ҳужумкорлик - ҳимояга тайёргарлик орқали мудофаа қилишга тайёр туриш;

  2. етарли бўлаган шахсий мослик, ўз-ўзини пассив бахолаш;

  3. гуруҳга ёки гуруҳий айнанликка бўлган эҳтиёж;

  4. ўзининг омадсизликларига жамиятни айбдор деб билиш, ижтимоий адолатсизликни бошидан кечириш;

  5. ижтимоий яккаланиш ва бегоналашув, ҳаётга ва келажакка қизиқишининг сўниши;

  6. Юқорида келтирилган тавсифлар террорчи шахснинг қандайдир умумлашган психологик хусусиятлар хисобланади. Шу ўринда шахснинг гурухга киришида бир қатор сиёсий-мафкуравий мотивлар хам мухим аҳамият касб этади. Лекин улар кўпроқ чуқур шахсий мотивларни

________________________________________________________________________________________________________
Р.Х.Душанов, Ё.Фарфиев. Касбий Психология “марузалар курси” Тошкент 2010-йил. 173-174-бет.

99
такомиллаштириш шакли хисобланади. Террорчи гурухидаги индивидлар психологик жихатдан тўлиқсиз ёки издан чиққан психоижтимоий мослик натижаси эканлигини кўрсатишимиз мумкин. Булар унинг учун барқарорлаштирувчи психологик асос хисобланади, ўзини яхлит шахс сифатида хис қилади. Террорчи шахс учун дунёни салбий жихатдан тушуниш бир қатор омиллар тасири остида вужудга келиши характерлидир. Биринчидан ўзини-ўзи бошқариш имкониятлари ва реал дунёни идеал образи ўртасидаги тафовут тегишлидир. Бу идеал субектнинг шахсий ва ижтимоий жихатдан билишининг қарама-қаршилигидир, натижада террорчи шахсда “Мен яхши-дунё ёмон” деган қараш шакилланади. Бу қараш турли хил деспруктив ҳаракатларни оқлаш ва ўз-ўзини рухий ҳимоялаш воситаси бўлиб қолади.




Террорчилик фаолиятини таъминлашга жалб этилган ижтимоий-психологик омиллар.

Террорчи таскилот, бошқа хар қандай жиноий ташкилот сингари, мураккаб иерархик тузилишига эга ва унинг турли поғоналарида турли хил одамлар жойлашдилар хамда уларга индивидуал хусусиятлар хосдир. Лекин террорчилик фаолияти, бошқа хар қандай фаолият сингари, анашу фаолият билан шуғулланувчи инсонларда маълун бир типик хулқ-атвор ва шахснинг ўзига хосликлари ишлаб чиқишига олиб келади. Бинобарин террорчи ташкилотга қўшилишнинг ўзи хам муайян у ёки бу иерархик поғонага мансуб бўлган хусусиятларнинг мавжуд бўлишини олдиндан тақазо қилади.




Терроризм муаммосининг турли хил психологик тадқиқотларини умумлаштирган ҳолда Террорчилар шахсиятининг қуйидаги таснифини келтириш мумкин:



  1. - Ташкилотчилар: мафкуравий фанатлар; бевосита ташкилотчилар; намойишкорона тип.

  2. - Таминловчилар: ёлловчилар; терактларни тайёрловчилар; педогог-мураббийлар; технологлар.

  3. - Бажарувчилар: тажоввузкор тип; фанатик тип; зомбийлаштирилган тип; қасоскор тип; авантюрист тип.

Биринчи категорияга аъзо бўлганларни- генетик террорчилар ёки инсонлар дейиш мумкин, улар ёшлик давридан террорчилик фаолияти билан шуғулланишга мойил бўлган шахслардир. Ҳозирги замон тиббиёти нуқтайи назаридан олиб қарасак, генетик террорчилар мия тузилишининг мавжуд туғма
ёки эрта ёшлигидаги оғишлари натижасида хокимиятни қўлга олиш, бошқариш каби иллатларга мубтало бўладилар. Уларда сиёси ёки ижтимоий кўринишдаги
________________________________________________________________________________________________________
Р.Х.Душанов, Ё.Фарфиев. Касбий Психология “марузалар курси” Тошкент 2010-йил. 174-175-бет.

100
хокимиятга поғонама-поғона эришиш эмас, балки умуминсоний қадриятларга зид бўлган вахшиёна хатти-харакатларни амалгам ошириш орқали эришиш устун туради.



Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish