Диний таълим олиш истагида болганларга фойдали маълумотлар.
Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган бўлиб, ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. Диний фанлар фақатгина диний ташкилотлар тасарруфидаги ўқув юртларида ўқитилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари рухонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун, диний ўқув юртлари тузишга хақли. Диний ўқув юртлари Адлия вазирлиги тасарруфидан ўтказилиб, диний таълим бериши хақида литсензия олганидан кегин фаолият кўрсатиш хуқуқига эга бўлади. Олий ва ўрта махсус диний ўқув юртларида талим олиш учун фуқаролар умумий мажбурий ўрта таълим олгандан кейин қабул қилинади. Хозирги кунда Республикамизда Тошкет ислом институти, 10 та ўрта махсус ислом билим юрти ва 2 та христиан семинарияси фаолият кўрсатмоқда. Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади хамда бу тартибни бузган шахслар Мамурий (241-модда) ва Жиноят (229-модда) кодексларига муофиқ жавобгарликка тортилади.
Диний таълим хақида гап кетар экан, сўнги йилларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги билим юртларида хам қатор ислохотлар амалга оширилгани, Давлат таълим стандартлари билан муофиқлаштирилган ўқув дастурлари тузгани ва ижроси таминлаганини такидлаш зарур. Жумладан шартнома асосида талабалар қабул қилиш хисобига диний таълим муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларининг ойлик маоши, стипендияларини давлат мейёрларига яқинлаштиришга эришилди. Иқтидорли талабаларни рағбатлантириш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус стипендиялари таъсис этилди.Дин асослари ва дунёвий фанлар билан бир қаторда, талабаларнинг бирор касб хунарни (сартарошлик, дурадгорлик, ошпазлик, тикувчилик, зардозлик, каштачилик ва ҳоказолар) ўрганиши йўлга қўйилганини хам алохида қайд этиш лозим. Ўқув режасида кўрсатилган жисмоний тарбия дарс соатларини тўлиқ хажимда ўтказиш билан бирга, спорт- соғломлаштириш тўгараклари ишига хам катта ахамият қаратилмоқда. Ўқув юртларида “ Баркамол авлод ” спорт мусобақалари дастури асосида спортнинг
112
бир неча тури бўйича мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда республикамизда фуқароларнинг диний билимларга бўлган эхтиёжни тўла қондира оладиган ва давр талабига жавоб берадиган таълим тизими фаолият кўрсатмоқда, дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |