Мавзу: Ўзбекистонда иқтисодий ислохотлар босқичлари, уларнинг асосий вазифалари ва амалга оширилиши
Режа:
1.Иқтисодий ислоҳотларнинг кўп босқичли бўлиши хақидаги И.Каримов консепцияси.
2.Иқтисодий ислоҳотларни 1-босқичи вазифалари ва уларнинг якунлари.
3.Иқтисодий ислоҳотларни 2-босқичи вазифалари ва уларнинг натижалари.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев “Танқидий тахлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” асарида таъкидлаганидек, “Ҳаѐтнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда”1 . Ушбу муаммолар ва ҳаѐтнинг ўзи олдимизга қўйган мураккаб вазифаларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиѐт сирларини, айниқса, бозор иқтисодиѐти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари, зиддиятли ва чалкаш хусусиятларини, қонун-қоидаларини, мамлакатимизда иқтисодий тараққиѐтни жадаллаштириш, инсон манфаатларини биринчи ўринга қўйиш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин иқтисодиѐтда маъмурий буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан воз кечиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиѐсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиѐтнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди. Олиб борилаѐтган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаѐтнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига мувофиқ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу муҳим миллий стратегия давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб берди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асарларида узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришиш, яъни замонавий ривожланган давлатлар қаторига кириш, иқтисодиѐтнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаѐт сифатини тубдан яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, давлатимиз ва жамиятимиз ҳаѐтида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим ва устувор вазифалари белгилаб берилган. Ўзбекистонни янада ривожлантириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашининг асосий омиллари ва бу борадаги вазифалар Президент Ш.М.Мирзиѐев асарларида янада бойитилди.
Курс ишининг мақсади: Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш борасида олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсатнинг мазмун-моҳиятини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш йўлида қабул қилинаѐтган комплекс чора-тадбирларини, босқичма-босқич амалга 10 оширилиб келинаѐтган ислоҳотларнинг туб моҳияти бўйича назарий-амалий билим ва кўникмаларни хосил қилишдан иборат.
Курс ишининг вазифаси: Республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримов ва Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев асарларида, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган масалалар, шунингдек мамлакатимиз ижтимоийиқтисодий ривожланишига оид кўтарилган масалалар эътиборга олинган холда
ҳар томонлама асосланган иқтисодиѐт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида миллий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |