Диний экстремизм ва терроризмнинг Ўзбекистонга тахдиди нимлардан иборат?...
Ақидапарастлик қатор давлатлар каби Ўзбекистонга хам тахдид солмоқда. Шунинг учун хам, Президент Ислом Каримов доимо Ўзбекистон фуқароларини диний ақидапарастлик ва терроризм хавфидан огох бўлишга, хушёр бўлишга дават этиб келмоқда. Жумладан, Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ХХИ-аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорликшартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида ақидапарастклик келтириб чиқариши мумкин бўлган тахдидлар батафсил тахлил қилинган. Хусусан, бундай таҳдид энг аввало, ақидапарастларнинг диндор мусулмонларнинг ислохотчи даватига бўлган ишончини йўққа чиқаришга уринишларида намоён бўлиши такидланган. Нега шундай қилинмоқда? бир жамият ўрнига иккинчисини қарор топдириш йўлида ўтказилаётган ислохотлар, ўтиш даври муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бу ахолининг табақаланишида, айни пайтда, ахолининг маълум қисми турмуш даражасининг пасайишида намоён бўлади. Ақидапаратслар бундай вазиятда исломни оммага ёқадиган тенглик ғояларини илгари сурадилар. Исломнинг маънавий-ахлоқий мейёрларига қаттиқ риоя этишларини талаб этадилар.
Бу ўринда шуни алохида такидлаш зарурки, иқтисодий қийинчиликлар вақтинчалик ходисадир. Ахолисининг турмуш даражаси юқори бўлган давлатлар бугунги тараққиёт даражаларига бирданига эришмаган. Улар хам иқтисодий қийинчиликлар босқичидан ўтишган. Ўзбекистон Республикаси қисқа муддатда ўз фуқаролари учун муносиб турмуш даражасини таминлашга эришди. Айни пайтда, ақидапарастликнинг тахдиди мамлакатимизда бошланган ислохотлар муваффақиятининг гарови-сиёсий барқарорликни миллий фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни бузишга, дунёвий давлатни, кўп миллатли ва кўп динли давлатни обросизлантиришга уринишда намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, ақидапарастларга кўр-кўрона эргашаётганлар уларнинг иродасиз қули бўлиб қолаётгани хам тахдид солаётганини қайд этиш лозим. Чунки ақидапараст ташкилотлар ўз аъзоларига умумий мақсад йўлидан алсо чекинмаслик, ўз молидан ва хатто жонидан кечиш мажбуриятини юклайди ҳамда қасам ичтиради. Натижада, улар ташкилотнинг шафқатсиз ва мутассиб жангарисига айланади. Ақидапарастлик фуқароларни “хақийқий” ва “сохта” диндорларга ажратиш билан хам тахдид солмоқда. Бунинг қандай оқибатларга олиб келиши Афғонистон ва Жазоирда содир бўлаётган воқеалардан хам бизга маълум. Юқоридагилар билан бир қаторда ақидапарастликнинг тахдиди мусулмон ва мусулмон бўлмаган
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 73-74-бетлар.
91
мамлакатлар, уларнинг жамоатчилиги орасида Ўзбекистон хақида кўнгилсиз фикрларни тарқатишда, омманинг онгида дин барча иқтисодий, сиёсий ва халқаро муаммоларни хамда зиддиятларни хал этишнинг универсал воситасидир, деган ақидани қарор топдиришга уринишда хам намоён бўлишини такидлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |