-


Инсонларни онгига ва тафаккурига нисбатан салбий оқибатларини қуйидагиларда кўриш мумкин



Download 4,97 Mb.
bet45/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Инсонларни онгига ва тафаккурига нисбатан салбий оқибатларини қуйидагиларда кўриш мумкин:



  1. Махсус адабиётлар орқали одамлар онгини заҳарлаш, дин ҳақида сохта тасаввурларни шакилланиши ҳамда ақидапарастлик учун замин яратиш.

  2. Аста-секин маънавий давлатга нисбатан нафратнинг шакиллатирилиши.

  3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар фаолиятини доимий равишда асоссиз танқид остига олиш орқали уларга нисбатан ишончсизликни вужудга келтириш.

  4. Айрим дин вакилларини терроризм йўлига ўтишга имкон бериб қолганларни ҳам ҳаракатка давит қилиш орқали “Жиҳод” ва қуролланиш зарурати ҳақида ғояларни сингдириш.



Ҳозирги замон “Ислом” экстремизмнинг назариётчилари.

Тақдир тақазоси билан Тақиюддин Набаҳоний (1263 - 1328) Мисрда тахсил олган, “Ал-Асхар” университетида ишлаб, шайхул ислом даражасига кўтарилган ва мукаммал диний илмларни эгаллаган. Ўзи аъзо бўлган “Ихвонул-муслимин” (Ислом биродарлари) диний ташкилотида маслакдоши Сайид Қутиб билан келиша илмаслик натижасида 1952-йилда “Ҳизбут-тахрир ал-исломий” (Ислом озодлик партияси)га асос слоган. “Ислом” экстремизмининг биринчи назариётчиси, “бобокалонига” айланиб қолди.


Шуни айтиж жоизки, Ибн Таймия ўз даврининг энг йирик илоҳиётчи олими эди. Умуман олганда, унинг юз жилддан ортиқ асарлари ўрта асрлар ислом меросининг таркибий қисмини ташкил этади ва кўпчилик томонидан эътироф қилинади. Ибн Таймияни “Ислом” экстремизмининг ғоявий (бобокалони) деб ҳисоблаш жоиз бўлса, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг раҳбари Ҳасан ал-Баннони (1906-1949) унинг отаси дейиш мумкин. Ҳасан ал-Банно “Ислом давлати” ғоясини ишлаб чиқди. Унинг фикрича сиёсат ва дин бир -биридан ажралмас, чунки ислом бу “имон ва жамият, масжид ва давлат, бу дунё ва у дунёдаги ҳаёт” демакдир. Пировард мақсад эса умумжаҳон ислом давлати, мусулмон миллатлари федератсиясини тузишдир.
“Мусулмон биродарлар” ҳаракатидан етишиб чиққан Сайид Қутиб (1906-1965) ҳозирги замон ислом экатремизмнинг асосчиси деб тан олинганлардан бири ҳисобланади. Ўтган асрнинг 50-60-йилларда Миср қамоқҳоналарида жазо муддатини ўтаган Саййид Қутиб ўзининг янги “назария”сини эълон қилди. Унга кўра, ўзини мусулмон деб ҳисобловчиларнинг аксарияти аслида мусулмон эмас ва дунёдаги барча давлатлар исломга қаршидирлар. Бу фикрлар Сайид

________________________________________________________________________________________________________


Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 66-67-68- бетлар.

88
Қутибнинг қамоқҳонада ётиб ёзган “Қуръон соясида”- (Фий-зилол ал-Қуръон) ва “Йил кўрсаткичлари”- (Маъолим фит-тариқ) номли китобларида баён этилган. 1965-йили Саид Қутиб ҳасталиги туфайли қамоқдан озод қилингач, унинг раҳбарлигидаги экстремистик гуруҳ мамлакатда ҳокимиятни эгаллашга ҳозирлик кўра бошлади. Аммо янги ҳибсга олишлар тўқини бунга имкон бермади, Саййид Қутиб эса ўша йили дорга осилди. Ҳозирги замон ислом экстремизми юқорида зикр этулган таълимотларга таянсада, бугунги кунда ўзига хос талқин ва ёндашувлар мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Буни ҳозирги вақтда сўл ислом оқимларининг умумий ғоявий уюшмаси сифатида Покистон, Ҳиндистон ва Бангладешда (1971-йилдан) фаолият олиб бораётган “Жамоати исломий” мисолида ҳам кўриш мумкин. “Жамоати исломий” нинг назарий назарий дастурини Покистонлик Абдул Ало Мавдудий (ваф: 1981) ишлаб чиққа. Партиянинг уставига кўра раҳбарият таркиби исломий принсип-мушовара (маслаҳат) асосида тузилади. Ташкилотни барча аъзолар томонидан сайланадиган амир бошқаради. Партияга аъзолик чегараланган: унга “шахсий ва ижтимоий ҳаётда шариат қонунларига қатъий риоя қиладиган” синов муддатини ўтаган ҳамда қасамиёт қилган шахслар қабул қилинади. Абдул Ало Мавдудий вафот этгач, партияга Маин Тофаил Муҳаммад, Ғофур Аҳмад ва Мавдудийнинг ўғли Мавлоно Фаруқий Мавдудийлар раҳбарлик қилишган. Юқорида номи зикр қилинган шахслар хозирги замон “Ислом экстремизмининг” назариётчилари ҳисобланади.





Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish