Диний экстремистик ҳаракатлар Ўзбекистонга қачондан бошлаб ўз ғояларини олиб кира бошлаган ?...
Ақидапарастлик ҳатарли, реаксион диний-сиёсий оқимларнинг қуролидир. Афсуски, муайян кўринишда у Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлди. Биринчи бўлиб “Ваххобий” лар номи билан маълум бўлган жамоа 1989 – йили Наманган шаҳрида “Отавалихон” масжидини ўзларига қароргоҳ қилиб олди. Сўнг 1989 – 1990 – йилларда Қўқон ва Андижон шаҳридаги “Жоме” масжидларни зўравонлик йўли билан эгалладилар. 1995 – йили бу иккала масжид фаолияти адлия бошқармалари томонидан тўхтатилгач, улар Республика бўйлаб ёйилиб кетдилар. Улар узун соқол ўстириш, Намозда икки оёғини кенг кериб туриш, қўлларини кўкракка боғлаб туриш, баланд овозда “омин” дейиш билан ҳанафий (Имоми Азам) мазҳабларидан фарқланиб турадилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, табиийки, давлатга кириб чиқишнинг халқаро қоидалари тадбиқ қилина бошлади. Натижада елимизда яхшилар қатори махаллий анъаналаримизга зид бўлган турли ёт ғояларнинг ҳам кириб келиши содир
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 67-68-72-бетлар.
89
бўлди. Бундай ғоялар даватчилари тузоғига нафақат саводи йўқлар, балки мактаб-мадраса сабоғини олган ёшларнинг ҳам илиниш ҳолатлари юз берди. Маълумки “бидъат” масаласида, яъни динга кириб келаётган янгилик нисбатан олинганда, тўрт мазҳабнинг энг юмшоғи ҳанафий, энг “қаттиғи” ҳанбалий мазҳаби ҳисобланади. Ваххобийлик оқими эса ҳар қандай янгиликни тамоман рад этади, ҳатто, Муҳаммад Пайғамбаримизга ҳурмат билдиришни ширк деб билади. Ваҳоланки Расулуллоҳ ва азиз авлиёларни эслаш ва ҳурмат қилиш асло Аллоҳни тарк этиш, унинг яратувчанлигини унутмоқ дегани эмасдир. Ваххобийлар Ўзбекистон мустақиллигини кўра олмайдилар, Ўзбекистон ҳалқининг тинч-осуда ҳаёти, бунёдкорлигини ҳазм қилолмайдилар. Улар коммунистик мафкура барбод бўлгач, ҳосил бўлган бўшлиқни эгаллаш учун тиш-тирноқлари билан тиришдилар. Уларнинг ғоялари ҳам ҳудди коммунистларники каби “револютсион” дир, услублари ҳам болшевикларники каби ағдариш, тўнтариш, қонга белаш. 1991-1992-йилларда ва 1997-йил декабрида Наманганда содир бўлган қотилликлар уларнинг “иш” услубларини яққол намоён этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов биринчи чақириқ Олий Мажлис ХИ-сессиясида сўзлаган нутқида такидлаганидек “… уларнинг биринчи режаси маъмурий, ҳуқуқ ҳимоясида турган ташкилотлар: милитсия, прокуратура ва шунга ўхшаш ҳокимият ҳодимларини ўлдириш билан одамларни қўрқитиш бўлган. Ундан кейин бизнинг сиҳлаб чиқариш соҳасидаги, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган иншоатларни портлатиш, нон, сут етказиб берадиган, одамларни иш билан банд қиладиган корхоналарни, иморатларни портлатиш…” Президентимиз бу балони қаердан келаётганига ҳам аниқ ишора қилди. “Наманганга чатдан тасъир бўлмаса ўз-ўзидан шундай тажоввузлар юз берармиди? бу қонхўрлар кимнинг мактабида ўқиган, кимдан маблағ олган, ким уларни қурол билан таъминлаган, ота-оналарининг бепарволигидан фойдаланиб, ёш йигитларни Тожикистонга, Афғонистонга ва Покистонга олиб броган?...” юқорида айтилганлардан маълум бўладики, бу каби уюшма ва ташкилотлар ўзларининг разил ҳаракатларини олдиндан белгиланган режа асосида аниқ мақсадларни кўзлаб амалга оширади.
________________________________________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов биринчи чақириқ Олий Мажлис ХИ – сессиясида сўзлаган нутқи.
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 73-бет.
90
Do'stlaringiz bilan baham: |