Фуршет-банкетда хизмат кўрсатиш. - Фуршет-банкетларида хизмат кўрсатиш меъёрий, хар бир официантга 18—20 тадан меҳмон тўғри келади. Официантлар зал столлари қаршисида тик турган холда меҳмонларга ичимликлар қўйиб беради, таом ва газаклар солиб олдиларига столга қуяди. Таклиф қилинганларнинг ҳаммаси столлар ёнига кела олмаган меҳмонларни хисобга олиб официантлар чеккароқда турган меҳмонларга ҳам хизмат тавсия қилиши, ичимликлар, таом, газаклар тақдим этиши лозим. Ичимликлар тарқатишда қуйидаги қоидага риоя қилинади. Официант патнисда рюмкалар, ичимлик шишалари қуйилган холда чап қўли билан олиб юради, рюмкалар устига салфеткалар ёпилган бўлади, меҳмонларга ичимликлар таклиф қилади ва ўнг қули билан қуйиб беради. Шу нарсага эътибор бериш керакки, ичимлик шишалари этикетекаси меҳмонларга кўриниб турсин. Бу ишни иккита официант бажарса ҳам бўлади: битта официант бутилка ва рюмкалар қуйилган патнисни олиб боради, иккинчи официант меҳмонларга ичимликлар тавсия этади ва хоҳиш билдирганларига қўйиб беради. Столлар яқинида бўлмаган меҳмонлар учун официант столдан газак олиб таклиф қилади, бундай холларда меҳмон столдан буш тарелка олади ва официант унга газак солиб беради. Баъзи официант патнисида газак билан буш тарелкалар ҳам бўлади, официант меҳмонга исталган таом ёки газак солиб олиши мумкинлигини айтади, ёки ўнг қули билан ўзи солиб беради. Официант фойдаланилган идишларни йиғиштириб олади. Бош официант ишораси билан, меҳмонлар совуқ газакларнинг асосий қисмини тамадди қилиб олганларидан сўнг (20—30 дақиқа), Официантлар иссиқ газак беришни бошлайдилар. Иссиқ газак, таомлар хар бир киши учун алоҳида идишларда келтирилади. Иссиқ газак ва таомларни официантлар икки киши бўлиб олиб келиши мумкин. Иссиқ таомдан сўнг хар хил ширинликлар берилади. Уларга тегишли анжомлар қўйилади. Шампан виноси ва қадахлар келтирилади. Патнислардаги қадахларга вино қуйиб, хар бир меҳмон олдига бориб тавсия қилинади. Фуршет-банкет қаҳва ичиш билан яқунланади. Хохловчилар бўлса, коньяк ичишлари ҳам мумкин.
коктейл-банкет - Сессиялар, қонференциялар, кенгаш, ярмарка, съезд қатнашчилари учун коктейл-банкетлар ташкил қилинади. Одатда бундай банкетлар кечга томон утказилади ва 2 соат атрофида давом этади. Коктейл-банкетлар ўтқазишда қатъий бир тартиб ўрнатилмаган. Белгиланган вақт доирасида меҳмонлар ўзлари учун қулай пайтда қелишлари ва кетишлари мумкин. Коктейл-банкетларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларнинг таомномасида коктейл ва турли-туман алкоголсиз ичимликлар ўрин олган. Коктейл-банкетнинг иқтисоди анча ихчам, ортиқча мебел, идиш-товоқ, анжомлар ва ҳоказо талаб қилинмайди. Бундай банкетларга ҳам бошқа банкетларга қуйиладиган талаблар қуйилади. Аммо бу банкет анча арзон туради. Коктейл-конъяк ликёр, вино ва шу кабилар аралашмасидан шакар ва зираворлар қўшиб тайёрланган ширин, хушбуй ичимлик. Бундай банкетлар хорижий давлатларда қулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |