Мижозларга хизмат кўрсатишнинг халқаро стандартлари


МИЖОЗЛАР ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРИШ



Download 160,88 Kb.
bet12/13
Sana10.07.2022
Hajmi160,88 Kb.
#769421
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5-МАВЗУ

МИЖОЗЛАР ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРИШ

  • Ресторанга ходимлар танлашда, официантлиққа хоҳиш билдирувчилар олдига асосан иккита муҳим талаб қўйилади; самимийлик, софдиллиқ ва кишиларга мехр-хурмат. Бу ишга гайратли, хис қилиш туйгуси кучли, саранжом-саришта кишиларни топиш керак. бошқа томондан, етук пазанда, таомлар, ичимликлар хусусиятини биладиган кишиларгина официант бўлиб ишлаши мумкин. Юзаки билимга ишонган, ресторан ишини енгил-елпи ёдлаб олиб, ходимлар бўлимида Ўзини билимдон қилиб кўрсатадиган кишилар бу ишни эплай олмайди. Ресторан ишини санъат деб қараб, жони-дили билан ишлайдиган кишигина офи­циант бўлиши мумкин. Дастлабки даврда у унча тушунмаслиги, лекин зехни, иродаси, меҳнатсеварлиқ хислатлари мужассамлашган бўлсагина, официант лавозимини бажариши мумкин. Официант билимдонлиқ билан тегишли таом ва ичимликларнинг сифати, уларнинг нафи ҳақида мижозларга тушунтира билиши керак. Официант таърифлаган таомлар, ичимликлар хақиқатга мос келгандагина мижоз шу ресторан томон яна йўлга тушади. Официант бош официант билан биргалиқда залнинг тулақонли сардори хисобланади. Унннг кундалик хизмати кишилар билан муносабатда булиш, шунинг учун у фақат хизмат кўрсатиш техникаси билимдони бўлиб қолмай, ахлоқ-одоб, рухият талабларини ҳам билиши лозим. Ҳозирги замон официанти қиёфаси саранжом-сариш­та чиройли қийинган, равен қладам ташлайдиган, ортиқча гапирмайдиган, эпчил, хар қандай қелишмовчилиқ вазиятидан чиқиб кетадиган бўлиши керак. Залда ахлоқ-одоб муҳитини яратган официант мехр, хушмуомалаликни ҳамма нарсадан юқори қўйиши шарт.

МИЖОЗЛАР БИЛАН ПАЙДО БЎЛАДИГАН КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ

  • Хизмат жараёнида ресторанда турли вазиятлар юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда бош официант ўзини тута билиши ва ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиши шарт. Мисол тариқасида қуйидаги вазиятни қуришимиз мумкин. Қечқурун хизмат бошланишида иккита мижоз — эркак ва аёл турт уринли столга утқазилди. Улар бу ерга бошқа хеч қимни утқазмаслиқ кераклигини сурашди. Эшик ортида эса кишилар навбат кутиб турибди. Бош официант нима қилиши керак? Люкс тоифадаги ресторан ва барларда икки уринли| столлар 50%, олий тоифадаги ресторанларда — 20 % ни, биринчи тоифадаги ресторанларда — 15% ни ташкил қилади. Бош официант бу икки мижозга икки уринли стол тавсия қилиши керак. Агар залда икки қишилиқ буш стол бўлмаса, улардан иккита стулни олиб бориб олти ўринлиқ стол безатиш мумкин. Бундай харакат ресторанга келувчиларнинг хоҳишини кучайтиради, ресторанга келувчилар бундан кейин ҳам кўпаяди. Бош официант мунтазам равишда хизмат маданиятини ошириш мақсадида официантлар билан машгулот утқазиб туради. Машғулот ўтқазишга тажрибали мутахассис ишчиларни ҳам жалб қилиш мумкин.

Download 160,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish