Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
44 
Юсуф ўша туни бекатда ўзидан сигарет сўраган кишиникида 
тунади. Уни мириқиб ухлади, деб бўлмайди, моғори чиқиб кетган бир 
хонали уйда жулдур ўриндиқда тонггача ўтириб чиқди. Элликларни 
уриб қолган бу сўққабош ва ҳеч қаерда ишламайдиган одамнинг 
ичини ёритиб турган “чироқ” ўчганига ҳам беш-олти йил бўлиб 
қолган. Хўш, ўшанда нима бўлиб эди? Чип-чиройли бир оила тарқаб, 
ўғил-қизию хотини уч хонали уйда қолиб, ўзи бир пайтлар ўғлига 
яхши ният қилиб олган икки хонали уйга кўчиб кетганди. Кейинроқ 
уни сотиб, ярим пулига мана шу “катак”ни олиб эди. Хўш, нега 
шунчаликка боришди? Эргаш аканинг пиёнисталиги учунми? 
Сўққабош бўлгандан кейингина ичишга ружу қўймадими?.. Нима 
бўлганди ўшанда? Келинг, ҳаммасини бир бошдан айтиб берай. 
Эргаш ака обрўли университетлардан бирида физикадан дарс 
берарди, фан номзоди, бир неча қўлланмалар, довруғи дунёга кетган 
икки-уч кашфиёт, мақолалар муаллифи эди. Оила тотув яшар, хотини 
болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлар, иккаласининг топгани 
рўзғорга бемалол етарди. Ҳатто маошларидан йиғиб-чатиб, қўшимча 
жой сотиб олишди, турли-туман кийинишди, ҳар йили дам олгани 
қаёқларгадир боришди. Кейин...талотўплар бошландиямки, маошлар 
ўз вақтида берилмай қўйди, сўнгра эса пулнинг қиммати тушиб, ҳеч 
нарсага арзимай қолди. Қанча йилдан буён фақат ўз касблари 
орқасидан яшаб келаётган оила жиддий моддий қийинчиликка дучор 
бўлди. Иккаласининг ишлаб топгани нон, транспорт ва тўрт-беш кило 
картошка-пиёздан нарисига етмай қолди. Рўзғордан барака, оиладан 
тотувлик қочди. Ҳамма асабий, ҳамма нимадандир норози ва 
ниманидир кутган. Натижада эру хотин бот-бот гап талашадиган, 
бора-бора эса худонинг берган куни жиққамушт бўладиган одат 
чиқаришди. Хотин айтади: “Сен ҳам бошқа эркакларга ўхшаб мундоғ 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
110
атрофингга қарасанг-чи? Пул чиқадиган бошқа бир ишнинг бошини 
тутсанг-чи! Ахир, болалар ўсаяпти, айни еб-ичадиган даври келаяпти. 
Агар шундай юраверсак, ҳолимиз нима кечади?” Эр айтади: “Менинг 
қўлимдан нима келади? Сабр қил, ҳаммаси тағин изига тушиб кетар. 
Эсимни танибманки, физика-математика билан шуғулланган 
одамман. Кеча менга шу меҳнатим эвазига етарли пул тўлаётганди, 
бугун тўламаётган экан, айб мендами? Мен кеча нима иш қилган 
бўлсам, бугун ҳам ўшани бажараяпман. На сен, на сенга ўхшаган 
товуқ миялар тушунмаяптики, мен энди бошқа соҳада ишлай 
олмайман. Буни неча марта айтишим керак. Балиқ сувдан ўзга жойда 
яшолмаганидек, мен ҳам бошқа жойда қўлсиз-оёқсизман, тушунсанг-
чи!..” 
Уларнинг жанжали анча чўзилди. Бу болаларга ҳам таъсир қилмай 
қўймади. Улар дам йиғлашар, дам қаёққадир ғойиб бўлиб, шомда 
келишар, ҳатто баъзан сўрамай-нетмай қайси бир ўртоғиникида тунаб 
қолишарди. Буни Эргаш ҳам, Латофат ҳам кўриб-тушуниб 
турардилар, лекин бирон чора тополмай, баттар сиқилишарди. 
Ниҳоят, Латофат эрининг иродаси етмаган ишни қилди — 
тарбиячиликни ташлаб, бозорга чиқди-кетди. Ундан-мундан майда-
чуйда нарсаларни олиб сотадиган, бозорма-бозор қопу хуржун 
кўтариб юрадиган бўлди. Буни кўриб, эр баттар эзиларди, лекин 
хотинию унга ўхшаш бошқа ўнлаб, юзлаб, ҳатто минглаб зиёлилар 
қила бошлаган ишга — даромадсиз соҳаларини ташлаб, бозорга 
чиқиб кетишга қурби етмади. Айни пайтда, университетга ҳам оёғи 
тортмай қўйди. Кадрларни қисқартириш жараёнида ишдан кетиб, гўё 
бор-йўғидан айрилди. Нима қиларини билмай, саҳардан кечгача уйда 
ивирсиркан, ўзини ортиқчадек, ҳеч кимга, ҳатто ўз оиласига, бола-
чақасига ҳам кераксиздек ҳис этарди. Ўшанда у инсон боласи аввало, 
меҳнат билан, тўғрироғи, ҳар икки томон учун манфаатли меҳнат 
билан эъзозли эканини илк бор — ёши қирқ олтига чиққанда англади. 
Англадию энди унинг ўзи ҳеч қачон ана шу эъзозни қайтиб 
тополмаслигини тушуниб, даҳшатга тушди. Яна бир йилча 
хотинининг боқувида чидаб ўтиргач, ўзи биринчи бўлиб ажралиш 
тўғрисида оғиз очди. 
Назарида шу ҳаракати билан ҳеч қурса қизи ва ўғли олдида 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
111
оталик шаънини сақлаб қоладигандек эди. Чунки Латофат яхши пул 
топиб, илгари эру хотин тебратган рўзғорни энди бир ўзи эплай 
бошлаганди. Энди Эргаш болаларининг оч-наҳор қолиши тўғрисида 
қайғуриш ортиқча эканини тушунди. Фақат ҳамма гап, бор муаммо 
унинг ўзи эди. У — ўз оиласининг кутилмаганда пайдо бўлган 
ярасига айланди. Эргаш ана шуни бир ёқлиқ қилиш учун ажралишдан 
ўзга чора тополмади. Чунки эр-хотин ўртасида жанжал ҳали-ҳануз 
давом этар, муносабатлар совигандан совиб борарди. Эргаш 
тушундики, энди унинг овози аввалгидек қатъий чиқмаяпти, аксинча, 
аллақандай мискин ва ювош тортганди. У буни сингдиролмади ва 
шартта судга ариза берди-да, ўғлига деб олинган икки хонали уйга 
кўчиб ўтди-кетди. Латофат аввалига “Алоҳида яшасангиз яшаб 
кўринг, лекин мен болаларнинг етим деган ном олишини 
истамайман”, деди. Аммо орадан бир йилча ўтгач, усиз ҳам яшаса 
бўлишини тушундими ва ёхуд бошқа сабабданми, ҳарҳолда расман 
ҳам ажралишга рози бўлди. Ана шундан кейинги икки йил мобайнида 
Эргаш бир фирма магазинида қоровул бўлиб ишлаб юрди, сўнг у ерда 
ишлар чаппа кетгач, яна ишсиз қолди. Ўшандан буён бутунлай 
ёлғизланди. Ўшандан буён аламзада. Ўшандан буён ичади. Ўшандан 
буён хор-зор, маст-аласт тентирайди. Ҳатто тўғри келиб қолганда 
таниш-билишдан беш сўм-ўн сўм садақа сўрашдан ҳам тортинмай 
қўйди. Илгариги ғурури қани — ўйлаб ҳам ўтирмайди!.. 
Юсуфдан ҳам уч-тўрт гал гоҳ битта нонга, гоҳ сигаретга пул 
сўраганди. Ўша туни сигарет сўраб Юсуфга яқин келганда уни таниб, 
“ҳа, бу санми?” дегани шундан эди. Кейинроқ Юсуф ҳам уни эслади. 
Юқоридаги гапларни улар бир-бир босиб трамвай бекатидан то мана 
шу бадбўй кулбага келгунча йўл-йўлакай Эргашнинг ўзи гапириб 
берди. Энди Юсуфнинг кўзига уйқу қўндирмаётган нарса нафақат уй 
ичининг ипирисқилиги, балки Эргашнинг аччиқ тақдири ҳам бўлиб 
чиқяпти. Унинг қисмати Юсуфникига нақадар ўхшаш экан! Фақат 
Юсуф ҳали йўлнинг қоқ ярмида турибди, унинг нималарнидир 
ўзгартиришга ва Эргаш янглиғ бутунлай маҳв бўлмасликка имкони 
бордек... Юсуф эски диванда, ҳатто кўча кийимини ҳам ечмай, хуррак 
отиб ётган Эргашга қараб ўтирганча, ўз келажаги ҳақида ичи 
сидирилиб алам билан ўйларди. Бу кўчага кириб қолмаслик учун 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
112
нима қилмоқ зарур?.. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish