40
Кейинроқ Юсуф айнан шу ўриндаги ҳолини эслаб, қийналиб
юрди. “Агар мен ғурурли бўлсам, нега унда ўзимни хору зор аҳволга
олиб келдим, нега Миразиму Саиднинг олдига маслаҳатга чопдим,
эҳтимол, аслида ёрдамга келгандирман, “иш топиб бер” деганим
бўлар ташрифим? Агар буни ғурурга йўймасак ва улар менга дўст
бўлса, нега унда Саидга очиқ айтмадим — “Аҳволим чатоқ, уйим йўқ,
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
99
вокзалда тунаб юрибман, хотиним боламни олиб қишлоққа кетиб
қолди, ўзим соҳамни қанчалик яхши кўрмай, ишлагим келмаяпти,
тобора ўзимни ботаётган шўрлик одамдек ҳис этаяпман.
Маслаҳатингга, йўл-йўриғингга муҳтожман” демадим. Ахир, улар
дўст бўлганда, ичимдагини яширмай айтардим-ку. Лекин қай гўрга
ғойиб бўлди дўстлик? Ахир у бор эди-ку! Биз қаерда уни бой бериб
қўйдик?..
— Ўзим сенга телефон қиламан, — деди ниҳоят Юсуф ўзини
қўлга олиб.
— Бўлмаса, омин, Миразимни яна бир бор табриклаймиз, мошина
ҳам қуллуқ бўлсин, буюрсин! — ҳамма Саиднинг дуосига эргашиб,
сўнг қўзғалдилар.
Бошлашиб ташқари юришаркан, уларнинг ғала-ғовурини эшитиб,
ичкаридан Заҳро чиқиб келди ва улар билан қуюқ хайрлашди.
— Ўтир, Юсуф, обориб қўяман, — деди Саид.
— Қўйсанг-чи, мен ўзим ҳал қиламан бу масалани, — эътироз
билдирди Миразим.
— Овора бўлманглар, ўзим етиб оламан, ҳали жудаям кеч эмас, —
чайналди Юсуф.
— Ўтир, қанақа одамсан ўзи, — Саид Юсуфнинг билагидан
ушлаб машинасининг орқа ўриндиғига мажбуран ўтқазиб олди ва
сурил, деди. Сўнг Миразимга яна бир бош силкиб, “кетдик” дегандек
ҳайдовчининг елкасига уриб қўйди.
Бир зумлик жимжитликдан сўнг “Сен қайси томонга?” — сўради
Саид.
— Трамвай йўлига чиққандан кейин иккинчи светофорда тушиб
қоламан.
— Янги жой ўша ердами ё яна юриш керакми? Агар...
— Йўқ, ичкарига юз метрча юрилади, холос. Ўша ерда, —
ёлғонлади Юсуф. Чунки унинг борар жойи ё вокзал ёки Валерийнинг
уйи эди. Тушиб қолишни мўлжаллаётган жойидан трамвай орқали
ҳам унисига, ҳам бунисига бориш мумкин эди. Қолаверса, Саид ҳам
йўлдан қолмайди — тўғри уйига кета беради.
Юсуф машинадан тушиб қолганда соат ўн иккига чоракта бор
эди. У секин юриб трамвай бекатига келди. Бекатда яна кимдир
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
100
трамвай кутиб ўтирарди. Юсуф ўриндиқнинг бир четига омонатгина
чўкди. Олдин вокзални мўлжал қилди, ахир алламаҳалда бировнинг
эшигини қоқиб кириш — хунук. Ҳадеганда трамвай кўринавермагач,
энди қайси томондан келса, ўшанга ўтиришга қарор қилди. Чунки
қарши томон вокзалга олиб борарди. Лекин на унисидан, на
бунисидан дарак йўқ эди. Соатга қаради, ўн иккидан йигирма минут
ўтибди. Энди келмайди. Шунда бир вақтлар раҳматли тоғаси унга уй
совға қилгани ёдига тушиб кетди.
— Эҳ, тоға-ей, тоға! Сиз ҳаммасини олдиндан билган, кўрган
экансиз. Менинг шўрлик бошимга бошпана муаммоси тушиши сизга
аввал–бошданоқ беш қўлдек аён бўлган экан... Лекин... лекин отам...
сизнинг қазоингиздан кейин менга топширган уйингиз калитини
ўғлингизга элтиб бериши эса хаёлингизга ҳам келмаган бўлса керак…
ға, сиз уйни бизга ҳадя қилиб бир мардлик қилган бўлсангиз, менинг
соддагина отам... деҳқонгина падари бузрукворим уни қабул
қилмасдан икки тантилик қилди. Аммо бу менга ҳам, отамга ҳам
қимматга тушди. Мен ўн беш йилдир азим кентда ижарама-ижара
судралиб хотинимдан дашном эшитиб эзилсам, у ёқда отамнинг танти
бошида бувижоним ҳар замон – ҳар замонда ёнғоқ чақиб туради:
“Нега тоғам берган уйдан воз кечиб, боланинг ризқини сувга тўкиб
юбордингиз? Уй сизга эмас, Юсуфга қолдирилган эди... Сиз нега
аралашасиз?” Бу ёқда отам ҳам бўш келмайди: “Мен хотин томондан
ҳеч қандай совға-салом қабул қилмайман, бу менинг эркаклик
ғуруримга ҳам, ота-бобомиз анъанасига ҳам тўғри келмайди,
тушундингми? Пешонасида бўлса, бир кун ўзи уй олади...” Энди
сизнинг эркаклик ғурурингиз деб болажоним мусофир юртларда
сарғайиб, изза бўлиб юрсин-а?” - дейди бувим ҳам бўш келмай...
Нафсиламрини айтганда, уй азоби жон-жонимдан ўтиб кетганини ҳис
қилиб қолган кезлари отам бечора ўзини менинг олдимда айбдордек
сезади, хижолат бўлади, кўзларини яширади… Буни кўриш эса...
менга қийин... жудаям қийин...
— Кечирасиз, чакишингиз борми? — Юсуф бошини кўтариб,
таниш юзни кўрди. Лекин бирданига унинг кимлиги, қаерда
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
101
кўрганлиги ёдига тушмади. Индамай чўнтагидан “Хон” қутисини
чиқариб, қаради. Битта қопти. Уни қўлига олиб, қутини ғижимлаб
ахлат челагига ташлади.
— Бирга чекишамиз.
— Ия, бу сизми? — нотаниш одам Юсуфнинг ёнига ўтирди.
Афтидан, у Юсуфни таниди. Юсуф унга яна бир разм солди ва эслади
— соч-соқоли ўсган, хароб ва кир-чир кийимдаги анча кексайиб
қолган бу одам Юсуф яшаган уйда, икки эшик нарида яшарди. Унинг
ҳеч кими йўқ, ҳеч қаерда ишламасди ҳам. Худонинг берган куни
ичиб, маст-аласт гандираклаб юрарди. Ҳозир ҳам ундан арзон вино ва
яна аллақандай бадбўй анқирди. Юсуф сигаретни ёндириб, икки-уч
чуқур-чуқур тортди-да, тез узатди, зора нари кетса...
Do'stlaringiz bilan baham: |