Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
42 
Чилла ўтириш учун Амир торгина хонани танлади, деразаларини 
қора матолар билан обдан беркитди, натижада тангадек ёруғ 
кирадиган тирқиш ҳам қолмади. Токи, узлатга чекиниб, илоҳий хаёл 
ва тафаккурга чўмган зот ташқи дунёнинг ана шу индай жойдан 
суқилиб кириши мумкин бўлган мулоқотидан сақлансин! Токи, 
тамомила ибодатга берилиб, ўта машаққатли имтиҳондан эсон-омон 
чилланишин, чиллакаш бўлиб чиқсин. Улуғ валийларга муяссар 
бўлган саодат — “Ўлмасдан олдин ўлиш” Амирга ҳам насиб 
айласин!.. 
Бу йўл нақадар улуғ, сеҳрли ва муқаддасдир! Унда инсон 
ўзгаларга қурол ё мушт кўтариб мақсадга эришмайди, аксинча, онгли 
равишда ўзга манзилни кўзлайди ва аввало, ўзига қарши жангга 
киришади. Ҳа-ҳа, айнан ўзига қарши! Бироқ “Ўзига қарши” дегани 
бани одамнинг ўз нуқсон ва баднафсига қарши мужодаласи эканини 
унутмаслик керак. Зеро, дунёдаги ноқисликларнинг барчаси 
одамзоднинг қалби ва ақлидаги нуқсонларнинг ташқарига урган 
аксидан бўлак нарса эмас! ғар бир ўзини ўзи поклашга киришган 
инсон айни дамда дунёни тозалашга бел боғлаган зот ҳамдир. 
Тасаввуфда мана шу ҳикмат — ҳаётий ва амалий ҳақиқат мавжуд. 
Моҳиятан, у бошдан-оёқ одобдир, ёмонликдан юз ўгириб, яхшиликка 
юзланмоқдир, инсоннинг ўз ботинидаги нафс аждарига қарши 
сулҳсиз-қуролсиз курашмоқдир, ўзганинг юкини енгиллатиш ва 
ўзгага юк бўлмасликдир, ўзнинг фоний борлиғидан халос бўлиб, 
Оллоҳнинг боқий борлиғига қўшилмоқ ва ваҳдат майини сипқормоқ 
ёки камида шу хайрли интилишлар йўлидаги азим мужодаладир... 
Хўш, замонамиз кишисига насиб бўлармикан инсонликнинг 
бундай юксак мартабаси? Ахир дунё беш юз-минг йил олдингидан 
қанчалар ўзгариб кетди, ҳаётнинг суръати, инсонни ҳаракатга 
келтирувчи ботиний кучнинг шиддати нақадар ошди. Дунёқрашлар, 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
105
қадриятлар, муносабатлар турланди, тусланди... Бу йўлнинг 
манзилига етмоқ замонамиз Амирига масалан, саккиз юз йил аввалги 
Амирга нисбатан анча қийин бўлмасмикан? Устига-устак, пирсиз-
раҳнамосиз... Умуман, азалий мазмунга бориш учун азалий шаклдан 
истеъфода этмаклик ўзини қанчалар оқлайди? Ахир, “чиройли 
кийинган” ўрта асрлар аёли билан йигирманчи юз йилликнинг танноз 
хоними кийимлари нақадар бир-бирига ўхшамайди. Лекин мазмун 
бир — улар ўз замонаси томонидан энг гўзал деб тан олинган, энг 
сўнгги русумдаги либосларга ўранган. Демак, ғоялар ҳар қанча улуғ 
бўлмасин, вақт ўтган сайин уларга улашмаклик йўллари — шакллари 
ўзгариб борар экан. Зеро, ҳар бир замону ҳар бир даврнинг ўз руҳи 
бўладики, у шаклларга ўз муҳрини муқаррар равишда босиб боради. 
Ҳатто моҳият минг йиллардан кейин ҳам ўзгармаса-да, гўзал 
кийинишга — гўзалликка интилиш ҳануз ўша-ўша бўлса-да... 
Магарки, шундоқ экан, у ҳолда нега Амир қалқиб-да ўз замонасига 
қарши исён кўтарди? Унинг темир қафасларини бузмакка бел 
боғлади? Яъниким, азалий моҳитга азалий йўл орқали эришмакчи 
бўлди? Жонида қасди бормидики, ҳар паллада, палла не, ҳар нафасда 
ўзини бўғиб ташлашга тайёр дунё бағрида ўсиб-унмакка умид қилди 
— валийлар роҳини тутди — чилла ўтирди?.. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish